Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил шаҳривар ойининг 2-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-ҳижжа ойининг 12-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил август ойининг 24-чи кунидир.
Бундан 966 йил илгари айрим таърихий ривоятларга кўра, ҳижрий-қамарий 473-чи йил зил-ҳижжа ойининг 12-чисида:
Эрон халқининг буюк шоири ва орифи Саноий Ғазнавий номи билан машҳур бўлган ҳаким Абулмажд Маждуд Бин Одам Саноий Ғазнавий қадимий Эрон шаҳрларидан бири ва ҳозирги Афғонистоннинг марказий шаҳрларидан бўлган Ғазнин шаҳрида таваллуд топди. У ёшлигида бир неча вақт давомида ҳукумат султонларини ҳамду сано этиш билан шуғулланди. Аммо ўзоқ вақт ўтмасдан бу ишни ташлаб ирфон илмига юз қаратди ва эркинлик, ҳамда халққа хизмат қилишни раво кўрди. Шунинг учун у Ҳажга борди. Саноий Маккада Каъба ва Макка ҳақида шеърий манзума ёзди ва Маккадан қайтишидан кейин Балх шаҳрида бир неча муддат яшади. Саноий форс шеъри усулида ўзгартириш ва ушбу жанрда янгилик киритган муҳим ва таъсирчан шоирлар жумласидандир. Саноий Ғазнавий Ғазнинга қайтиб келганидан сўнг ёзган муҳим китоблардан бири бу Маснавий қолибида ижод этган "Ҳадиқат-ул-ҳақиқат" китоби саналади. Бу китобда шоирнинг ирфоний ва ахлоқий афкори баён этилган. "Сайрул-Ибод илал-Миъод" мажмўаси шоирнинг Хуросон сабкида катта маҳоратга эга бўлишидан далолат беради. Саноий Ғазнавий ҳижрий-қамарий 528 йилда "Тариқат-ут-таҳқиқ" маснавийсини ёзиб тугатди. "Ақлнома", "Ишқнома " ва "Тажрибатул-Илми" номли китоблар Саноий ёзган бошқа асарлар жумласидандир. Саноий ҳижрий-қамарий 535 йилда вафот этди ва унинг мақбараси Ғазнинг шаҳрида жойлашган.
Бундан 127 йил илгари ҳижрий-қамарий 1312 йил зил-ҳижжа ойининг 12-чисида:
Эронлик машҳур хаттот ва олим Абулфазл Соважий вафот этди. Хаттот, табиб ва Қожория асрининг ёзувчиси Абулфазл Маждуддин Муҳаммад бин Фазлуллоҳ Соважий тиббиёт, ҳикмат, риёзиёт, адабиёт ва хаттотлик каби ўз замонининг илмларини Теҳронда ўрганди ва ёшлигида машҳур донишмандга айланди. Шунинг учун “Номаи донишварони Носири” асарини таълиф этишда уни тайёрлаган тўрт нафар қаторида жой олди. Соважий шеър ижод этишда ҳам катта истеъдодга эга эди ва унинг қўли билан настаълиқ хаттида ёзилган шеърий девон мерос қолган. Соважий шунингдек риёзиёт ва тиббиёт илмида бир нечита рисола ёзиб мерос қолдирган. Абулфазл Соважий настаълик, синган настаълиқ, насх ва синган таълиқ хат шаклини ёзишда мумтоз устодлардан эди. Бу устоднинг Носирий замонидан қўл билан ёзилган асарлари боқий қолганки, Ҳазрат Абдулазим алайҳиссалом остонасида ёзилган ёзув улар жумласидандир.
Бундан 35 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1404 -чи йил зил-ҳижжа ойининг 12-кунида Оятуллоҳ Мирзо Муҳаммад Боқир Оштиёний вафот этди. Аҳмаднинг фарзанди ва Эрон тамаки наҳзатининг раҳбарларидан бири Муҳаммад Ҳасан Оштиёнийнинг навераси Ҳож Мирзо Муҳаммад Боқир Мирзо қамарий 1323 йилда Теҳронда таваллуд топди. Бошланғич маълумотни олганидан кейин ўз билимини мукаммаллаштириш учун Ироқнинг Нажаф илмий ҳавзасига йўл олди. Оятулоҳ Оштиёний Нажаф шаҳрида Оятуллоҳ Зиёуддин Ироқий, Сайид Абулҳасан Исфаҳоний ва Мирзои Ноиний каби устодларнинг илмидан баҳраманд бўлди. У ижтиҳод даражасига эришганидан кейин Теҳронга қайтиб келиб талабаларга дарс бериш ва уларни тарбиялаш билан шуғулланди. Бу олимдан кўп асарлар мерос қолган. Улардан “Ас-Савм” китоби, “Рисола дар закоти фитр” ва “Китоби фазо” номли асарларни тилга олиш мумкин. Оятуллоҳ Оштиёний 81 ёшида Теҳронда вафот этди ва Рай шаҳрида дафн этилди.