Исломда бола ҳуқуқлари
Болаларнинг эркинлик ҳуқуқларидан баҳраманд бўлишлари.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз тингловчилар!
“Исломда бола ҳуқуқлари” туркум-эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Вафо Назарий олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Азизлар бугунги дастурда фуқаролик ва миллат ҳаққига эга бўлиш ҳамда болаларнинг эркинлик ҳуқуқларидан баҳраманд бўлишлари ҳақида сўҳбатлашамиз. Болалар бошқа барча инсонлардек, зотий ва дастлабки керакли ҳуқуқларга эгалар. Болаларнинг сиёсий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлари ҳам халқаро кўп ҳужжатларда катта аҳамият берилган ва акс эттирилган ва диний таълимотларда ҳам таъкидланади. Миллат, фуқаролик ва эркинлик ҳаққидан баҳраманд бўлиш ҳуқуқ жумласидандир. Фуқаролик ва миллат ҳаққига тегишли бўлган масала болалар ҳуқуқлари конвенциясининг 7 ва 8 моддасида болаларнинг фуқаролиги мавзўсига ихтисос берилган ва унда шундай таъкидланадиким, болаларнинг ҳаққига тегишли бўлган масаланинг бир қисми ўзлик, фуқаролик ва миллат ҳаққига эга бўлишлари саналади. Болалар ҳуқуқларининг шартномасини ижро этиш учун ҳидоят этувчи китобни тайёрловчи шахсларнинг фикрига кўра, болаларнинг фуқаролик ва миллат мавзўси жуда қийин масала ҳисобланади. Фуқаролик ва ҳокимият ҳаққи ҳақида миллатларнинг аксиламал кўрсатишлари, миллатни қандай касб этиш ҳақида турли ва ҳар хил қонуний ва мазҳабий фурсатлар ва усулларнинг мавжудлиги ҳамда камбағал халқларга фуқаролик бериш ёки уни инкор этишда бой халқларнинг кенг хавотирланишлари каби далиллар болаларнинг фуқаролик мавзўсини қийин мавзўга айлантириб қуйган. Шу сабабдан болалар ҳуқуқлари конвенциясининг 7 моддасининг 2 банди ҳар бир бола миллат ҳаққига эга бўлиши учун давлатларни барча заминаларни яратишга вазифадор этиб қуйган. Болалар эркин ва бошқа инсонлардек эркинлик ҳаққига эгалар. Эркинлик ҳаққи сўз эркинлиги, мазҳаб ва фикр эркинлиги каби турли мавзўларни ўзига қамраб олади. Бола ҳуқуқлари конвенциясининг 12-чи моддасидан бошлаб 17-чи моддасигача болалар эркинликлари мавзўси бўйича муҳим масалаларни баён этади. Албатта маълумки, бундай ҳуқуқ ўз қарашлари билан эътиқодни касб этиш қудрати ва фикрий истиқлолга эга бўлган болаларга тегишли бўлади.
Дастуримиз давом этади. Ўз ақидасини эркин тарзда баён этиш ҳаққига эга бўлиш хусусида болалар ҳуқуқлари конвенциясининг 12 моддасида баён этилган. Бу моддада ўз ақидаларига шакл бера оладиган ва уни тартибга келтира оладиган бола ўз ақидасини эркин тарзда баён этиши мумкин ва бошқалар эса унинг ёшини эътиборга олган ҳолда, унинг қарашлари ва ақидасига аҳамият қаратишлари лозим. Шунингдек болага ижозат беришлари керакки, суд маҳкамаларида ўзига тегишли бўлган нуқтаи назарларини бевосита намоянда орқали баён этсинлар. Албатта бу масала миллий қонунларга туғри келиши лозим. Бола ҳуқуқлари конвенциясининг 12 моддасига кўра, болалар мазҳабий, сиёсий ва ижтимоий масалалар заминасида ўз нуқтаи назари ва ақидасини эркин тарзда баён этиши учун муносиб шароит яратиш ва шунингдек суд ва суд тизимида ўзига тегишли бўлган ақидани изҳор этиши учун болага фурсат бериш давлатлар зиммасига юклатилган. Ҳақитан ҳам бу моддани таҳлил этишдан шундай хулоса чиқадиким, суд идоралари, оила ва ижтимоий алоқалар арсасида бола ўз нуқтаи назарларини эркин тарзда баён этиши ва бу нарса учун муносиб имконият яратилиши зарур. Албатта ҳар бир жамият ва миллатда мавжуд бўлган расм-русумлари ва одобига қараб ушбу мавзўга аҳамият қаратиш лозим ва боланинг ривож-равнақ топиши ва шодоблиги учун боланинг эркин тарзда ўз нуқтаи назарини изҳор этишига муносиб замина яратиш шарт. Албатта бола масаласи ва унинг ҳаётини бошқариш бу унинг шахсий нуқтаи назарига асосланиб режалаштирилиши ва ижро этилиши керак деган маънода эмас. Ислом дини болани ҳимоят этиш ва унинг асосий манфаатларини муҳофазат этиш учун вилоят ва васийлик ташкилотини ташкил этганким, юқоридаги баҳсимизда бунга ишора этиб ўтдик. Диний дастурлар ва таълимотларда ҳам бола учун ҳеч қандай таклиф аниқланмагани боис, шундай назарга ташланадиким, у ўз нуқтаи назарини баён этишда эркиндир.
Мазҳабни танлаш, ақида ва фикр эркинлиги ҳаққига эга бўлиш бола эркинлиги ҳаққининг бошқа намунаси ҳисобланади. Бола ҳуқуқлари конвенциясининг 14 моддаси бошқаларнинг эркинлигига риоят этиш ва умумий ҳавзада чеклов қуйишни қабул қилиш билан бирга боланинг мазҳаби, ақидаси ва фикрининг эркинлиги баён этилади ва ушбу моддада шундай келтирилади: “Конвенцияга имзо қуйган мамлакатлар болаларнинг мазҳаб, ақида ва фикр эркинликлари ҳақ-ҳуқуқларига нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этишади. Мазҳаб ва ақидани изҳор этиш эркинлиги фақат қонунда кўрсатилган чекловларга асосан ва бошқаларнинг асосий эркинликлари ва ҳуқуқлари билан тартиб-интизом, саломатлик ва умумий хулқ-атворни муҳофазат этиш учун чекланади.”
Ҳурматли тингловчилар! “Исломда бола ҳуқуқлари” туркум- эшиттириши навбатдаги сони ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.