сентябр 15, 2016 14:16 Asia/Tashkent

Хоразмий университети

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

 ”Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги туркум  эшиттиришнинг янги сони  билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Ёдингизда бўлса, ўтган сўҳбатимизда сизни Табриз университетининг ташкил этиш тарихи билан таништирган эдик. Эслатиб ўтамиз, Табриз университети  шамсий 1324 йилнинг хурдод ойи, милодий ҳисоб билан 1945 йилда “ Озарбайжон Юниверсити” номи  билан  Табриз шаҳрида таъсис этилади. Кейинчалик айрим ўзгаришлар натижасида Табриз университети номини олади.

Ташкил этиш йилидан бошлаб ҳозиргача Табриз университетининг номи бир неча маротаба ўзгарган. Йиллар давомида ушбу олийгоҳ “Табриз университети”, “Озарбайжон университети”, “Озарбайжон миллий дорулфунуни”, “Озарбайжон халқ университети”, “Озарбайжон университети” каби номлар билан  аталган.Эрон Исломий иниқлоби ғалабасидан кейин 1978 йилда ушбу олий ўқув юртига  яна Табриз  университети номи берилади.

Табриз университети фаолиятларидан  етмиш  бир йил ўтмоқда ва ҳозирги вақтда унинг 21 факултети, Арас халқаро шаҳарчаси, 10та тадқиқот маркази ҳамда Аҳар, Маранд ва Миёна шаҳарларида ҳам  факултетлари мавжуд. 24 минг талаба, илмий ҳайъатларнинг 750 та аъзолари, дунё ва Ўрта Шарқ минтақасида айримлари  ягона бўлган 200та ихтисослаштирилган ва умумий тадқиқот марказлари , шаҳидлар музейи, тарих ва маданият музейи, зоология ва геология музейлари ва бошқа нарсалар Табриз университетининг потенциалини ошириб, уни Эронда энг  йирик олий ўқув таълимотларининг бирига айлантирган.

Ўтган йилда берилган статистик маълумотларга кўра, 24 мингдан кўпроқ бўлган талабалар Табриз университетининг факултетларида таълим олишмоқда.Муҳандислик, механика муҳандислиги, электр муҳандислиги, форс тили  ва адабиёт факултети кўпроқ талабалар диққатини ўзига жалб этган. Мазкур университетнинг илмий имкониятлари ва аҳамияти юқори бўлгани боис ҳам эронлик талабалардан  ташқари унинг факултетларида хорижлик талабалар ҳам таҳсил олишади.

2015 йилги маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда чет элдан келиб Табриз университетида таҳсил олаётган талабаларнинг сони қарийб ўттиз нафарни ташкил этади.

Эронда замонавий  мактаб ва  олий ўқув юртларини ташкил этиш милодий 1852 йилда Теҳрон шаҳрида “Дорулфунун” ни таъсис этиш билан бошланган эди.  Ундан кейин Муширия, Рушдия, Адиб, Содот, Ислом каби қатор замонавий мадрасалар ташкил этилади. Шу сабабдан юқори  малакали ўқитувчиларга бўлган эҳтиёж мамлакатда ошган эди. Шу боисдан Эрон Миллий кенгаш мажлиси  ёхуд  Машрута инқилобидан кейин ташкил бўлган парламент  милодий 1911 йилда ўқитувчиларни тайёрлаш тўғрисидаги қонунни расман тасдиқлайди. Ушбу қонунга мутобиқ,  биринчи бор  30 нафарга Эрондан хорижий мамлакатларга бориб ўқишларини давом эттириш рухсати берилади. Ушбу йилда Теҳрондаги ўқитувчиларнинг билимларини ошириш учун Дорулфунунда махсус ва қўшимча  дарслар йўлга қўйилади. Ўқитувчилар ўқувчиларга яхши дасс бера олишлари  учун гуманитар фанлар ва адабиётдан ташқари бошқа фанларни ҳам уларга  ўргатиш кенг йўлга қўйилади. 

Милодий 1918 йилда Эрон Миллий кенгшаи мажлисининг “Марказий Дорулмуаллимин”ни ташкил этиш бобидаги қарори ўрта ва бошланғич мактабларни ўқитувчилар билан таъминлаш заминасида яна муҳим бир тадбир эди. Ўқитувчилар тайёрловчи  ушбу муассаса “Марказий Дорулмуаллимин” номи билан доктор Мирзо Абулҳасанхон Фурўғий раҳбарлигида 1918 йили таъсис этилади ва Хоразмий университети пайдо бўлишининг  биринчи  ядроси ҳисобланади.

Айрим мутахассисларга кўра, ушбу олийгоҳ Эроннинг биринчи университети ҳисобланади.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда  “Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги  эшиттиришнинг янги  сонини  тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Радиомизнинг электрон манзили ҳам [email protected] ўрнига [email protected]га ўзгарди.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Мактабларнинг сони ошиши ва малакали ўқитувчиларга бўлган этиёжлар боис 1928 йилда “Марказий Дорулмуаллимин” номи “Олий Дорулмуаллимин”га ўзгартирилади ва 1932 йили “Олий Дорулмуаллимин”   Нигористон биносига кўчади. 1933 йилда унинг номи “Донишсарои оли”, яъни Олий билим саройига ўзгартирилади. 1963 йилда Олий билим саройи ўрнига Ўқитувчилар тайёрлаш ва тарбия тадқиқоти ташкилоти таъсис этилади. 1967 йилда  Фанлар ва олий таълим вазирлиги ташкил этилганидан кейин  ушбу ташкилот “Донишсаройи тарбияти” (Тарбия  билим саройи) номи билан мазкур вазирлик  қошида  фаолият кўрсатади. Милодий 1975 йилда ушбу билим саройи Ўқитувчилар тайёрлаш университетига айлантирилади. 2011  йилда ушбу университет Эроннинг буюк донишманди Муҳаммад бин Мўсо Хоразмий шарафига “Хоразмий университети” номини олади.

 Ҳозирги вақтда Хоразмий университети 16 факултет, 4та тадқиқот муассасалари, 2та илмий марказ, илмий ҳайъатнинг 459та  аъзоси, 43та юқори даражали  устоз домлалар, 85та  профессор, 295та фан докторлари,  36та ўқитувчига  эгадир. Мазкур университетнинг марказий биноси Теҳрон шаҳрининг шаҳид Муфаттиҳ кўчасида ва унинг бошқа бинолари  Караж шаҳрининг Ҳисорак минтақасида жойлашган.

Хоразмий университети ўзининг фаолиятларини бошлаганидан бери ҳозиргача етук шахсият ва мутахассисларни тарбиялаб, камолот чўққиларига  етказган. Эроннинг собиқ президенти ва етук сиёсатчиси Муҳамадали Ражоий, Эронда янги математиканинг отаси номини олган доктор Ғуломҳусейн Мусоҳиб, эронлик етук адиб ва янги форс тили дастурининг асосчиси доктор Абдулазим  Қариб, машҳур шоира Парвин Эътисомий  шулар жумласидандир.

Мазкур университетнинг илмий ютуқларидан шуни айтиш мумкинки, 2008 йилда Германияда барпо этилган роботлар халқаро мусобақасида  университет вакиллари “Ковок” номли Миррихда юрувчи робот билан иштирок этишди ва  дунёнинг 80  мамлакатидан келган 457 жамоа ўртасида  механика лойиҳаси бўйича биринчи ўринни эгаллайди.  Шунингдек, Асосий фанлар кўрсаткичлари ёхуд ESI маркази берган маълумотларга кўра,  Хоразмий олий ўқув юртининг психология ва тарбиявий фанлар факултети илмий ҳайъатининг аъзоси  доктор Ҳамидризо Жамолий гуманитар фанлар бўйича Эроннинг халқаро донишманди унвонини биринчи бўлиб қўлга киритди.

Милодий 2015 йилнинг статистик маълумотларига кўра,  Хоразмий олий ўқув юртининг факултетларида 10099 нафар талаба таҳсил олишмоқда. Талабалар кўпроқ география, шаҳар ва қишлоқларни дастурлаш, бадан тарбияси, араб тили ва адабиёти, муҳандислик, инглис тили ва адабиёти, математика ва амалиёт, илоҳиёт ва Ислом маорифи, фиқҳ ва Исломий ҳуқуқлар асослари, ўрганиш технологияси ва бошқа факултетларда ўқишмоқда.

Мазкур университетда хорижий мамлакатлардан  келиб, таҳсил олаётган талабалранинг сони 130 нафарни ташкил этади.

Қадрли тингловчилар, " Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг  навбатдаги     сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таоло паноҳида қолинг.

 

Ёрлиқ