август 15, 2018 10:25 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил мурдод ойининг 24-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-ҳижжа ойининг 3-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил август ойининг 15-чи кунидир.

Бундан 71 йил илгари милодий 1947 йил август ойининг 15-чисида:

Ҳиндустон сарзамини Англия мустамлакачилигидан ўз мустақиллигини қўлга киритди. Ҳиндустон ярим оролида бир аср олдин шаклланган эрксеварлик наҳзати милодий 1930 йилларда шиддат билан куч олди ва иккинчи жаҳон уруши даврида янада жиддий куч олди. Уруш охирга етганидан кейин бу иш инглизларни зудлик билан бу мамлакатга истиқлол бериш учун тайёргарлик кўришга ундади. Аммо улар мусулмонлар ва Ҳиндустон раҳбарлари ўртасида ихтилофларни ижод этиш йўли билан бу ишнинг олдини олишга ҳаракат қилишарди. Бу ихтилофлар охири Ҳиндустонни икки мамлакат, яъни Ҳиндустон ва Покистонга тақсимлаш билан охирга етди. Бир неча вақтдан кейин Покистоннинг шарқий қисми Бангладеш мамлакати унвонида истиқлолга етди.                                 

Бундан 70 йил олдин, милодий 1948 йил август ойининг 15-чисида:

Корея ярим оролининг бўлиниши натижасида мустақил Жанубий Корея мамлакати ташкил этилади. Йигирманчи асрнинг биринчи ярмида Корея ярим ороли Хитой ва Японияга ўхшаган қудратли давлатлар томонидан ҳужумларга учраб турарди. Милодий 1905 йилда Япония ушбу ярим оролни ишғол этади. Бироқ Иккинчи Жаҳон урушида Япония мағлубиятга учраганидан кейин Корея ярим оролининг шимолини Шўролар Иттифоқи ва жанубий қисмини Америка ишғол этади. Шундан кейин Шўролар Иттифоқи тарафдори бўлган Шимолий Корея ва Ғарб тарафдори бўлган Жанубий Корея икки  мустақил давлат унвонида ташкил этилади. Жанубий Корея Осиё шарқида ва Тинч океани соҳилида жойлашган бўлиб, масоҳати 98 минг квадрат километрни ташкил этади.

Бундан 13 йил муқаддам милодий 2005 йил  август ойининг 15-чисида:

Сионистик режим ишғолий Фаластиннинг ғарбида жойлашган Ғазза секторидан орқага чикинишга мажбур бўлди. Бу минтақа милодий 1967 йилда сионистик режим ва араблар ўртасидаги уруш жараёнида ушбу режимнинг ишғолига қарор олди. Охири Фаластин халқининг қиёми ва Ғаззза сектори унинг маркази ҳисобланмиш Масжидул-Ақсо интифазасининг тасирида сионистик режим армияси ва шаҳарчаларда яшайдиган сионистлар ушбу сектордан орқага чекинишга мажбур бўлишди. Албатта бу режим фаластинликларни ўлдириш ва Ғазза секторига ҳарбий ҳужум қилишни давом эттирди.

Бундан 6 йил олдин ҳижрий-шамсий 1391 йил мурдод ойининг 24-чисида:

Эрон аналитикасининг отаси ва Эрон математика илмининг мангу қолган чеҳраларидан бири доктор Манучеҳр Висол вафот этди. Доктор Висол шамсий 1319 йилда математика йўналишида докторлик унвонини олишга муваффақ бўлди ва ўз маълумотини олиш йилларида Цюрих ва Женева лабараторияларида илмий тадқиқот олиб бориш билан шуғулланди. Доктор Манучеҳр Висол Эрон математикаси, айниқса аналитика заминасида тасир етказган шахсиятлардан эди. Устод Висол ҳам бу ташкилотни ташкил этишда хизмат қилган Эрон математика анжумани ҳам унинг 30 йил хизматларини эътиборга олиб, устоднинг номига бир мукофотни тайинладиким, ҳар йили Эрон математика конфренциясида математика аналитикаси заминасида тақдим этилган мақолаларнинг муаллифларига топширилади.       

 

Ёрлиқ