Биз билан Эронга келинг
Дизфул шаҳрининг тарихий ёдгорликлари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.
Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек,
Хузистон вилоятининг муҳим туманларидан бири бўлган Дизфулнинг масоҳати 4700 квадрат километрни ташкил этади ва Аҳфоз шаҳри шимолидан ушбу шаҳарга бўлган масофа 145 километрдир. Мазкур туман биёбонли об-ҳавога эга бўлиб, унда ёз фаслида иссиқ ва қиш фаслида мўътадил иқлимни кузатиш мумкин.
Диз ва Карха Дизфул туманининг муҳим дарёларидан ҳисобланишади. Мазкур икки муҳим дарёнинг мавжудлиги, Диз тўғони ва унинг кўли минтақа қишлоқ хўжалигининг ривожланишида катта ижобий таъсир кўрсатган. Айтиш лозимки, қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва янги лойиҳалардан фойдаланиш ушбу соҳанинг тараққиёти ва минтақа ободонлиги учун керакли шароитларни яратган. Шу сабабдан ҳам Дизфул тумани қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда Хузистон вилоятининг муҳим марказларидан бири ҳисобланади.
Дизфул иқтисодининг асосини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, чорвачилик ва саноат корхоналари ташкил этишади.
Дизфул шаҳри Дизфул туманининг марказидир.Бу шаҳар ғиштли бинолар музейи номи билан ҳам машҳурдир. Шаҳар ўртасидан зулол сувга эга гўзал Диз дарёсининг ўтгани шаҳар ҳошияларида яшил боғлар, кўркам полиз майдонлари, баҳор фаслида норанж ва апелсин дарахтлари чечакларидан тарқатувчи хушбўйликни ва бошқа тарваталарни юзага келтирган.
Баҳор фаслида Дизфул шаҳри Эрон шаҳарлари орасида ўзига хос чирой ва манзараларга эга бўлади. Йилнинг ушбу фаслида кўплаб маҳаллий ва хорижий сайёҳлар Дизфул шаҳрига сафар қилишади.
Макур шаҳарда мавжуд кўплаб тарихий ёдгорликлар ҳам сайёҳлар диққатини ўзига жалб этган.
Дизфулнинг олдинги номи Антобулус бўлган ва тарих давомида ушбу шаҳар турли бошқа номлар билан ҳам аталган. Дизфул шаҳридаги кўприк милоддан 260 йил олдин Сосонийлар ҳукмронлиги пайтида қурилган бўлиб, ушбу шаҳарнинг минг йиллик тарихга эга эканлигидан далолат беради. Ҳозирги вақтда ушбу кўприк Дизфул ва Андимешк шаҳарларини ўзаро боғлайди.
Мазкур кўприк 14та даҳанага эга бўлиб, дунёнинг энг қадимий кўприкларидан ҳисобланади. Ҳозирги вақтда ҳам ушбу кўприк устидан транспорт воситалари ҳаракат қилишади. Мазкур қадимий кўприк ўтган даврлар давомида, хусусан, Азуд ад-Давла Дейлами, Сафавия ва Қожория даврида қайтадан қурилиб, бир неча бор таъмирланган. Кўприк ёнлари ва дарё қирғогига яқин бўлган жойларга етказилган қадимий зарбалар ҳам кўзга ташланади.
Дизфул жоме масжиди ва Лаби Хандақ масжиди Исломнинг биринчи асрида гўзал исломий меъморчилик санъати услубида қурилган. Мазкур шаҳарда Чуғобанут тепаси, Яъқуб Лайс мақбараси, Сабзқабо номли табаррук макон қолдиқлари, Муҳаммад бин Жаъфар, Шоҳ Абулқосим, Шоҳ Рукниддин каби тарихий жойлар мавжуд. Ҳар йили кўплаб сайёҳлар ушбу тарихий жойларни кўриш учун Дизфул минтақасига ташриф буюришади.
Археологик изланишлар натижасида маълум бўлишича, Дизфул шарқидан 30 километрлик масофада жойлашган Чуғобанут тепасининг тарихи Сопол даври, яъни ўн минг йил олдинги даврларга бориб тақалади. Тепанинг кашф этилишида палеолит ёхуд тош даврига тегишли бўлган зариф тошларнинг тез бўлган учлари сабаб бўлган.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган ярим соатлик тонги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Айтиш лозимги, Дизфул шаҳрининг қадимий кўринишга эга бўлган қисмида жойлашган шаҳарнинг қадимий бозори кўришга сазовор бўлган маконлардан ҳисобланади.
Сизни мазкур минтақанинг тарихий ёдгорликлари билан қисқача таништирдик. Энди Дизфулда ривожланган халқ ҳунармандчилик санъатининг айрим намуналари билан ошно этмоқчимиз. Айни пайтда қолин ва гиламларнинг бошқа турини тўқиш, ёғочдан турли маҳсулотлар ясаш ва кулолчилик санъати мазкур минтақада кенг йўлга қўйилган.
Гупу тўқиш ҳам мазкур минтақада кенг ривожланган бўлиб, хурмо япроқларидан тўқиладиган ва турли ранглар билан зийнат бериладиган саватли идишлар, мевалар учун мўлжалланган ва бошқа нарсалар сақлайдиган саватга ўхшатиб тўқилган кичик қуттичалар чиройли шаклларда тайёрланиб, Эроннинг бошқа вилоятлари ва ҳатто хорижий мамлакатларга ҳам сотилади.
Варшавсозлик, яъни турли самовар, табақлар ва чойникларни безаш санъати ҳам Дизфул минтақасида ривожланган қўл ҳунармандчилик санъатларидан бири ҳисобланади. Мазкур минтақада олтин, нуқра ва заргарлик буюмларини қўлдан ясаш ва уларга қалам билан ишлов бериш санъати ҳам ўзига хосдир.
Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.