сентябр 02, 2016 05:46 Asia/Tashkent

Эшиттиришлар таҳлили

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони  яна эфирда. Бизни тинглаб  борасиз деган умиддамиз.

Эрон халқаро радиосининг оқшомги дастурларида жума кунлари “Жило –янги фикрлар инъикоси” рукни остида турли мавзуларга бағишлаган эшиттиришлар берилади.

Ушбу эшиттиришларнинг матнлари Эрон телерадиокомпаниясининг маданият ва маориф бўлмида тайёрланади. “Жило-янги фикрлар инъикоси” унвонли эшиттиришларнинг режиссёри Умид Сафоиниё бўлиб, ушбу радиосўҳбатлар таржимони ва бошловчиси Вафо Назарийдир.

Ҳозир эса ушбу эшиттиришларнинг бирида берилган айрим маълумотларни мисол сифатида келтирмоқчимиз.

 Милодий X асрда  ҳозирги Тожикистон Республикаси   Сомонийлар ҳукуматининг бир қисми  эди ва Эрон маданияти ва илмида таърих саҳифаларида мангу из қолдирган минтақалардан бири ҳисобланади. Сомонийлар Тожикистон халқининг наздида катта ҳурмат-эҳтиромга эга бўлган ва уларга илҳом бағишловчи сулола саналади. Ҳақиқатан ҳам ушбу сулола Тожикистон маданиятига асос солган сулола саналади. Амир Исмоил  Сомонийнинг ҳайкали энди тожик халқининг миллий символи ва рамзи саналади. Ушбу мамлакатнинг пул бирлиги ҳам Россиянинг рубл бирлигидан сомоний бирлигига ўзгартирилди. Бугунги кунда ҳатто ушбу мамлакат шаҳар, қишлоқ ва хиёбонларининг номлари аста-секинлик билан сомонийлар сулоласининг даврида фаолият олиб борган ва яшаган олимлар, донишмандлар ва шоирлар номига қўйилмоқда. Сомонийлар сулоласининг форс тили ва адабиётини ҳимоя этиши ва унга диққат-эътибор қаратиши форс тили ва адабиётининг ривожланиши ва куч-қудрат олишининг сабабига айланди. Ушбу тил минг йил давомида мазкур сарзаминда тирик қолди. Ҳатто Марказий Осиёнинг Эрон таркибидан чиқиши ва айниқса Совет Иттифоқининг ҳукмронлиги даврида ушбу тилнинг жиддий зарбалар кўришига қарамасдан ,ҳалигача марказий Осиё мамлакатларида ривож-равнақ топган ва ҳозирги пайтда ишлатиладиган тиллар ўртасида ўзига хос куч-қувват ва устуворликка эгадир.  Тарих давомида Эроннинг буюк донишмандлари, жумладан Абу Али ибн Сино Сомонийлар сулоласининг пойтахти Бухоро шаҳрининг кутубхонасидан фойдаланиб келишди. Эрон адабиёти ва маданиятининг бой ва қадимий мероси  ҳамда Фирдавсий, Жомий, Саъдий, Ҳофиз ва Рудакий каби форс адабиётининг буюк шахсиятларига нисбатан катта қизиқиш ва аҳамият қаратиш тожик халқининг руҳ ва жонларига жой олган ва форс шеъри ва адабиёти эса Тожикистонда махсус ўрин эгаллайди.  

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда

"Биз ва тингловчи"  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  тинглаяпсиз. Эслатиб ўтамиз,  сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни  радиомизнинг янги интернет сайти  ParsToday.com / uz ва  электрон манзилимиз uzbeki@ ParsToday.com  ҳамда мобайл апликешн орқали   бизга юборишингиз мумкин.

Биз билан ушбу телефон рақамлари  орқали ҳам боғланишингиз  мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри, +998974500185 Тошкент шаҳри.

Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.

Энди эса ушбу эшиттиришнинг бошловчиси Вафо Назарийнинг “Жило-янги фикрлар инъикоси” номли туркум эшиттиришларга оид билдирган сўҳбатларини биргаликда эшитамиз.

Қизиқарли сўҳбатлари учун Вафо Назарийга миннатдорчилик изҳор этамиз.

Радиомиз эшиттиришлари ҳақида тингловчиларимиздан бири Миржалол ҳам  ўзининг фикрларини баён этган. Келинг, унинг изҳор этган фикрлари билан ҳам танишамиз.

Азиз тингловчимиз Миржалолнинг сўҳбати эди.

Қадрли   мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам  Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг.  Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.