август 23, 2018 09:53 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба, ҳижрий-шамсий   1397  йил шаҳривар  ойининг биринчиси,  ҳижрий қамарий 1439 йил зилҳижжа  ойининг  11-чиси ва милодий ҳисоб билан 2018 йил август  ойининг 23- кунидир.

Бундан 84 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1355 йил зилҳижжа ойининг 11-куни Оятуллоҳ Саййид Али Мумтозул Уламо оламдан ӯтди. Мумтозул уламо лақаби билан машҳур бӯлган Абулҳасан Али бин Шамсул уламо Саййид Иброҳим Ҳинднинг забардаст олимларидан эди. У бошланғич таълимни эгаллагач, ҳижрий-қамарий 1327 йили Нажаф шаҳрига бориб, таҳсилни давом эттирди.

Мумтозулуламо беш йилдан кейин туғилиб ӯсган юрти Лакҳнавга қайтиб шогирдларнинг тарбияси ва китоб битиш ишлари билан шуғулланди. 

“Исботун Нубувваҳ” ҳамда “Ал Имомаҳ ва тажзил ижтиҳод” китоблари унинг қаламига мансуб.

Хххххххххххххххх

Бундан 71 йил илгари яъни    1944 йилнинг 23 август куни

Париж шаҳри Германиянинг ҳукмронлигидан  озод бўлди. Иккинчи Жаҳон уруши бошланишидан 15 ой ӯтгач,  Гитлернинг ўз нуфузини кенгайтириш борасидаги сиёсатига амал қилган  Германия  қӯшинлари Францияни  ишғол  қилиш мақсадида бу мамлакатга ҳужум қилди.

Милодий 1940 йилнинг 14 июн куни Германия Қуролли кучларининг илк гуруҳи Париж шаҳрига кирди ва бу шаҳарни деярли ҳеч қандай қаршиликсиз босиб олди.

Милодий 1944- йил август ойнинг 23- кунигача Париж тўрт йил давомида ишғолгар Германиянинг ҳукмронлиги  остида қолди.

 Германия уруш  жабҳаларида изчил  мағлубиятга учрагач, Париж шаҳри  иттифоқчи кучлар томонидан озод этилди.

ххххххххххххххххх

Шаҳривар ойнинг биринчи куни  Эрон йилномасида Абу Али Ибн Сино номи билан машҳур улуғ олим  Ҳусейн Бин Абдуллоҳни  улуғлаш куни ҳисобланади.

Ҳужжат-ул Ҳақ лақаби ва Шайхурраис номи билан машҳур бўлган Абу Али Ҳусейн Бин Абдуллоҳ бин Ҳусейн Бин Али Бин Сино ҳижрий-қамарий 370-чи йил сафар ойининг учинчи  куни  Балх шаҳрида таваллуд топди. У болалигидан замонасининг барча билимларини эгаллаб,  даврнинг алломасига айланди .

Абу Али Ибн Сино ислом дунёсининг  машҳур табиби, олим ва файласуфидир.

У Амир Нуҳ Бин Мансур Сомонийни муолижа қилиши сабабли подшонинг дарборида нуфуз топиб , дарборнинг кутубхонасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

 Ибн Сино бу муносиб фурсатдан фойдаланиб китобларни мутолиа қилиш ва ёзиш билан шуғулланди.

У  форс ва араб тилларида 450-та китоб  ёзди. Бу асарларнинг аксарияти фалсафа ва тиббиёт мавзусида ёзилгандир.

Ибн Сино  илмий қомус  ва умумий фалсафа саналган “Китоб-уш-Шифо” ва тиббиёт таърихида энг машҳур бўлган “Ал-Қонун фит-тиб”  асарларининг муаллифи саналади.

Буюк олим    58 ёшида Ҳамадон шаҳрида вафот этди ва мазкур шаҳарда дафн этилди. Донишманднинг хотирасини улуғлаш мақсадида шаҳривар ойининг биринчи куни Эрон Ислом Жумҳуриятида шифокорлар куни сифатида нишонлашади.