сентябр 10, 2018 12:21 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз ва ҳурматли тингловчилар!

Мен Вафо Назарий "Таърихнинг учмас кунлари " эшитиришнинг бугунги сони билан сизнинг хизматингиздаман.

Бугун душанба         

Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил шаҳривар ойининг 19-чиси:

Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил зил-ҳижжа ойининг 29-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил сентябр ойининг 10-чи кунидир.

                  

Бундан 104 йил олдин милодий 1914 йил сентябр ойининг 10-чисида:

Россия ва Германия ўртасидаги уруш Мазура деб номланган дарё атрофида бошланди. Бу тўқнашув биринчи жаҳон уруши бошланиши ва Россиянинг Иттифоқчи кучлар фронтига қўшилиши оқибатида бошланди. Мозура урушида германияликлар ўзларининг муштарак штабининг раиси Гейденбург қомондонлиги остида янги қурол-яроқлар ва ҳарбий янги танклардан фойдаланиб ғалаба қозонишди ва бу урушда 20 минг Россия аскарлари ҳалок бўлишди ва ва 45 нафар эса асирликка тушди. Охири Россияда 1917 йилда октябр инқилоби юўага келиши сабабли бу мамлакат биринчи жаҳон урушидан чиқди. 

                       

Бундан 101 йил олдин ҳижрий-қамарий 1338 йил зул-ҳижжа ойининг 29-сида Конституцион тузум учун кураш давраси пешволаридан бири ва кўрашувчи руҳонийси Шайх Муҳаммад Хиёбоний Табрезда шаҳодатга етди. У ҳижрий-қамарий 1297 йилда Эроннинг Шарқий Озарбойжон вилоятининг Шабистар туманидаги Хоманада дунёга келди. Конституцион тузум учун курашдан сўнг Шайх Муҳаммад Хиёбонийнинг ҳаёти янги босқичга кирди ва Вилоят анжумани номли кураш ташкилотининг таъсис этилиши билан Табризда муҳим ишларни амалга оширди. Хиёбоний ва унинг дўстларидан 5 кишининг Миллий кенгаш мажлисига йўл томпишидан сўнг у шаҳид Мударрис каби кишилар билан бирга халқ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қўзғалон қилди. Иккинчи мажлисда Хиёбонийнинг муҳим ишларидан Россия томонидан қуйилган ултиматумга қаршилик қилиши эди. Аммо Қожор бош вазири Вусуқуд-Давланинг унга қарши душманлиги ҳамда Эроннинг оғир вазияти ва Озарбойжон вакилларининг парламентдан чиқарилиши Шайх Муҳаммад Хиёбонийни маҳаллий мажлис тузиш ва халқ қўзғолони чиқаришга ундади ва ҳижрий-қамарий 1338 йил ражаб ойининг 16-сида буни эълон қилди. Бу қўзғолонда Табриз ишларини бошқариш Хиёбоний ва унинг дўстлари қўлига ўтди. Бу қўзғолон 5 ой давом этди. Ниҳоят ишончли ва миллий шахсият бўлган Мухбир ус-Салтананинг хиёнати билан Хиёбонийнинг тарафдорлари ва дўстлари қатл этилдилар ва ёки қуролсизлантирилдилар. Бундан сўнг айрим айрим кишиларнинг хиёнати билан Шайх Муҳаммад Хиёбоний ҳижрий-қамарий 1338 йил зил-ҳижжа ойининг 29-чисида шаҳодатга етди.

                             

 Бундан 39 йил олдин ҳижрий-шамсий 1358 йил шаҳривар ойининг 19-чисида:

Қуръон муфассири ва кўрашувчи руҳоний Оятуллоҳ Сайид Маҳмуд Толиқоний юрак хасталиги таъсирида оламдан ўтди. У ҳижрий-шамсий 1284 йилда Толиқон қишлоқларидан бирида дунёга келди. Оятуллоҳ Толиқоний ёшлик чоғидан бошлаб дунё ва Эроннинг сиёсий вазъияти ва ҳодисалари билан ошно бўлди. У ҳижрий-шамсий 1342 йил хурдод ойининг 15-чисида қонли қўзғалон жараёнида бу қиёмда иштирок этгани айблови билан икки йил қамоққа маҳкум этилди. Оятуллоҳ Толиқоний бу воқеадан кейин ҳам бир неча маротаба қамоққа олинди ва сургун қилинди. Охири ҳижрий-шамсий 1357 йилда Эрон Исломий Инқилобнинг ғалаба қозониши арафасида қамоқдан озод этилди ва Эроннинг мусалмон ва кўрашувчи халқи томонидан истиқбол этилди.  Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан сўнг Оятуллоҳ Толиқоний Исломий Инқилоб раҳбари Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг фармони билан Теҳрон жума намозининг имомати ва инқилобий кенгаш раҳбарлигини ўз зиммасига олди. У экспертлар кенгашининг биринчи сайловида Теҳрон халқининг намондаси унвонида ушбу кенгашга йўл топди. Бу кўрашувчи ва тақволи руҳоний шоҳ режими қамоқхоналарида асоратда бўлган вақтида Қуръони мажиднинг сураларини тафсир этди ва бу тафсир “Партаве аз Қуръон” унвони остида нашр этилди.  “Низоми моликият дар ислом”, яъне “Исломда моликиятнинг тизими” китоби Оятуллоҳ Толиқоний ёзган бошқа асаридир.

            

Бундан 36 йил олдин ҳижрий-шамсий 1361 йил шаҳривар ойининг 19-чисида:

Машҳур олим ва фақеҳшунос Оятуллоҳ Зиёуддин Омулий вафот этди. У шамсий 1283 йилда Теҳроннинг илм ва фазилатга эга бўлган хонадонида таваллуд топди ва бир неча муддатдан кейин ўз отаси билан бирга диний илмларни ўрганиш учун Нажаф шаҳрига сафар қилди. Отаси Муҳаммад Тақий Омулий ўз замонининг буюк файлсуфи ва уламоларидан эди ва ўз фарзандининг тарбиясига назорат қиларди. Оятуллоҳ Зиёуддин Омулий ўзининг катта истеъдоди ва иродаси ҳамда Нажафдаги фазилатли олимларнинг илмларидан фойдаланиб тез вақт ичида юксак ижтиҳод даражасини қулга киритишга мушарраф бўлди ва Эронга қайтиб келди. У Оятуллоҳил-Узмо Буружердий ва Мисрнинг Ал-Азҳар университетининг олимлари ўртасида келишилган шартнома асосида ул ҳазратнинг намояндаси унвонида Мисрга борди ва ушбу олий ўқув юртида Жаъфарий фиқҳ усулининг курсини барқарор этишга сайъ-ҳаракат қилди. Аммо Мисрда Оятуллоҳ Омулий билан ҳамкорлик қилмаганлари боис у Теҳронга қайтиб келди ва таълим бериш билан шуғулланди. У паҳлавий мустабид  режимига қарши Эрон халқининг кўраш олиб бориши жараёнида Исломий Инқилобни кенг ҳимоят этди ва Инқилоб ғалаба қозонишидан кейин узоқ муддат давом этган касаллик туфайли оламдан ўтди.

                      

Муҳтарам тингловчилар, сиз "Тарихнинг ўчмас кунлари" дастурининг навбатдаги  сонини  тингладингиз. Бизга ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди.  Биз эса, дастуримизга якун ясаймиз. Яна радио тулқинларида ҳамнафас бўлгунча,  меҳрубон ва раҳмли Аллоҳ паноҳида қолинг.