сентябр 11, 2016 04:41 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 21- чиси Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 9-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 11-чи кунидир.

Бугун якшанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 21- чиси

Ҳижрий-қамарий 1437  йил зилҳижжа ойининг 9-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр  ойининг 11-чи кунидир.

                                       

 Бугун зулҳижжа ойининг 9-чиси Арафа куни , мусулмонларнинг муножот ва дуо қилиш кунидир.

Бугун байрам кунидай танилмаган бӯлса ҳам ӯз фазилат ва баракотларига эга. Бу муборак кунда Аллоҳ Таоло ӯз бандаларини тоат-ибодатга чорлайди. Шайтон бу кунда хор ва залилдир. Зулҳижжа ойининг 9-чи куни ярмидан бошлаб, ҳожилар Макка шаҳрининг жанубий-шарқий томонида жойлашган “Жабалурраҳма” номли тоғдаги Арафот саҳросида йиғилишиб, дуо ва муножот қилишади. Арафот саҳроси тарихнинг муҳим воқиаларига шоҳид бӯлганлиги сабабли, Аллоҳ Таоло бандаларини махсус кунда маҳз шу муборак ерда йиғилишларига буюриб, уларни ӯз неъмат хони атрофига чақириб,бекарон лутфидан баҳраманд бӯлишларига буюради. Айтиш жоизким, ҳожилар ушбу куннинг шом пайтида Арафот саҳросидан Машъарул-Ҳаром томон йӯл олишади ва ҳаж маносикларини бажариш учун тайёргарлик кӯришади.

 

Бундан 789 йил аввал ҳижрий-қамарий 548 йили зулҳижжа ойининг 9-сида:

Қуръони каримнинг машҳур муфассирларидан бири Аллома Табарсий оламдан ӯтди. Абуалий Фазл ибн Ҳасан Табарсий ҳижрий-қамарий 468-чи йилда туғилган. Ибтидоий илмларни Машҳад шаҳрида ӯзлаштирганидан сӯнг араб адабиёти, қироат илми, тафсир, ҳадис, математика, фиқҳ, усул ва калом илмларни ӯрганишга киришди ва бу илмларда иқтидор касб этди. Аллома 54 йил давомида Машҳадда яшаб, сӯнг Сабзаворга жӯнади. У ерда таълим ва таълиф билан шуғулланди. Қутбиддин Ровандий, Ибни Шаҳрошӯб ва Зиёуддин  Ровандий унинг шогирдларидан ҳисобланади. Унинг ӯнлаб таълиф этган китоблари орасида “Тафсири кабири Мажмаул-Баён” ундан кейин таълиф этилган тафсир китоблари учун намуна ҳисобланади. Муфассирлар имоми 80 йилик баракотли умр кӯриб, ҳижрий-қамарий 548 йили арафа куни дунёдан ӯтди.  

                                

Бундан 15 йил олдин шу куни, милодий 2001 йил 11 сентябрда АҚШ-нинг террористлар томонидан эгалланган тўрт йўловчи самолётидан иккитаси Ню Йорк шаҳридаги Жаҳон савдо марказининг эгизак минораларига, яна бири АҚШ мудофаа вазирлиги биноси Пентагонга урилди ва тўртинчиси эса Пенсилвания осмонида нишонга олинди ва уриб туширилди. Бу террористик ҳужум натижасида Жаҳон савдо марказининг эгизак миноралари ер билан яксон бўлди ва Пентагон биносининг бир қисми зарар кўрди, ҳамда 3200-га яқин киши ўлдирилди. Бу ҳодисадан сўнг АҚШ Усома Бин Лоден бошчилигидаги Ал-қоида террористик гуруҳини бу амалиёт масъули деб эълон қилди. Бундан сўнг Ғарб мамлакатларида исломбадбинлик, мусулмонларга ва исломий маконларга ҳужум қилиш тўлқинлари авж олди. АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш ҳам бу фурсатдан фойдаланиб, терроризмга қарши кураш баҳонасида исломий мамлкатларга қарши босқинчилик ва жангаралик сиёсатини илгари сурди. АҚШ армияси шу сиёсат доирасида 2001 йил октябр ойида Афғонистон ва 2003 йил март ойида Ироқни ишғол этди ва юз минглаб ҳарбий бўлмаган аҳолини ўлдирди ёки жароҳатлади. Шу тариқа Вашингтон терроризмни илдизи билан узиш учун барча мамлакатларнинг ҳамкорлигига айланиши мумкин бўлган 11 сентябр воқеаларидан ҳосил бўлган фурсатни ўзининг босқинчилик ва зўравонлик мақсадларини амалга ошириш учун ишлатди.