Нур томон йӯл--815
« Саффот " муборак сураси 102-105-ояти карималарининг шарҳи.
Дастлаб “Саффот” муборак сураси 102- ояти каримаcининг тиловатига қулоқ тутамиз:
فَلَمَّا بَلَغَ مَعَهُ السَّعْيَ قَالَ يَا بُنَيَّ إِنِّي أَرَىٰ فِي الْمَنَامِ أَنِّي أَذْبَحُكَ فَانظُرْ مَاذَا تَرَىٰ ۚ قَالَ يَا أَبَتِ افْعَلْ مَا تُؤْمَرُ ۖ سَتَجِدُنِي إِن شَاءَ اللَّـهُ مِنَ الصَّابِرِينَ ﴿١٠٢﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Бас, қачонки (бола) унинг ўзи билан бирга юрадиган бўлганида: «Эй ўғилчам, мен тушимда сени сўяётганимни кўрмоқдаман, боқиб кўр, нима дейсан?» деди. У: «Эй отажон, сенга амр этилганни бажар, инша Аллоҳ, мени сабр қилгувчилардан топурсан», деди. (102)
Ӯтган дастуримизда ҳазрат Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таъолодан солиҳ фарзандлар беришини илтижо қилиб, дуо қилди, деб айтган эдик. Бу ояти каримада буюрилади: Аллоҳ Иброҳимга фарзанд берди. Фарзанди ӯсмирлик ёшига етганида туш орқали фарзандини Аллоҳ йӯлида қурбон қилишга амр қилинди.
Табиийки, бу ӯта оғир ишни амалга ошириш учун отанинг розилигидан ташқари фарзанднинг ҳам розилигини олиш керак эди. Шу сабабли ҳазрат Иброҳим фарзандига деди: Менга шундай оғир ишни бажариш амр қилинган. Сен нима дейсан, болам? Отанинг ӯз қӯли билан фарзандини қурбонлик қилишига қандай қарайсан?
Табиийки, оддий одамлар бундай қийинчиликка дуч келганларида Аллоҳга ёлвориб: Аллоҳим, нега мендан бунчалик оғир масъулиятни талаб қиляпсан? Истагинг шул экан нега бошида менга фарзанд бердинг? Бу фарзандни менга бермасанг бӯлмасмиди? Фарзандим ӯлдирилиши керак экан, нега бу ишни мен, яъни отаси бажаришим керак?!—қабилида илтижо қилишади.
Аммо пайғамбарлар пайғамбарликка танланишдан олдин улар Аллоҳнинг ҳақиқий бандаси бӯлиб, Унинг иродасига бутун вужудлари билан таслим бӯладилар. Уларнинг эътиқоди бӯйича Аллоҳнинг ҳар бир буйруғи унинг чексиз илм ва ҳикмати натижасидир.
Исмоилнинг ҳам жавоби ҳайратланарли эди: Аллоҳнинг амрини бажаринг, ота. Оталик меҳри ва инсоний ҳиссиётларни йиғиштириб қӯйиб, ӯз рисолатингизни дадил бажаринг. Биламан, жуда оғир, аммо Аллоҳнинг буйруғини бажариш ишида мен барча оғриқларга чидаб, сабрлилардан бӯламан-- деди ӯсмир бола.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Пайғамбарларнинг туши улар учун Илоҳий ваҳий ҳисобланади. Аммо бошқалар учун бундай эмас.
- Фарзанд меҳри отанинг Аллоҳ фармонини бажармай гуноҳга қолишига сабаб бӯлмаслиги керак.
- Илоҳий масъулиятни бажарувчи шахс сабр-тоқатли бӯлиши керак.
- Қийинчиликлар бирор-бир ишни бажаришга тӯсиқ бӯлмаслиги лозим.
Энди “Саффот” муборак сураси 103-105- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
فَلَمَّا أَسْلَمَا وَتَلَّهُ لِلْجَبِينِ ﴿١٠٣﴾ وَنَادَيْنَاهُ أَن يَا إِبْرَاهِيمُ ﴿١٠٤﴾ قَدْ صَدَّقْتَ الرُّؤْيَا ۚ إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنِينَ ﴿١٠٥﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Икковлари таслим бўлиб, уни пешонасича ётқизганида. (103) Биз унга нидо қилдик: «Эй Иброҳим! (104) Батаҳқиқ, сен тушни тасдиқ қилдинг! Албатта, биз гўзал иш қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз», деб. (105)
Ота-ӯғил Аллоҳнинг буйруғини бажаришга киришишди. Иброҳим алайҳиссалом севимли ӯғилчасини ерга юзтубан ётқизиб, бӯйнига пичоқ тортди. Шу лаҳза нидо келди: Эй Исмоил, биз фарзандингнинг бошини кесишингни эмас, балки ундан кӯнгил узишингни истардик. Сиз бу оғир синовдан ӯтдингиз. Туш орқали берган буйруғимизни кам-кӯстсиз бажариб, Илоҳий дастурларни бажаришда сира иккиланмаслигингизни исбот қилдингиз.
Исмоил қурбонликка сӯйилмай қолди. Аммо Иброҳим алайҳиссалом фарзандини Аллоҳ йӯлига қурбон қилишга сидқидилдан ният қилган эди. Унинг ана шу холис нияти амал ӯрнига ҳисобланиб, қурбонлиги Аллоҳ даргоҳига қабул бӯлди.
Ислом таълимотида банданинг амали унинг ниятига боғлиқ, дейишади. Ҳатто мумин кишининг эзгу нияти унинг амалидан кӯра арзирлироқ ҳисобланади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Аллоҳнинг буйруқларига сӯзсиз таслим бӯлиш пайғамбарлар ва азиз-авлиёларнинг камолоти даражасидир.
- Аллоҳнинг айрим буйруқлари бандани синаш учун ҳам бӯлиши мумкин.
- Маънавий камолотга етишишнинг ҳад-ҳудуди йӯқ. Баъзида Исмоил каби ӯсмир ҳам камолот пиллапояларидан суръат билан кӯтарилиб, ҳазрат Иброҳим мисоли Аллоҳнинг дӯсти билан бир мақомда қадам ташлаши мумкин.
- Эҳсон фақат мол билан чегараланмайди. Аллоҳ йӯлида жондан кечиш эҳсоннинг энг гӯзал кӯринишидир.