Оила жамиятнинг пойдиворидир
Эрон оилалари ҳаёт тарзи ҳақида
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Оила – жамиятнинг пойдивори” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Амалда оширган тадқиқотларга кўра ўз сўзларида "биз" атамасини кўп ишлатадиган турмуш ўртоқлар ўз ҳаётий муаммоларини ҳал этиш учун муваффақият билан амал қилишади.
Ўзаро муносабатларда "биз" атамасини ишлатадиган эр-хотин муштарак ҳаётда ийжобий қарашга эга бўлиб, ҳар дойим ўзлари ва турмуш ўроқини ўз ёнида кўришади. Бу одамлар ҳаётдан рози бўлиб камроқ стрессга дуч келишади. Кекса ёшдаги турмуш ўртоқлар ҳаётида ҳам бу иш кўпроқ хавфсизлик ва ўзлик ҳис туйғусининг ижод бўлиш маъносини беради. Аксинча, "мен" ёки "сен" сўзини ишлатадиган турмуш ўртоқлар ўзларини турмуш ўртоқларидан ажратиб туришади ва ҳаётдан камроқ рози бўлишади. Улар ҳаёт мушкулотларининг қаршисида ўзларини ёлғиз ҳис этишади. Улар кўпроқ шахсий қарорлар қабул қилишади ва бир-бирларини тушунишга ҳаракат қилишмайди. Аммо «биз» сўзидан фойдаланадиган эр-хотин бир-бирларининг қарама-қарши мушкулотларининг баробарида зудлик билан келишувга келишади.
Азизлар, ўтган дастуримизда Эрон оилалари ҳаёт тарзи ҳақида сўз юритган эдик. Бугунги дастуримиз давомида бу мавзўнинг бошқа жиҳатлларини кўриб чиқамиз. Бизга ҳамроҳлик қилинг!
Эрон халқининг ҳаёт тарзи хусусиятларидан бири турли авлодлар ўртасида тўғри ва муносиб алоқаларни давом эттиришдир. Охирги пайтларда оиланинг жамиятдаги тобора торайиб борадиган ӯрни ҳаётнинг ижтимоий, маданий ва бошқа жиҳатларига ҳаматомонлама салбий таъсир етказади. Оила арконига путур етказувчи яна бир омил, бу янги ва олға силжиётган замонавий технологиялар ҳисобланади. Буларнинг ҳамаси оилавий муносабатларга жиддий равишда ӯзгаришлар киритиши мумкун. Оила муҳитига кучли таъсир етказадиган энг муҳим манба, бу компютер ва интернет ҳисобланади. Янги техннологиялар истаган ва истамаган ҳолда одамлар ҳаётининг шахсий, оилавий ва ижтимоий жиҳатларини ӯз таъсири остида қолдирган.
Оила ҳақиқатда, худошунослик, самимийлик ва маънавият асосидир ва эр-хотин эса бу йўлда бир-бирларига ёрдам беришлари керак. Икки мўъмин-мусулмон киши Аллоҳ номини тилга олиб бир-бирларига ўйланиб биологик, жисмоний ва руҳий эҳтиёжларини қониқтирса, шодоблик ва тинчликка етадилар ва унинг ёрдами билан ўзлари ва ўз фарзандлари учун юксак маънавиятга эришишлари мумкин. Турмуш ўртоқларининг турли фаъолиятларда ҳамроҳлик қилишлари Эрон оилаларининг ҳаётини мослаштиришда муҳим рол ўйнайдиган масалалардан биридир. Тақво ва иймонга рағбатлантириш, тоат-ибодат аъмолларига иштирок этиш, ҳаётга мақсад-мазмун беришда иштирок этиш, зикр этиб ўтган аъмоллар жумласидандир. Ислом нуқтаи назаридан шахс ўз оиласига масъулдир ва ўйда маънавий ва ҳамдиллик фазосини яратиши ва оилани бўзилиш ва пароканда бўлишдан муҳофазат этиши лозим. Бу турдаги ҳаёт тушунчаси ҳаётни мазмунли этади.
Муҳаммад Иброҳим Эроннинг жасоратли қумондонларидан бири бўлиб жанг майдонида жасорат билан курашарди ва у ўз фарзандлари ва турмуш ўртоқига нисбатан меҳр-муҳаббат кўрсатади. Унинг хотини ўз эрини шундай таъриф-тавсиф этади:
«Эрим ӯйга қайтганида мен бирон -бир ишни бажаришга ҳаққим йӯқ эди. Фарзандимизнинг кийим-кечакларини алмаштирарди, овқатини тайёрлади, дастархонни ёзиб уни йиғиштирарди. Мен билан бирга кийимларни юварди. Уни осиб қуриганидан кейин жамларди. У шу даражада менга нисбатан меҳр -муҳаббат кӯрсатардиким мен унга тӯғрики сен ӯйга кам келасан, аммо сен кӯрсатган меҳр -муҳаббатни жамлашим учун бир ой вақт керак бӯлади, деб айтардим.
У менга боқиб қараб айтарди: Сен бундан ҳам ортиқроқ ҳақинг бор.»
Инқилоб муаззам раҳбари эр -хотин ӯртасидаги меҳр -муҳаббатни шундай баён этадилар: Исломий ҳаёт муҳитида эр ва хотин бир -бирлари билан бирга бӯлишади. Ӯзаро бир -бирларига масьулдирлар. Оила муҳитида, ҳамда фарзандлар баробарида масьулиятли бӯлишади. Исломий ҳает муҳитларида оила шу даражада мустаҳкамдирким гоҳида икки авлод ӯтса ҳам бобо, ота ва невара бир ӯйда ҳаёт кечиришади. Улар бир -бирларига кумак беришади. Бу ана шу Худо кӯрсатмалари диндор, мазҳабий бӯлиш хосиятларини риоят этишдир.
Оилавий ҳаётнинг асосий ташкилотчилари ва аъзолари бўлмиш эр ва хотиннинг ҳар бирига ўзига хос бурч ва вазифаларни юклаган, бир-бирларига нисбатан ҳақ ва ҳуқуқларни белгилаб берган. Агар эр ва хотин мазкур қоидаларга амал қилишса, бир-бирларига нисбатан зималаридаги бурч ва масъулиятларини ҳис қилиб, сидқидилдан адо этишса, бундай оила бахт ва саодат қасрига айланади. Бундай намунавий оилада туғилган фарзандлар ҳам гўзал тарбия топадилар ва келажакда улардан жамиятга фойдаси тегадиган буюк инсонлар етишиб чиқади. Бордию, оила бошлиқлари яъни эр ва хотин бир-бирларининг ҳақ-ҳуқуқларини танимасалар, балки, уларни поймол қилсалар, табиийки, ундай оилада тинчлик ва хотиржамлик бўлмайди, ўзаро меҳр-муҳаббат завол топади ва оила пароканда бўлиш ва парчаланиш хавфи остида қолади.
Оила никоҳ асосида вужудга келадиган фароғат маскани бўлмоғи даркор. Уни юритишда илоҳий таълимотларга амал қилинадиган бўлса, у ҳақиқатда мустаҳкам ва бардавом бўлади. Бу йўлда ота-оналар томонидан қанчадан-қанча яхши ниятлар, ҳатти-ҳаракатлар бўлади.