сентябр 08, 2016 09:54 Asia/Tashkent

Янги эшиттиришлар таҳлили

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони  яна эфирда. Бизни тинглаб  борасиз деган умиддамиз.

Қадрли мухлислар,  ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи”  рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг ушбу сонида ҳам Эрон халқаро радиосининг Ўзбек хизматида ўрин олган  янги эшиттиришлар  билан сизни ошно этмоқчимиз.

Ёдингизда бўлса, ўтган йилнинг сентябр ойида Ҳаж маросими вақтида Мино водийсида айрим фожеали ҳодисалар юз берган эди. Биз ушбу қайғули воқеаларга бағишлаб, “Мино фожеалари” унвонли махсус эшиттиришларни эфирга узатмоқдамиз.

Мазкур ҳодисаларга оид ёзилган  матнлар  Эрон телерадиокомпаниясининг “Маданият ва маориф” бўлимида тайёрланган. Эшиттиришлар режиссёри Умид Сафоиниё бўлиб, матнларнинг таржимони ва эшиттириш бошловчиси мен Кўҳёр Аршадниёман. Айрим матнларнинг таржимасини ҳамкоримиз Сафо Назарий  ҳам амалга оширган.

“Мино фожеалари” рукни остидаги махсус   эшиттиришлар ўтган йилда ҳаж зиёратига бориб қурбон бўлган ҳожиларга бағишланади.

Ҳаж маросимининг фожеалари кўпроқ Макка шарқидан беш километрлик узоқликда жойлашган Мино водийсида юз берган.  Барча ҳожилар зилҳижжа ойининг бешинчи куни тонгда, яъни Қурбон ҳайитида муқаддас Мино водийсига келишади ва 12 –кунгача шайтонга тош отиш маросимини уч маротаба ўтказишади. Мазкур маросим тугагач Маккаи мукаррамага қайтишади.

Мино  ҳодисалари баъзида ёнғин сабабли ва  айрим ҳолларда йирик тиқилинчлар  боис  юзага келган. Ушбу фожеалар сабабли  Саудия Арабистонига ҳаж  фарзини адо этиш учун  борган минглаб зиёратчилар уйларига  ҳеч вақт қайтишмаган.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда

"Биз ва тингловчи"  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  тинглаяпсиз. Эслатиб ўтамиз,  сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни  радиомизнинг янги интернет сайти  ParsToday.com / uz ва  электрон манзилимиз uzbeki@ ParsToday.com  ҳамда мобайл апликешн орқали   бизга юборишингиз мумкин.

Биз билан ушбу телефон рақамлари  орқали ҳам боғланишингиз  мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри, +998974500185 Тошкент шаҳри.

Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.

Қурбон ҳайити кунининг тонгида ( 2015 йилнинг 24 сентябрида) зиёратчиларнинг йирик гуруҳи ҳар йилги одатга мувофиқ  Макка яқинидаги Мино водийсига йўл олишади. Иккита улкан одамлар оқими чодирлар шаҳарчасидан шайтонга тош отиш амали бажариладиган ҳудудга элтадиган йўлдаги чорраҳада тўқнаш келиб қолган. Зеро саудийларнинг хафвсизлик кучлари асосий йўлни ёпиб, зиёратчиларни иккинчи даражали йўлга ҳидоят этишади ва ушбу тор йўлнинг   чиқиш жойларини ҳам ёпишади. Ҳар лаҳзада зиёратчиларнинг сони ошаверади. Иссиқ қуёш нури остида узоқ йўл босган зиёратчилар ҳолдан тойиб, бир- бирларининг оёқ остиларига қолиб кетишади  ва ушбу тиқилинчлар натижасида 7 мингдан кўпроқ киши жонларини қўлдан беришади.

Азизлар, ушбу фожеаларга бағишланган суратлар, видео лавҳалар, сўҳбатлар ва маълумотлар билан  сайтимиз саҳифалари орқали кўпроқ ошно бўлишингиз мумкин.

Энди радиомиз эшиттиришлари ва сайтимиз  ҳақида тингловчиларимиздан бири Эшқобил Турсуновнинг билдирган фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Азиз тингловчимиз Эшқобил Турсуновнинг сўҳбати эди.

Қадрли   мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам  Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг.  Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.