август 28, 2018 09:11 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1397-чи йил шаҳривар ойининг 6-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-ҳижжа ойининг 16-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил август ойининг 28-чи кунидир.

Бундан 968 йил олдин ҳижрий-қамарий 471 зилҳижжа ойининг 16-сида:

Андалусиялик мусалмон математик ва мунажжим Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Бин Жиёний оламдан ўтди. У ҳижрий-қамарий 379 йил Испаниянинг қадимги Қуртоба шаҳрида дунёга келди.  У ўзининг бошланғич маълумотларини ўз ватанида олди. Кейин Миср пойтахти Қоҳира шаҳрига борди ва у ерда тўрт йил яшади. Ибн Жиёний астрономия ва математика илмида кўп олимларнинг илмларидан баҳра олди ва Евклиднинг "Усул"  китобининг тарафдори эди. Ибн Жиёнийнинг астрономия йўналишида таълиф этган асарлари ўртасидан  "Евклид усул китобининг бешинчи мақоласига шарҳ-изоҳ" -деган китобига ишора этиш мумкин.

Бундан 98 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1299-чи йил шаҳривар  ойининг 6-чисида:

Кўрашувчи ва мужоҳид олим оятуллоҳ Мирзо Муҳаммад Тақий Гулшан Ҳоирий Шерозий вафот этди. У ҳижрий-шамсий 1232 йилда Шерозда ва солеҳ аҳлидан бўлган оилада таваллуд топди. Мирзои Шерозий кўп асарларнинг муаллифи эди. Жумладан “Шарҳи макосиби Шайх Муртазо Ансорий”, “Шарҳи манзумаи Ризоия таълифи Сайид Садриддин Омулий”, Ал-Қасоидул-Фохира фи мадҳил-Атратит-Тоҳира” ва “Рисолаи илмия” китобларига ишора этиш мумкин.

Бундан 61 йил муқаддам милодий 1957-чи йил август ойнинг 28-чисида:

Қитъалараро учадиган биринчи ракета Совет Иттифоқи донишмандлари   томонидан синовдан ўтказилди. 40 кундан сўнг 4-чи октябр 1957 йили Совет Иттифоқнинг донишмандлари қитъалараро учадиган ракета билан "Спутник-1" номли жаҳоннинг биринчи космик кемасини ер орбитасига чиқардилар ва бу воқеа дунё  аҳлининг ҳайратланишига сабаб бўлди. Донишмандлар 3 йил ичида  инсонни ер орбитасига  ва 5 йил ичида ой орбитасига бир кемани қарор беришини эълон қилиб, берилган ҳар иккала ваъдаларини амалга оширдилар. Газеталарнинг айрим шарҳловчилари уша кунда шундай ёзган эдилар: Совет Иттифоқи атом ва водород бомбасига эга бўлиши билан, агар Сталин тирик бўлганида Англия ва Американи бомбардимон қилиши муқаррар эди. Сталин бу синовларни ўтказишдан тўрт йил олдин вафот этди.

Бундан 25 йил олдин милодий 1993 йил август ойининг 28-чисида:   

Фаластин эрксевар ташкилотининг раиси Ёсир Арафот ва сионистик режимнинг уша вақтдаги бош вазири Исҳоқ Рабин ўртасида тинчлик шартномаси имзоланди. Ёсир Арафот ва Исҳоқ Рабин Америка президентининг ҳузурида Вашингтонда ўтказилган узоқ муддатли музокараларидан кейин имзолаган шартнома оқибатида Фаластин эрксевар ташкилоти унинг ташкил этилишидан 40 йил вақт ўтишидан кейин сионистик режимнинг мавжудлигини расмий равишда тан олди ва Исроил ҳам унга қарши Фаластин ишғолий минтақалари, жумладан Ғазза секторининг айрим ишларини бошқаришни фаластинликларга беришни ўз зиммасига олди. Шартнома имзоланишига қарамай Исроил зиммасига олган ўз мажбуриятларига қараб амал қилмади ва кейинги йилларда ўзининг тажовузкорлик ишларини давом эттирди.       

 

Ёрлиқ