сентябр 05, 2016 13:10 Asia/Tashkent

Ӯтмишда атроф-муҳит масалалари ҳар бир давлатнинг ички муаммоси бӯлиб, давлат ичида ҳаллу-фасл бӯларди. Аммо охирги 10 йилликларда илм-фан ва техника ривожланиши билан атроф-муҳитга боғлиқ муаммолар ҳам давлатлар чегарасидан ӯтиб, халқаро масалага айланди. Атроф-муҳит тушунчаси анча ӯзгариб, халқаро сатҳида кӯриб чиқиладиган мавзулардан бирига айланди.

Азиз тингловчилар!

Бугунги дастуримизда атроф-муҳитни халқаро миқёсда муҳофаза қилиш ва уни асраб-авайлашда давлатларнинг амалга оширган чора-тадбирлари мавзуида суҳбатлашамиз. 

Ӯтмишда атроф-муҳит масалалари ҳар бир давлатнинг ички муаммоси бӯлиб, давлат ичида ҳаллу-фасл бӯларди. Аммо охирги 10 йилликларда илм-фан ва техника ривожланиши билан атроф-муҳитга боғлиқ муаммолар ҳам давлатлар чегарасидан ӯтиб, халқаро масалага айланди. Атроф-муҳит тушунчаси анча ӯзгариб, халқаро сатҳида кӯриб чиқиладиган мавзулардан бирига айланди.

Атроф табиий муҳитни халқаро муҳофаза қилиш деб инсонларнинг экологик хавфсиз муҳитда ва давлатларнинг бир меoёрда ривожланишини таъминловчи халқаро ҳуқуқ принциплари, нормалари ва муносабатлари йиғиндисига айтилади.

Бир томондан атроф-муҳитга қайта тикланмас зарарлар етказилиши оқибатларини ҳис этиш, бошқа томондан, бу соҳада лозим бӯлган маълумот ва малака ҳосил қилиш халқаро ташкилотлар, миллатлар ва ҳукуматлар таважжӯҳини ӯзига жалб этган.Ӯтган асрнинг 60-чи йилларидан бошлаб атроф-муҳитга боғлиқ муаммолар кӯплаб халқаро ташкилотлар таважжуҳини ӯзига қаратди. 

Кейинги 10 йилликларда сайёрамиз табиатни муҳофаза қилиш масалаларини халқаро ҳуқуқий тартибга солишда жиддий сифат ўзгаришлари юз берди, давлатларнинг бу соҳадаги куч гайратлари жадаллашди.

Табиий бойликлардан серунум фойдаланиш сайёралар биосферасининг ифлосланиши имкониятини жиддий экологик кризис киррасига олиб бориб куйди.

Шунинг учун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш вазифаси асосий вазифага айланиб ҳозирги замоннинг энг муҳим вазифаси бўлиб қолди. Ҳозирги вақтда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш ҳар хил жихатларини тартибга солувчи анчагина микдордаги турли халқаро шартномалари мавжуд.

 Бу орада Умумжаҳон соғлиқни сақлаш иашкилоти, Жаҳон Метеорология Ташкилоти, Халқаро Атом Энергияси Анегтлиги ва БМТ ташкилотлари атроф-муҳитга боғлиқ муаммоларга таважжуҳ қилган. Бу ташкилотлар чучук сув манбаларига боғлиқ масалалар, ер ва табий манбалардан дуруст равишда фойдаланиш масалаларини кӯриб чиқиб, унга оид чора-тадбирлар қӯллашган.    Ӯтган асрнинг 60-чи йиллари охирида атроф-муҳит масалалари янада чигаллашди.///////////////////////////////////////////////////

Азиз тингловчилар! Сиз "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам бизни ҳамроҳлик қилинг.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари БМТ нинг бош органлари, Бош Ассамблея, Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш, шунингдек минтакавий иқтисодий компаниялар. 1972 йилда Стокголмда БМТ кинг инсонни куршаб тўрган муҳит муаммолари бўйича конференцияси утказилганлиги муҳим аҳамиятга эга бўлди. Уларнинг қарорлари ва резолюциясига асосан БМТ доирасида янги махсус орган БМТ нинг атроф-муҳит программаси ЮНЕП ташкил этилди.

БМТ га аъзо давлатлар Рио шаҳрида бӯлиб ӯтган музокараларида иқлим ӯзгаришига оид конвенция қабул қилишга келишишди.

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш дастури(ЮНЕП) 1988 то 1990 йилгача бир гуруҳ мутахассиларни йиғиб, 1991 йили табий манбалар, ҳайвонлар ва ўсимликлар — турларни сақлаш бӯйича конвенция қабул қилди.

Иқлим ӯзгариши масаласидан ташқари кўпликдаги жонли ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ва ноёб табиий объектлар ва комплексларни айрим экологик тармоқларни муҳофаза қилиш масалалари кӯриб чиқилди.

ЮНЕП атроф муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро ҳуқуқ нормаларини ривожлантиришга кўп эътибор бермоқда. ЮНЕП БМТ нинг бошқа ташкилотлари сингари ихтисослашган ташкилотларининг табиатни қўриқлашга қаратилган тадбирларини молиявий жиҳатдан қўллаб қувватлайди ва мувофиқлаштиради.

 

 

Ёрлиқ