Нур томон йӯл—792
« Ёсин " муборак сураси 10-12--ояти карималарининг шарҳи.
Дастлаб “Ёсин” муборак сураси 10-11- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَسَوَاءٌ عَلَيْهِمْ أَأَنذَرْتَهُمْ أَمْ لَمْ تُنذِرْهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ ﴿١٠﴾ إِنَّمَا تُنذِرُ مَنِ اتَّبَعَ الذِّكْرَ وَخَشِيَ الرَّحْمَـٰنَ بِالْغَيْبِ ۖ فَبَشِّرْهُ بِمَغْفِرَةٍ وَأَجْرٍ كَرِيمٍ ﴿١١﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Уларни огоҳлантирсанг ҳам, огоҳлантирмасанг ҳам, улар учун барибир, иймонга келмаслар. (10) Сен эса, фақат зикр-эслатмага эргашган ва Роҳмандан ғойибона қўрққан кимсани огоҳлантирасан. Бас, унга мағфират ва гўзал ажрнинг хушхабарини бер. (11)
Ӯтган суҳбатимизда шарҳланган оятларда кофирларнинг қиёмат куни қаттиқ азобларга гирифтор этилиши ҳақида хабар берилган эди. Бу ояти карималарда бу азобнинг илдизи уларнинг Ҳаққа нисбатан инкор ва мутакаббирликлари эканлиги эслатилади. Улар пайғамбарнинг мантиқий сӯзларини эшитишни истамас, ёхуд эшитсалар ҳам эшитмаганга олишар, эътибор қаратишмасди. Пайғамбарнинг огоҳлантириши ёхуд огоҳлантирмаслиги улар учун фарқсиз эди. Зеро, иймон келтирмасликка қатъий қарор қилишган эди. Уларнинг қалби ёмғир суви сингмайдиган, табиатан ҳеч бир гиёҳ унмайдиган қаттиқ ерни эслатади.
Ояти карималарнинг давомида буюрилади: Қалби мантиқий гапларни қабул қилишга мойил бӯлган одамларгагина огоҳлантириш таъсир қилади. Қуръони каримнинг барча оятлари моҳият жиҳатидан огоҳлантирувчи бӯлиб, кӯпгина оятларда Расулуллоҳ (с) ҳам “музаккир”, яъни огоҳлантирувчи, эслатувчи сифати билан тилга олинган.
Аслида ислом маърифати ва кӯпгина ҳақиқатлари инсоннинг фитратида мавжуддир. Аммо айрим омиллар инсоннинг бу фитрий неъматлардан ғафлатда қолишига сабаб бӯлади. Аллоҳ таъоло ғафлатни кеткизиб, одамларга фитрий маърифатини эслатиш, ҳақиқат талабида бӯлган кишиларнинг ҳидоят топиши ва гумроҳликдан нажот топиши учун пайғамбарлар ва Илоҳий китобларни юборди. Табиийки, пайғамбарлар таълимотини тинглаган ва улар ҳақида тафаккур юритган киши хоҳ ошкора бӯлсин, хоҳ яширин, Аллоҳни эътироф этади, гуноҳ ва камчиликларни амалга оширишга рағбати камаяди.
Аллоҳ таъолонинг бундай инсонга нисбатан муомаласи ҳам мағфират ва каромат асосидадир. Аллоҳ унинг хатоларини яшириб, яхшиликларига эзгу ажр-савоб беради.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
Ҳақ йӯлига даъват ҳамма учун керак. Аммо бу нарса ҳақиқат талабида бӯлган кишиларга кӯпроқ таъсир қилади.
Қуръони карим одамизоднинг мудроқ фитратини уйғотишга , ғафлатга сабаб бӯладиган омилларни бартараф этишга қаратилган огоҳлантиргувчи китобдир.
Ҳақиқий иймоннинг белгиси ботинга Аллоҳни жойлаш, яъни доимо уни ҳис қилишдир. Айримларга ӯхшаб зоҳирда ва одамларнинг кӯз олдида эмас.
Пайғамбарларнинг огоҳлантиришига таважжуҳ айлаган кишилар илоҳий раҳматга ноил бӯлиб, уларга жаннатга кириш башорати берилади.
Энди “Ёсин” муборак сураси 12- ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:
إِنَّا نَحْنُ نُحْيِي الْمَوْتَىٰ وَنَكْتُبُ مَا قَدَّمُوا وَآثَارَهُمْ ۚ وَكُلَّ شَيْءٍ أَحْصَيْنَاهُ فِي إِمَامٍ مُّبِينٍ ﴿١٢﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Албатта, Биз, Ўзимиз ўликларни тирилтирурмиз ва улар тақдим қилган нарсаларни ва қолдирган асарларни ёзурмиз. Ҳар бир нарсанинг ҳисобини очиқ-ойдин имомда олиб қўйганмиз. ( Аллоҳ таоло ўлганлар, тирилишлари ва қилган амаллари учун жавоб беришларини, хабар бермоқда.) (12)
Ӯшанда ҳам жиноий ишнинг исботланган ошкора қисми учун жазо белгиланади. Қиёмат маҳкамасида эса яхши ва ёмон амалларнинг барчаси сарҳисоб қилинади. Яхши амалларга мукофот, ёмон амалларга эса жазо белгиланади. Бу адолатли маҳкамада амалларнинг ҳам зоҳирий ва ҳам ботиний жиҳатлари кӯриб чиқилади. Масалан бирор-бир ширк ёхуд гуноҳ аралашган одат ё удумни йӯлга қӯйган киши ӯлимидан юзлаб йил ӯтгандан кейин ҳам шу нолойиқ удум асоратлари учун жавоб беради.
Бошқа бир мисол. Худо кӯрсатмасин, биров гуноҳ содир қилди. Яъни бировни ӯлдириб қӯйди, дейлик. Маҳкама уни одам ӯлдирганлиги учун жазолайди. Ваҳоланки у фақат одам ӯлдирмади, ӯлдирилган одамнинг аёли ва болаларини турли иқтисодий, ижтимоий ва маънавий муаммоларга гирифтор қилди. Бу муаммолар ӯнлаб йиллар уларни қийнаши, азоб-уқубатга солиши мумкин. Дунё маҳкамаларида бу муаммолар кӯриб чиқилмайди, қотил бу муаммоларни келтириб чиқаргани, бир оилани батамом бахтсизликка гирифтор этгани учун жазога тортилмайди. Илоҳий адолат маҳкамасида эса гунаҳкор киши қотиллик учун ҳам айни шу қотилликдан кейин оила бошига келган қийинчилик ва фалокатлар учун ҳам жавобгарликка тортилади.
Ояти кариманинг давомида инсон амалларининг ёзиб борилиши таъкидланиб, буюрилади: Ҳамма нарса Лаҳвул Маҳфузда ёзиб борилади, ҳеч нарса қолдирилмайди.
Лавҳул Маҳфуз Қиёмат куни инсонларни мукофотлаш ва жазолаш ишида барча фаришталарнинг пешвоси бӯлгани ҳамда ҳар бир инсоннинг яхши-ёмон амалларини аниқ белгилаб бергани учун бу ояти каримада “Имом” деб аталади.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
Инсон амаллари ёзиб бориладиган саҳифа унинг ӯлимидан кейин ҳам қиёмат кунигача очиқдир. Кишининг дунёда бажарган амаллари асорати унинг ӯлимидан кейин ҳам давом этади ва улар унинг амаллари дафтарига ёзиб борилади.
Ислом таълимотида киши фақат бажарган ишларига масъул бӯлиб қолмай, балки у амалларининг яхши-ёмон оқибати учун ҳам жавоб беради.
Қиёматдаги Илоҳий маҳкама фараз, гумон ва бадбинлик асосида эмас, балки ёзиб борилган заррача нуқсони бӯлмаган аниқ далиллар асосида иш юритади.