июл 22, 2019 16:05 Asia/Tashkent

« Сод " муборак сураси  12-19-ояти карималарининг шарҳи.

Дастлаб “Сод” муборак сураси  12-14- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

كَذَّبَتْ قَبْلَهُمْ قَوْمُ نُوحٍ وَعَادٌ وَفِرْعَوْنُ ذُو الْأَوْتَادِ ﴿١٢وَثَمُودُ وَقَوْمُ لُوطٍ وَأَصْحَابُ الْأَيْكَةِ ۚ أُولَـٰئِكَ الْأَحْزَابُ ﴿١٣إِن كُلٌّ إِلَّا كَذَّبَ الرُّسُلَ فَحَقَّ عِقَابِ ﴿١٤ 

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Улардан олдин ҳам Нуҳ қавми, Од, қозиқлар эгаси Фиръавн ҳам ёлғончи қилган. (12) Ва Самуд, Лут қавми ва дарахтзор эгалари ҳам. Фирқалар ўшалардир. (13)Барчалари, албатта, Пайғамбарларни ёлғончи қилдилар. Бас, Менинг иқобим ҳақ бўлди. (14) 

 Ӯтган оятлар шарҳида Макка улуғлари ӯзлари қолиб Расулуллоҳга оятлар нозил бӯлганини ҳазм қилишолмасди, деб айтган эдик. Бу ояти карималарда Аллоҳнинг расулига қарата буюрилади: Булар сизга қаршилик қилганларнинг илк гуруҳи эмас. Барча пайғамбарлар ана шундай муаммоларга дуч келишганди. Зеро, мол-дунё ва қудрат эгалари ӯзларини ваҳийни қабул қилишга лаёқатли деб билишади. Шу сабабли бойлик ва мансаб-мартабада ӯзларига тенг кӯрмаган кишиларга ваҳий нозил бӯлганини ҳазм  қилишолмасди.

Аммо улар Аллоҳнинг Расулини кӯрган, сӯзларини эшитган, ҳақлигини сезган кишилар кибр-ғурур, манманлик ва бадбинлик юзасидан Ҳақни қабул қилишмаса,  Аллоҳ уларни шу дунёдаёқ жазолашини билмас эдилар. Худди Нуҳ қавмини сувда ғарқ қилиб, Од қавмини қуюнда нест-нобуд қилгани, Фиръавнийларни Нил дарёсининг асов тӯлқинлари ила ҳалок айлагани каби. Айрим бошқа қавмлар ҳам турли йӯллар билан ҳалок этилдилар.  Самуд қавми ҳазрат Солиҳни ёлғончига чиқарди, Лут қавми фисқ-фасод, фаҳш ва ҳаёсизликка  ружуъ қӯйди. Об-ҳавоси ӯта дилкаш бӯлган боғ-бӯстонларда яшаган Шуайб алайҳиссалом қавми ӯз пайғамбарларининг панд-насиҳатларини назар-писанд қилмадилар. Охир-оқибат бу қавмларнинг барчаси Илоҳий азобга гирифтор бӯлиб,  ҳалокатга етдилар.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Қуръони карим ибрат олиш мақсадида ӯтган қавмлар саргузаштини ӯқиб ӯрганишга буюради.
  2. Барча инсонлар, Фиръавн каби қудратли подшоҳ ёхуд мискин одамлар ҳам Аллоҳнинг ғазаби қаршисида ожиз ва бечорадирлар.
  3.  Ҳақ билан ӯчакишишнинг оқибати зиллат ва ҳалокатдир.
  4.  

وَمَا يَنظُرُ هَـٰؤُلَاءِ إِلَّا صَيْحَةً وَاحِدَةً مَّا لَهَا مِن فَوَاقٍ ﴿١٥ وَقَالُوا رَبَّنَا عَجِّل لَّنَا قِطَّنَا قَبْلَ يَوْمِ الْحِسَابِ ﴿١٦

 

Бу ояти карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Ана ўшалар бир лаҳзага кечикмай келадиган биргина қичқириқдан бошқа нарсага интизор бўлаётганлари йўқ (15) Улар: «Эй Роббимиз, бизга ҳисоб кунидан илгари насибамизни тезроқ бер!» дедилар. (16)

 Олдинги оятларнинг давоми сифатида бу ояти карималарда буюрилади: Кофир ва мушрикларнинг якравлиги шу даражадаким, худди шиддати уларни нобуд қиладиган самовий бир садони кутаётгандек... Зеро, улар ӯтган қавмларнинг саргузаштини билиб туриб ҳам якравликдан  тийилишмайди.

Уларнинг ислом пайғамбари билан муносабатлари аввалги даврлардаги кофирларнинг ӯз пайғамбарларига қилган муносабатларига ӯхшайди. Шундай экан булар ҳам ӯша қавмларга нозил бӯлган жазони кутишлари керак.

Ояти карималарнинг давомида буюрилади: Мушриклар дунёда Илоҳий жазонинг нозил бӯлиши ва қиёматда Илоҳий адолат маҳкамасининг барпо этилишини инкор қилиб, масхаралаш оҳангида: Худоларингга айтинглар, тезда бизнинг ҳисоб-китобимизни қилиб, берадиган жазосини берсин, дейишади. Ӯлиб, қайта тирилиб,  кейин жазога тортилишимиз шартми? Биз шу дунёдаёқ амалларимизга яраша жазоланишни истаймиз, дейишарди улар манманлик билан.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Ӯтган қавмларнинг қисматидан огоҳ бӯлган ҳолида Аллоҳ ва унинг Расулига қарши жангга киришган киши Илоҳий азобга мунтазир бӯлиб, ӯз оёғи билан ҳалокат сари қадам босади.
  2. Кофир ва мункирларнинг кибр-ғурури ва манманлиги иймон аҳлини масхаралашларига сабаб бӯлади. Улар далил ва мантиқдан фойдаланиш ӯрнига иймон аҳлини таҳқирлашга ӯтишади.
  3. Илоҳий азоб нозил бӯлишидан олдин тавба-тазарру қилиб, тӯғри йӯлга қайтиш мумкин. Азоб нозил бӯлгач, тавба қабул қилинмайди.

  Энди  “Сод” муборак сураси  17-19- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

اصْبِرْ عَلَىٰ مَا يَقُولُونَ وَاذْكُرْ عَبْدَنَا دَاوُودَ ذَا الْأَيْدِ ۖ إِنَّهُ أَوَّابٌ﴿١٧ إِنَّا سَخَّرْنَا الْجِبَالَ مَعَهُ يُسَبِّحْنَ بِالْعَشِيِّ وَالْإِشْرَاقِ ﴿١٨وَالطَّيْرَ مَحْشُورَةً ۖ كُلٌّ لَّهُ أَوَّابٌ ﴿١٩

Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Улар айтаётган нарсаларга сабр қил. Қувват соҳиби бўлган бандамиз Довудни эсла. Албатта, у ўта қайтгувчидир. (Яъни, ҳар бир нарсада Аллоҳга қайтувчидир-тавба қилувчидир. Тавбанинг луғавий маъноси ҳам қайтишдир.) (17) Албатта, Биз унга тоғларни бўйсундирдик. Улар у билан кечки пайту эрталаб тасбиҳ айтардилар. (18) Тўпланган ҳолдаги қушларни ҳам. Барчалари У зотга ўта қайтгувчилардир. (Аллоҳ таоло Довудга алайҳиссалом қушларни ҳам тўп-тўп қилиб, бўйсундириб қўйган эди. Улар ҳам у кишига қўшилиб, Аллоҳ таолога эртаю кеч тасбиҳ айтар эдилар.) (19)

Мухолифларнинг масхаралаб гапиришлари баён этилган олдинги оятларнинг давоми сифатида бу ояти карималарда буюрилади: Ҳатто буюк ва қудратли ҳокимиятга эга бӯлган ҳазрат Довуд ҳам мухолифларининг тили заҳаридан омон қолмади. Эй, Аллоҳнинг Расули! Эй, иймон аҳли! Душманларнинг масхаралаб гапиришларига сабар қилинг. Унутманг, охир-оқибат сиз ғолиб келасиз.

Ҳазрат Довуд алайҳиссалом доимо Парвардигори каримга дуо ва муножот қиларди. У Аллоҳнинг изни билан жуда улкан ва мустаҳкам ҳокимиятга эгалик қиларди. Ҳатто Парвардигори карим жонсиз  тоғлар ва осмон паррандаларини унга  ром қилиб қӯйганди. Пайғамбар Аллоҳга тасбиҳ айтган пайти тоғу тош ва паррандалар унга жӯр бӯлиб Аллоҳга тасбиҳ айтишарди.

Қуръон оятларининг гувоҳлик беришича борлиқдаги барча мавжудотлар Аллоҳга тасбиҳ айтиш ҳолатидадир. Албатта бу ҳолатни биз одамлар идрок қилолмаймиз. Бу ояти карималардан англашилича ҳазрат Довуд алайҳиссалом ӯзига жӯр бӯлиб тасбиҳ айтаётган бутун мавжудотнинг тасбиҳ айтишларини идрок қиларди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Душманларнинг Ҳақ ва ҳақнинг тарафдорларига нисбатан таблиғот ва масхаралашлари  шафқатсиз бӯлиб, бу жараён бугунги кунда ҳам давом этмоқда.
  2. Душманнинг заҳарли тилини идрок этган муминлар бӯшашмасликлари керак. Уларнинг жабрига сабр қилиб, ӯз эътиқодларида устивор туришлари лозим.
  3. Ҳокимият қудрати  хатарлидир, зеро, у одамни васвасага солади. Ҳокимият жилови қӯлида бӯлган киши мунтазам равишда Аллоҳнинг даргоҳига тавба-тазарруъ қилган, ӯзини Худонинг бандаси деб билган  кишигина адашмаслиги мумкин.
  4. Кофирлар гарчи якравлик қилиб, Аллоҳга сажда келтиришмасада, аммо оламдаги барча мавжудот жумладан тоғу тошу дарё ҳамда ҳайвон ва паррандалар ҳам Аллоҳга тӯхтовсиз ҳамд айтишади.
  5. Аллоҳнинг ҳақиқий бандаси бӯлган кишиАллоҳга ҳамд айтганда  бутун борлиқ жӯровоз бӯлади.