август 12, 2018 09:14 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил мурдод ойининг 21-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-қаъда ойининг 29-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил август ойининг 12-чи кунидир.

Бундан 1219 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий  220 йил, зийлқаъда ойининг охирги кунида:

Ҳазрат Имом Муҳаммад Тақий(а) улуғ пайғамбаримиз, ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с) -нинг бузургвор набиралари шаҳид бӯлдилар. Ул ҳазрат ортиқ саховатмандликлари билан шӯҳрат қозониб, "Жавод" тахаллусига эга эдилар. Имом Жавод (а) ҳижрий-қамарий 195 йил рамазон ойида туғилиб, оталари Имом Ризо (а)-нинг шаҳодатидан сӯнг имомат ва мусулмонлар раҳбарлигини зиммаларига олдилар. Имом Жавод (а) ҳаёт ва имоматлари исломий маданиятнинг ривожланган асрига айланиб, Ғарб фалсафа мактаблари, жумладан Юнон  ва Румнинг ислом жаҳонига сингиб кетган давр эди. Ушбу фаолиятлар Имом Жавод (а)-ни Аббоссий сулоласи золим ҳокимлар кӯзидан четда қолмай, ул зотни хатарли ҳолатда қолдирарди. Шу боис вақт ҳокимлари томонидан 25 ёшли Имом Жавод (а) шаҳодатга етдилар.

Бу кун ҳазрат Муҳаммад Тақий (а) нинг шаҳодатларига тӯғри келгани боис, бу қайғули санани барчаларингизга таслият изҳор этган ҳолда ул ҳазратнинг панд насиҳатларидан мисол келтирамиз: "Огоҳлантирмасдан  амал қилган шахс ислоҳ қилиш ўрнига фасод ва ёвузликни келтиради."    

 Бундан 69 йил илгари милодий 1949 -чи йил август ойининг 12-чисида:

Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Женева қароргоҳида уруш асирлари ва ярадорлари билан муносибат қилиш конвенцияси тасдиқланди. Бу конвенция иккинчи жаҳон уруши давомида асоратга тушган маҳбуслар ва ярадорларга нисбатан содир этилган жиноятлар ва ноинсоний хатти-ҳаракатлар оқибатида тайёрланди. Женева конвенциясида уруш асирлари ва ярадорлари билан инсоний муносибат қилиш учун турли қонунлар тайинланди. Жумладан мамлакатлар бундай шахсларни қийноққа солиш ва уларни ўлдириш ҳаққига эга эмас ва ярадорлар эса даволанишлари лозим. Шунингдек маҳбуслар ўз қавм қариндошлари билан мукотиба қилиш ва яшашнинг минимал имкониятларига эга бўлишлари керак. Уруш асирлари ва ярадорларнинг ҳуқуқларига риоят этиш учун кафолат беришга қўшимча, душман давлатлар тез вақт ичида уруш асирларининг номларини халқаро қизил Хоч ташкилотига бериш ва ушбу ташкилот намояндаларининг мазкур одамлар билан мулоқот қилишлари учун имконият беришга вазифадор эдилар.  Бунга қарамай кўп мамлакатлар уруш асирлари ҳақида чиқарилган қонунларга риоят этишмайди.      

Бундан 49  йил муқаддам милодий 1969-чи йил август ойининг 12-чисида:

Америка томонидан "Эко-1" номли дунёнинг биринчи телекоммуникация бўйича сунъий йўлдоши ойга жўнатилди ва Американинг уша вақтдаги президентининг паёмини юборди. Бу эса башар аҳли томонидан сунъий йўлдошдан фойдаланиб юборилган биринчи паём эди. Эко-1 ва кейинчалик Эко-2 сунъий йўлдошдан фойдаланиб расм, товуш ва мусиқани узоқ масофаларга жўнатиш ҳақидаги назарияни исботлади.

Бундан 19 йил олдин милодий 1999 йил август ойининг 12-чисида:

БМТ ташкилоти бугунги кунда ёшларнинг кенг аҳамиятга эга бўлишларини эслатиш учун 12-чи август ойини " "Халқаро ёшлар куни" деб ном қуйдиЖамиятнинг ушбу ҳаракатчан ва фаол кучи ҳар бир жамиятнинг ривожланиши ва тараққиёти ҳисобланади. Шунинг учун давлатлар ёшларга махсус аҳамият қаратишлари лозим. Бугунги кунда ёшлар гиёҳванд моддаларига чалиниш, интернет, электрон-дижитал уйинлари ва ҳамда ахлоқий фасодликка гирифтор бўлиш учун кенг таблиғот олиб боришлар каби хатарларга юзмаюз бўлишган. Бу кенг таҳдидлар ёшларнинг таълим олиш, турмуш қуриш ва иш билан шуғулланишлари ва натижада жамият томонидан уларнинг келажакни яратувчи ва фаол кучларидан фойдаланишини хатарга юзмаюз этган. 

 

Ёрлиқ