август 05, 2018 09:43 Asia/Tashkent

Ана ўша, Аллоҳ иймон келтириб, солиҳ амалларни қилган бандаларига бераётган хушхабардир...

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз тингловчилар!

“Имон зиёси” туркум-эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Адиба Қодирий олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.                                                 

 Саодатхон янги рус мусулмонларидан  шундай деб айтади: Минбарга бориб йиғилишларда сўзлаш таблиғот олиб боришни англатмайди, балки исломнинг гўзаллигини тарғиб қилиш ва турли жамиятларда одамларнинг онги юзасидан ишлаш қобилиятига эга бўлиш учун ташвиқот олиб боришдир. Уша киши таблиғотчидирким  ташқи қиёфасини кўриши билан хурсанд бўлиш мумкин бўлса. Ислом инсон фитратида энг яқин дин бўлиб таблиғотчи бу фитратларни ўйғонлаштириши лозим.

Ҳақиқатни топиш ва ислом мубин динининг ҳақиқатлигини сезиш янги мусулмон бўлган ҳар бир киши учун пастлик-баландликка эга бўлган йўлни босиб утади. Аммо   дунёвий ва ухравий мавқеиятига эга бўлиш учун исломни энг яхши ва мукаммал дин деб топишида можароли ҳаётга эга бўлган  Саодатхонумга ўхшаган кишини топиш қийин бўлса керак. У  нефто-химия соҳасида этакчи муттахасислик дипломига эга эди . Ҳамда у исломий таълимотлар ҳақида кенг тадқиқотлар олиб боради ва илоҳиётшунослик бўйича бакалавр дипломини олишга муваффақ бўлган.

Совет иттифоқидаги коммунистик мактабни таҳлил этиш билан бирга  Саодатхонум бу атеистик мактабини мажбуран қабул қилишини эслайди ва уша замонда одамлар дин ва  Худонинг йўлигидан ранж тортишларини таъкидлайди. У совет иттифоқи даврида атеистик таблиғотлар ҳақида шундай айтади: Ҳукумат бизга динни афъюн деб таъкидлашди ва халқни занжирга тортиш учун ҳукумат уни ўйлаб топти. Шунингдек эркинликкка эришиш учун диндан қўл тортишлари лозим, деб таъкидлашарди."

Аммо ажабланарли томони шундаки Саодатхонум коммунистик таблиғотлари таъсири остида қолиб бу мактабни қабул қилди ва ҳақиқий коммунист бўлди.

Албатта Саодатхонум Совет иттифоқининг парчаланишини дин ва маънавиятга эришиш нуқтасининг бошланиши  деб билади. Россияда православ насронийлик мазҳаби кенг тарқалган ва катта таъсирга эга бўлиб  фаъолият кўрсатмоқда . Шунинг учун кўп одамлар насронийлар яшайдиган минтақаларда бу динга жалб қилинган.

Саодатхоним ҳам бу дин устида тадқиқот олиб бориши билан таслис деб номланган ва ақлга сиғмайдиган боши берк кўчага юзмаюз бўлади.

У айтади: Масеҳийлик  уламолари қониқтирадиган жавобга эга эмасдилар. Тоат-ибодат қилишда аёлларнинг мавқеини паст эканлигини мушоҳада этдим. Ҳамда эркаклар юксак маънавий даражаларга эришишлари учун турмуш қурмасликлари лозим эди, деб айтишарди. "

Шундай қилиб, насронийлик мазҳаби Саодатхонумни ўзига жалб эта олмади. У шундай фикр билдиради: "Охир-оқибат насронийлик менинг художўйлик фитратини қондира олмади. Ҳақиқатга етиш учун Қуръонннинг таржумасини рус тилига  топгунимча сайъ-ҳаракат қилдим. Бироқ, Қуръоннинг таржумони уни таҳқирлаш лаҳни билан таржума қилган бўлсада бунга қарамай унинг  таржумаси  мени Қуръон мўжазаларига жалб эта олди.  "

Қуръон  ваҳийнинг каломидир ва ҳаттоки  уни таҳқирлаш мақсади билан таржума қилсалар ҳам янада ўз таъсирини етказади.

Синчков бу ажойиб рус аёл биринчи навбатда аёллар учун муносиб мактабни топиш учун сайъ-ҳаракат қилади. У шундай шарҳ-изоҳ беради: "Нима учун  муслима аёллар ҳижоб олганларини билиш учун синчковлик қилдим. Мен бошқа мактаблар ва динлар устида ҳам тадқиқот олиб бордим ва ҳеч қайси диний мафкураси ислом динидек аёлнинг ўрни ва қадр-қийматини юксалтира олмаганлигига тушуниб етдим.  Ғарб ва исломий бўлмаган жамиятлар устида ҳам тадқиқот олиб бордим.  "

 Ғарб либерализми ва коммунизм ўртасидаги асосий фарқларга қарамасдан, эркак ва аёлнинг ҳар томонлама тенг эканлигига ишонишади. Хонум Ҳон шундай шарҳ-изоҳ беради: "Коммунистлар аёллар ва эркаклар ўртасида тўлиқ тенглик ва ҳатто физиологик жиҳатдан аёл ва эркак ўртасида фарқ қўйишмади ва аёллар автобус, поэздларнинг ҳайдовчиси ва шаҳар кўчаларини супириш каби эркакларга хос фаъолиятлар билан шуғуллинашади."

Шунинг учун ислом аёлларни оғир ишларда олишга ва ва аёлни эркакларнинг бир лаззатланишг воситасига айлантиришига қаршидир ва аёлларнинг қадр-қийматига эҳтиром қўйиш учун ўрғу беради. Саодатхонум  аёлларнинг юксак мавқеларига эга бўлган ислом қарашлари ва унинг бошқа мантиқий ва ривожланган кўрсатмаларини мушоҳада этиб охир-оқибат коммунизмдан воз кечади ва исломни қабул қилади.

Мен қуръон билан унс олган эдим ва пок қалбга эга бўлишга урғу берганлигини англадим. Шунинг учун мен исломни тўлиқ огоҳлик билан қабул қилдим ва нефто-химия етакчи муттахасислик соҳасида ўқиётганимда ҳижобни қабул қилдим, деб айтади саодатхонум. "

Албатта, Саодатхонум ҳижобни риоят этиш туфайли чекловлар ва таъқибларга дуч келади, аммо ўз эътиқодидан қўл тортмайди.

Бу ўртада Саодатхонум  бир неча ваҳобийлар билан танишгани уни исломнинг тўғри йўлидан чалғиниши сабабига айланди. Ушбу мутасиб гуруҳларнинг таблиғотлари дунё арсасида Саудия режимининг кўплаб молиявий ёрдасмлари ва қуллаб-қувватлаши туфайли кенг тарқалган оқимидир. Уларнинг баъзи зоҳирий аъмоллари ва шиорлари янги мусулмонлар учун жозибали бўлиши мумкин. Ва бу янги мусулмон бўлган рус аёл ваҳобийлик ақидасининг таблиғотчиларига айланиб қолади. Ваҳобийлик ақидаларининг шубҳали ва мантиқсиз бўўлишини англаб Саодат хонум бошқа йўлни танлади. 

 У ваҳобийликнинг айрим асоссиз ва мантиқсиз эътиқодларини, шу жумладан мазорга боришни тақиқлашни ва аёлларга салбий муносабат қилишни кўриб чиқади ва шундай дейди: "Бу каби фикрлар тадқиқотларимни давом эттиришга  ва бошқа мазҳаблар ҳақида тадқиқот олиб боришини бошладим.Бу диний мазҳабларнинг ҳеч бири мени қониқтирмади ва мен ўз ақлимга тўғри келадиган исломни топишга сайъ-ҳаракат қилдим.   . "

Охир-оқибат чарчадим ва ўзимча айтдим: Бирон бир мазҳаб менга лозим эмас . Мен фақат мусулмонман.

Саодатхонум шиалар мазҳабибилан танишиш ва шиаларни ҳидоят этиш учун Эронга сафар қилади. Чунки ваҳобийлардан эшитган эдиким шиалар мушрикдирлар ва ҳатто эронлик аёлларнинг ҳижобларини кўришдан ҳайратланди.

Шуро муборак сурасининг 23 ояти каримасида ўқиймиз:" Ана ўша, Аллоҳ иймон келтириб, солиҳ амалларни қилган бандаларига бераётган хушхабардир. Сен: «Мен сиздан бу учун ажр эмас, фақат қариндошлик меҳринигина сўрайман», деб айт. Ким яхшилик қилса, Биз унга ўша ишида яхшиликни зиёда қилурмиз. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли, ўта шукр қилгувчи зотдир.

 

Ёрлиқ