Марказий Осиё ўтган ҳафта ичида
Марказий Осиё минтақаларига оид муҳим янгиликлар тафсилоти
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Марказий Осиё ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Унда мазкур минтақада жойлашган мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.
Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:
- Тожикистон Ўзбекистон ҳисобига электр энергия экспортини 50 фоиздан кўпроққа оширди;
- Қирғизистон чегарасида хавфсизлик чоралар кучайтирилди;
- Қозоғистон ички ишлар вазирлиги мамлакатда шахсий қурол кўтариб юриш сиёсатини танқид қилди;
- “МТС” Туркманистон устидан халқаро ташкилотга арз қилди.
Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.
Тожикистоннинг “Барки точик” электр энергетик компанияси жорий йилда экспорт ҳажмини 55 фоизга ошира олди. Компания экспортининг бундай ўсишига апрелдан Ўзбекистонга электр энергия етказиб беришни тиклагани сабаб бўлган.
Компанияда маълум қилинишича, жорий йилнинг 1-ярмида 940 млн кВт-соат электр энергия экспорт қилинган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 333 млн кВт-соат кўпроқни ташкил қилган.
Ўзбекистон ҳар ой Тожикистондан 110 млн кВт-соат электр энергия сотиб олмоқда. Жорий йил охиригача Тожикистон Ўзбекистонга камида 1,5 млрд кВт-соат электр энергия экспорт қилиши кутилмоқда.
Икки давлат энергетик компаниялари ўртасидаги келишувга кўра, Ўзбекистон ёз мавсумида тожик электр энергиясининг ҳар бир киловаттини 2 центдан, қишда эса 2,5 центдан харид қилади.
Бунгача Тожикистон ўз электр энергиясини фақат Афғонистонга ва нисбатан кичик ҳажмда Қирғизистонга экспорт қилган.
“Барки точик” ишлаб чиқарган электр энергиянинг 12 фоиздан кўпроғи экспортга кетгани ҳисобга олинса, унда компания жорий йилнинг 1-ярмида 7,7 млрд кВт-соат электр энергия ишлаб чиқаргани келиб чиқади.
Мазкур республикага доир бошқа хабаримиз шундан иборатки,
Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси чегара кучлари наттоғи жорий йилнинг биринчи яримида тожик- афғон чегараларида 17 маротаба қуролли тўқнашувларни юз бергани ҳақида хабар қилди.
Форс ахборот агентлигининг шанба куни тарқатган хабарига кўра, Тожикистон хавфсизлик қўмитаси чегара кучлари наттоғи жорий йилнинг биринчи ярмида тожикистонлик чегара кучлари томонидан ўтказилган 39 та амалиётларда 1 тоннадан ортиқ гиёҳванд моддалари ҳамда 120 килограмм миқдорида гиёҳванд модда тайёрлаш учун мўлжалланган дастлабки моддалар кашф этилиб мусодара этилганини баён қилди. Бу амалиётлар жараёнида гиёҳванд моддалар контрабандасида гумон қилинган 7 нафар ўлдирилиб, 21 нафари қўлга олинган.
Қирғизистон чегара кучлари раиси Марказий Осиё билан чегарадош бўлган Афғонистон ҳудудларида Толибон жангарилари ҳаракатини янада ошганлигига ишора қилиб, бу мамлакат чегараларидаги хавфсизлик чораларини янада кучайтириланлиги ҳақида хабар қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қирғизистон чегара хизмати бошлиғи Улорбек Шаршиев ўтказилган пресс- конференцияда Марказий Осиё билан чегарадош бўлган Афғонистон ҳудудларида террорчилик ҳаракатларини кучайганлигига тўхталиб, сўнгги маълумотлар асосида Марказий Осиё чегаралари яқинидаги Афғонистон ҳудудларида Толибон гуруҳи жангариларининг 10 минг нафари тўпланганини қўшимча қилди.
Қирғизистоннинг ушбу ҳарбий масъулига кўра, Толибон жангарилари Марказий Осиё чегараларига яқин бўлган Афғонистон минтақаларида ўз ҳаракатларини оширган, бу масала эса Қирғизистон хавфсизликига ҳам салбий таъсирини ўтказиши мумкин.
Шаршиев, шунингдек мазкур таҳдидлар ва муаммолар янада ошган тақдирда Қирғизистон чегара кучлари тоғли йўналишларни қаттиқ назорат қилишга ўтишини урғулаган.
У жумладан баён этдики, айни пайтда Қирғизистон ва бошқа республикалар билан чегара постларида назорат янада кучайтирилган ва мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун вақтинчалик ва янги чегара постлар йўлга қўйилади.
Қирғизистонлик ушбу ҳарбий масъулига кўра, жорий йили қирғиз чегара кучлари олдин Суриядаги террорчи гуруҳлар сафида урушган бу мамлакатнинг 12 нафар фуқароларини қўлга олинган.
Қозоғистон ички ишлар вазирлиги Қозоғистонда шахсий қурол кўтариб юришнинг қонуний рухсат берилганини танқид қилиб, маълум қилдики, шахсий қуролга эга бўлиш фуқаролар хавфсизлигини кафолатлаш маъносини англатмайди.
Эрон телерадиокомпанияси мухбирининг Олмаотадан хабар қилишича, Қозоғистон ички ишлар вазирлиги сешанба кунги баёнотида маълум қилдики, халқ орасида қуролга эга бўлиш хавфсизликни таъминлаш учун кафиллик бермайди, балки қотилликлар ва одам ўлдиришнинг кўпайишига олиб келади.
Шунингдек, ушбу баёнотда қайд этилишича, ўрганиш натижалари шуни кўрсатмоқдаки, Қозоғистонда шахсий қуролга эга бўлганлар ушбу қуролдан ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида фойдаланишмайди. Аксинча, одамлар қўлида қурол бўлса, фақат жиноятлар сони ва кўлами кенгаяди, холос.
Қозоғистон ички ишлар қонунига биноан, ушбу мамлакат фуқаролари учун шахсий қуролга эга бўлишга рухсат берилган. Мутахассисларнинг айтишича, ушбу мавзу сўнги йилларда мамлакатда жиноятчилик ва қотилликларнинг янада кўпайишига сабаб бўлган.
“МТС” компанияси Туркманистондаги филиали “МТС Туркменистан” ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлгандан кейин Жаҳон банки қошидаги Инвестициявий баҳсларни ҳал қилиш бўйича халқаро марказга арз қилди.
МТС хабарида айтилишича, мобил оператор фаолиятини тўхташидан кўрган умумий зиёни ҳали охиригача белгиланмаган, бироқ дастлабки ҳисоб-китобларга кўра камида 750 млн долларга баҳоланмоқда.
“МТС Туркменистан” 2017 йил 29 сентябрдан Туркманистондаги мижозларига уяли алоқа хизматларини кўрсатишдан тўхтаган.
“МТС” Туркманистон давлати унинг хорижий сармоячи сифатидаги ҳуқуқини бузган деб ҳисобламоқда. Бу натижада “МТС”нинг Туркманистондаги инвестицияларидан тўлиқ маҳрум бўлишига олиб келган”, деб маълум қилган компания.
“МТС” Туркманистон билан зиддиятлар ҳал қилинмагани сабабли халқаро ташкилотга мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Компания Туркманистонда 2006 йилдан ишлашни бошлаган ва 2010 йилгача мобил алоқа соҳасида деярли монополчи бўлган ҳамда 2,5 млн мижозга хизмат кўрсатган. Бу орада миллий оператор “Алтин Асир” бор-йўғи 0,5 млн мижозга хизмат кўрсатган.
2017 йил сентябрда “Туркментелеком” “МТС” билан ҳамкорлик шартномасини узайтирмаган ва бу халқаро ва шаҳарлараро алоқа ҳамда интернетга кириш хизматларининг ўчирилишига олиб келган.
2017 йил якунларига кўра, “МТС” Туркманистондаги активлари қадрсизланишидан 3,2 млрд рубллик зарар кўрган.
Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.