Германия ва Америкада исломофобия ва исломга нисбатан бадбинлик жараёнининг кенгайиши
Азиз тингловчилар бугунги дастурда 2017 йилда Германия ва Америкада исломофобия ва исломга нисбатан бадбинлик жараёнининг кенгайиши ҳақидаги мавзў атрофида баҳс-мунозара этилади. Дональд Трамп президентликка эришгани кунидан бошлаб Америкада исломдан қурқитиш ва исломга нисбатан бадбинлик жараёни ортиб кетди.
Америкада маданий ҳуқуққа риоят этишни назорат этувчи ташкилот “Қашшоқлик ҳуқуқлар маркази” ўз ҳисоботида Дональд Трамп президентлигининг биринчи йили 2017 йил давомида Америкада исломдан қурқитиш ва исломга нисбатан бадбинлик жараёни 101 гуруҳдан 114 гуруҳга етган деб эълон қилди. Бу ташкилот шунингдек ўтган уч йил давомида Америкада нафратланишни ижод этувчи гуруҳларнинг сони 20 фоизга ошган деб хабар берди. Милодий 2017 йилгача ушбу мамлакатда 954-та нафратланишни ижод этувчи гуруҳ фаолият олиб борган ва милодий 2017 йилда ушбу гуруҳлар сонининг кўпайиши натижасида олдинги йилга қиёслаганда 4 фоизга ошган. Америка президентларининг ҳеч қайси бири Трампдек ўзининг исломга қарши бўлган қарашларини қатъийлик билан таъкидлагани йўқ. Трамп ўзининг президентлик даври бошланишидан бўён Америка тўпроғига мусулмон еттита мамлакат фуқароларининг киришларига монеа яратиш фармони билан ўзининг исломга нисбатан бўлган бадбинлик афкорини ошкор этди. У агарчи бундай бўлмасада, аммо мусулмонларни террорист деб билди. Ўтган бир йил давомида Америкада бир нечита террористик терактларнинг содир этилганида Трамп мусулмонларни ушбу ҳодисанинг омили деб таништиришга кўп сайъ-ҳаракат қилди.
Трамп фақат исломга нисбатан бадбинлик қарашга эга эмас, балки у ирқпараст бир шахсдир. Милодий 2016 йилги президентлик сайловларида қўлга киритилган овозларнинг кўп қисми ирқий афзаллик тарафдори бўлган оқтанли шахсларга тегишли эди. Америка халқи ҳам бу мавзўни тастиқлашди. Ўтказилган ижтимоий сўровда Америка халқининг ярими Дональд Трампни ирқпараст шахс деб тавсиф этишди. Ижтимоий ушбу сўровга кўра, катта ёшдаги шахсларнинг 57 фоизи, умумий ишлар бўйича тадқиқот маркази, қора танли 10 нафар кишидан 8 нафари, лотин-америкаликларнинг тўртдан уч қисми ва тахминан оқ танлиларнинг ярими Трампни ирқпараст деб билишади. Шунингдек америкаликларнинг 57 фоиз жамияти Трампнинг олиб бораётган сиёсати мусулмонлар учун муносиб эмас ва 56 фоизи эса бу сиёсатларни лотин америкаликлар учун ёмон деб билишади. Қора танлиларнинг тўртдан уч қисмини ўзига қамраб оладиган 57 фоизи ҳам бу сиёсатлар қора танлилар учун зарарли деб билишади.
Эмили Свансон ва Руссел Контрерас Осушейтед Пресс газетасида шундай деб ёзишади: “Бу ижтимоий сўровнинг натижаси шуни кўрсатадики, Америка жамияти президентлик сайловларида Дональд Трампнинг ғалаба қозонишидан кейин ирқий мавзўга қараб гуруҳларга бўлинишган. Айниқса, оқ танлиларни афзал ирқ деб биладиганлар кўча намойиш ўтказганларидан кейин африкалик мамлакатларни тавсиф этишда Дональд Трамп томонидан “Туалет қудуқи” иборасини ишлатгани ва Мексика билан чегара деворларини қуриш учун унинг қилган талаби Америка жамиятида ирқий ва мазҳабий бушлик ва муаммоларини янада жиддийлаштириб юборди. ” Ирқпарастликка мойиллик ва исломга нисбатан бадбинлик жараёнининг ривожланиши ўтган йил давомида фақат Америкада ортгани йўқ. Атлантика океанининг бошқа томонида жойлашган Европада ҳам ўтган бир неча йил давомида исломга нисбатан бадбин ва ифротий ўнчи партияларнинг ғалаба қозониши билан мусулмонлар ва исломий маконларга қарши ҳужум қилишнинг мизони ортиб кетган. Милодий 2017 йил ифротий ўнчи партиялар учун катта мувафаққиятлар йили эди. Германияда “Германия учун алтернатива” партияси ўтган йил сентябрь ойида ўтказилган парламент сайловида овозларнинг 13 фоизини касб этишга муваффақ бўлди ва парламентнинг 96 жойини ўзига ихтисос берди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин биринчи маротаба ирқпарастлик ва миллатчилик ақидаларига мойил бўлган партия Германиянинг парламентига киришга муваффақ бўлди. Германиянинг сиёсий арсасида ифротий ўнчи партияларнинг фаоллашгани билан ирқпарастлик ва исломга нисбатан бадбинлик сайъ-ҳаракатлар ҳам ушбу мамлакатда ортиб кетди. Германия ички ишлар вазирлигининг берган охирги статистик маълумотларига кўра, ушбу мамлакатда ўтган йилда 950 маротаба исломга қарши ҳужумлар содир этилган. Ўтган йили Германияда исломга нисбатан амалга оширилган ҳужумлар натижасида 33 нафар тан жароҳатлари олишди. Германиянинг давлат идоралари ҳам масжидлар ва бошқа исломий маконларга нисбатан 60 ортиқ бузғинчи ҳужумлар уюштирилган ва тахминан ушбу ҳужумларнинг барчасида Германиянинг ифротий ўнчи гуруҳларнинг қўли бор эди деб ҳисобот беришган. Рўйхатга олинган исломга қарши ҳужумлар кўпинча кибер фазосида мусулмонларга қарши кенг таблиғот олиб бориш, таҳдидли мактублар ёзиш, муҳажжаба аёлларни таҳқирлаш ва мусулмон эркакларга қарши ҳужум қилиш ҳамда масжидларни бузиш ва неонационалист ўнчи гуруҳларнинг шиор ташлашлари каби ҳодисаларга тегишли эди.