Францияда исломий ташкилотлар фаолиятларининг қонунларида ислоҳотлар киритиш
Франция президенти Эммануэл Макрон ислом ҳақида баён этган энг янги изҳоротида Франция мусулмонлари ва ислом ҳақида ислоҳотлар киритиш лойиҳалари ҳақида сўз юритди.
Франция президенти Парижда нашр этиладиган “Журнал Де Димониш” нашрияси билан қилган ўз сўҳбатида Францияда исломни ташкил этиш ва уни тартибга келтириш унвонида ўзининг лойиҳасини амалда татбиқ этиш учун дастур ва режа тўзган ва уни босқичмабосқич ривожлантиради деб эълон қилди. Макрон Францияда исломий фаолиятларни ташкил этишнинг заруратини таъкидлаш зимнида, ушбу заминадаги ўз лойиҳасини милодий жорий йилнинг дастлабки уч ойи давомида тақдим этади деб айтди. Макрон ўз сўҳбатида давомида унинг лойиҳаси охирга етмагунига қадар унинг жузъиётларини эълон қилишдан ўзини тияди деб эслатиб ўтди. У шундай эълон қилди: “Франция ва ислом ўртасида мунтазам ва мантиқий алоқани ўрнатиш пайидадир. Жумладан республиканинг қадриятлари Франциядаги исломий барча ташкилотларнинг фаолиятларида муҳтарам деб ҳисобланиши керак.” Франция президенти бу лойиҳани тайёрлашда иккита муҳим масала назарга олинган биринчиси Франция республикаси ва мусулмонлар ўртасидаги алоқа ва иккинчиси эса мамлакатда мусулмонларнинг мазҳабий фаолиятларини ташкил этишдир,-деб қўшимча қилди.
Франция президенти Макрон милодий ўтган ойда Франциядаги катта мазҳаблар раҳбарлари йиғилишида ушбу мамлакатда исломий фаолиятлар тизимида ислоҳотлар киритиш зарурдир деб айтган эди. Франция ўтган йиллар давомида турли террористик ҳужумлар билан юзмаюз бўлди. Бу ҳужумлар омилларининг аксарияти агарчи мусулмон оилаларидан бўлсаларда, аммо Францияда таваллуд топишган ва ушбу мамлакатда ўқиб вояга етишган. Сурия ва Ироқда ИШИД террористик гуруҳининг зуҳур топиши хавфсизлик ва жосуслик ташкилотларнинг ижозати билан Франция фуқароларидан ҳам Ўрта Шарқ минтақасидаги бўҳронли марказларга боришлари сабабига айланди. Чунки Франция давлатининг сиёсати Башор Асад ҳукуматини ағдаришдан иборат эди. Франция давлати ушбу мақсад франциялик ва бошқа европалик мамлакатларнинг ўзликка эга бўлмаган, исломнинг фақат номини биладиган ва уларнинг аъмоллари ислом таълимотлари ва кўрсатмалари билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган айрим мусулмонларнинг қўли билан бажарилишини афзал кўрарди. Франция айрим сиёсатчиларининг фикрига кўра, бундай сайъ-ҳаракатни амалга ошириш билан ҳам бир қатор душманлик тарафдори бўлган ва ифротий ёшлардан қутилади ва ҳамда Сурия ҳукуматини ағдариш мақсадига етади. Шу тартиб билан ИШИД террористик гуруҳи ҳақида Франция оммавий ахборот воситалари ва сиёсий ташкилотлари сатҳида олиб борилган таблиғотлар жаҳон оммавий афкорида Ироқ ва Сурияда Франция ва бошқа европалик мамлакатларнинг исломга зид бўлган ва дахолат этиш сиёсатларини оқлаш учун исломнинг раҳмоний чеҳрасини бўзиш жиҳатида олиб борилган эди.
ИШИД террористик ва такфирий гуруҳининг фожиали жиноятлари Франция ва бошқа европалик мамлакатларнинг исломга зид бўлган ифротий ўнчи гуруҳлар ихтиёрида қарор олган муносиб фурсат эди. Улар ўзларининг исломга зид бўлган сайъ-ҳаракатлари ва тафаккурларини оқлаб, исломни Франция жамиятига нисбатан бир таҳдид деб таблиғот олиб боришлари учун бундай имкониятга эга бўлишди. Франция ва бошқа европалик мамлакатларнинг исломга нисбатан бадбинлик жараёнлари ИШИД террорчи гуруҳининнг жиноятларини кенг кўламда инъикос этишарди. Аммо исломий мамлакатларнинг аксариятида мусулмон сиёсатчилари ва уламолари томонидан ИШИД террорчи гуруҳининг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатлари ислом таълимотлари ва кўрсатмалари билан ҳеч қандай алоқаси йўқ деб кўраш олиб боришлари ёритилмасди. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтардиким, ИШИД террористик гуруҳи содир этган жиноятлар қурбонларининг кўпчилиги ушбу террористик гуруҳ баробарида устувор тўриб ўз жонларидан айрилган турли мазҳабдаги мусулмонлар эдилар. Францияда исломга зид бўлган ва исломбадбинлик жараёнлари ушбу мамлакат оммавий ахборот воситаларининг кенг сатҳида ИШИД террористик гуруҳи номини ҳамда террористик ва такфирий ушбу гуруҳнинг содир этган жиноятларини исломий таълимотларга нисбат бериш учун жиҳодиюн ва исломий давлат унвонида эслатишарди. Ана шу таблиғотларнинг таъсирида исломдан қурқитиш ва ифротий ўнчи гуруҳлар ўтган икки йилги сайловларда мувафаққиятга эришишлари ва францияликларнинг аксарияти, айниқса қашшоқ қатлами ва ёшларининг кенг истиқбол этишлари сабабига айланди.