сентябр 05, 2018 10:33 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил шаҳривар ойининг 14-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-ҳижжа ойининг 24-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил сентябр ойининг 5-чи кунидир.

 

Бундан 1430 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 9-чи йил зилҳижжа ойининг 24-чисида:

Тарихий машҳур ривоятларга кўра, ислом динининг суюкли пайғамбари Муҳаммад Мустафо салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ўзларининг азиз қизлари Фотима саломуллоҳи алайҳо ва ўз бузургвор куёвлари Ҳазрат Амирал-Мўминин Али алайҳиссалом ҳамда иккита азиз навералари Имом Ҳасан алайҳиссалом ва Имом Ҳусейн алайҳиссалом билан бирга Нажрон масеҳийларининг пешволари билан мубоҳала қилиш учун Мадина шаҳридан чиқдилар. Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 60 ва 61 ояти карималарида ушбу ҳақда шундай марҳамат этади. “Бу ҳақиқат Роббингдандир, бас, шак келтирувчилардан бўлма.” Сенга келган илмдан кейин, ким сен билан у ҳақида тортишса: «Келинглар, бизнинг болаларимизни ва сизнинг болаларингизни, бизнинг аёлларимизни ва сизнинг аёлларингизни, биз ўзимизни, сиз ўзингизни чақирамиз-да, сўнгра ёлбориб, ёлғончиларга Аллоҳнинг лаънати бўлишини сўраймиз», деб айтгин.

Нажрон масеҳийлари намояндалари ҳайатининг раҳбари Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламни ўз аҳли байтларидан фақатгина тўрт нафари билан кўрганларида шунга англаб етдиларким, Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва ул ҳазрат ҳамроҳларининг қилган дуолари истижобат бўлишига жиддий ишонади. Бу ҳол билан Нажрон бошқаларга айтди: “Мен шундай чеҳраларни кўрмоқдаманким, агар дуо қилиш учун қул кўтарганларида ва Аллоҳ таолодан энг катта тоғни ағдариб ташлашни истаганларида зудлик билан уларнинг дуолари ижобат бўлади. Бинобарин яхши эмас агар биз бу фазилатли шахслар билан мубоҳала этишга кирсак. Чунки биз ўртадан нобуд бўлишимиз мумкин.” Шу сабабдан Нажрон пешволари Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламдан кечиришни сўрадилар. Бу жараён исломнинг ҳақоний эканлиги ва Худо Расули салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам аҳли байтларининг обрў-иззатини яққол ошкор этди.    

Бундан 74 йил олдин ҳижрий-қамарий 1365 йил зил-ҳижжа ойнинг 24-чисида:

Эроннинг мазҳабий шаҳарларидан бири Машҳад илмия ҳавзасининг раиси Оятуллоҳ Шайх Муртазо Оштиёний вафот этди. Оятуллоҳ Шайх Муртазо Оштиёний турли даражаларни касб этишидан сўнг, Нажафда ҳаёт кечирди ва Хориж Мирзо Ҳабубуллоҳ Раштий ва марҳум Охунд Хуросоний дарсларидан баҳраманд бўлиб фақеҳлик ва ижтиҳод даражасига етди. Кейин у Теҳронга келиб таълим бериш ва жума жамоат намозини бажо келтириш билан шуғулланди. Бу олим қамарий 1340 йилда муқаддас Машҳад шаҳрига келди ва таълим-тарбия бериш, жума жамоят намозини ўтказиш ва халқнинг ишларини ислоҳ этиш билан шуғулланди. Бу олим охири 84 ёшида вафот этди ва ҳазрат Имом Ризо алайҳиссаломнинг муборак ҳарамида дафн этилди. Оятуллоҳ Оштиёний Эроннинг нуфузли ва машрутият ҳаракатида иштирок этган олимларидан эди.

Бундан 25 йил муқаддам милодий 1993-чи йил сентябрь ойининг 5-чисида:

Мароккода Дорул-Байзо номли дунёнинг энг ажойиб масжиди ўз фаолиятини бошлади. Бу масжид Каъба ва Масжидун-Набий масжидидан кейин катта кенгликка эга бўлган масжид саналиб Касабланка шаҳрида қарор олган. Бу масжиднинг инжинери франциялик мутахассисдир. У ушбу масжидни қўришда  исломий ҳунар ва олий технологиялардан фойдаланди. Бу масжиднинг миноралари исломий ҳунар усуллари билан яратилган. Бу масжид икки таҳоратхона, ривожланган ва жиҳозланган бир кутубхона ва бир илмий ҳавзадан иборатдир. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бу масжиднинг шифти ҳаракатланади ва унинг зали ва ҳовлисида ҳам минглаб намозчилар жой олишади.

Бундан 21 йил илгари милодий 1997 йил сентябрь ойининг 5-чисида:

Инсониятга хизмат қилган аёл Тереза она 87 ёшида вафот этди. Тереза она номи билан банилган Агнес Гук Бажозин милодий 1910 йилда Югославияда дунёга келди. У болалигидан бошлаб манастирга борди ва 18 ёшлигида мазҳабий бир гуруҳ билан Ҳиндустонга борди. Тереза она Ҳиндустоннинг раҳбари Махатма Гандий ва ушбу мамлакатнинг бош вазири Жавоҳир Лаъл Нерунинг қуллаб қувватлашиши ва ҳимоят этиши билан Калкуттада миссионерларнинг хайрия ташкилоти номи билан машҳур бўлган хайрия ташкилотини тасис этди. Африкадаги қаҳатчиликдан бошлаб Араманистонда вужудга келган ер қимирлаши ва Совет Иттифоқи даврида Чернобиль атом электростанциясида вужудга келган фожеагача бўлган ҳар бир мушкулот ва муаммоларда ва маҳаллада ҳозир бўлиб биринчи кўмак берувчилардан эди. Шунинг учун милодий 1979 йилда Нобель мукофотини олишга муяссар бўлди.