Нур томон йӯл--854
«Зуммар" муборак сураси 59-63-ояти карималарининг шарҳи.
Дастлаб “Зуммар” муборак сураси 59-60- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
بَلَىٰ قَدْ جَاءَتْكَ آيَاتِي فَكَذَّبْتَ بِهَا وَاسْتَكْبَرْتَ وَكُنتَ مِنَ الْكَافِرِينَ ﴿٥٩﴾ وَيَوْمَ الْقِيَامَةِ تَرَى الَّذِينَ كَذَبُوا عَلَى اللَّـهِ وُجُوهُهُم مُّسْوَدَّةٌ ۚ أَلَيْسَ فِي جَهَنَّمَ مَثْوًى لِّلْمُتَكَبِّرِينَ ﴿٦٠﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
«Йўқ! Батаҳқиқ, сенга Менинг оятларим келди. Бас, сен уларни ёлғонга чиқардинг, мутакаббирлик қилдинг ва кофирлардан бўлдинг!» дейди. (Эй кофир! Эй мушрик! Эй осий! Айтаётган гапларинг ҳаммаси ёлғон. Сен азобни кўрганингдан сўнг ноилож қолиб, дўппинг тор келганидан айтмоқдасан бу гапларни. Агар сенинг ниятинг тўғри бўлса, у дунёда яхши ишларни қилишинг мумкин эди. Сенга қулай фурсат берилган эди.) (59) Қиёмат куни Аллоҳга нисбатан ёлғон сўзлаганларни кўрсанг, юзлари қоп-қорадир. Ёки мутакаббирларнинг жойи жаҳаннамда эмасми?! (60)
Ӯтган суҳбатимизда дӯзах оловини кӯргач, ғафлат уйқусидан уйғониб, ӯзларининг дунёда елга совурилган умрлари учун ҳасрат-надомат чекувчи кишилар ҳақида гапирилган эди.
Бу ояти карималарда буюрилади: Аллоҳ сизнинг дунёда ҳидоят топишингиз учун пайғамбарлар ва самовий китоблар юборган эди. Ақлингизни ишлатганингизда уларнинг ҳақлигини англаб, тӯғри йӯлни танлаган бӯлардингиз. Аммо манманлик ва кибр-ҳаво ҳисси ҳақни инкор қилишингиз ва пайғамбарлар ҳидоятига эргашмаслигингизга, натижада бугун дӯзах оловига гирифтор бӯлишингизга сабаб бӯлди.
Қиёмат амаллар ва фикр-қарашлар тажассум топадиган, яширин сир-асрорлар ошкора бӯладиган кундир. Дунёда қалби зулумотли, амал ва фикр-қарашлари нурсиз бӯлган кишиларнинг ботиний ҳолати ҳувайдо бӯлиб, юзлари қораяди.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Аллоҳ ақл-фаросат бериб, ваҳий нозил қилган тақдирда ҳам ҳидоятга эргашмаган кишиларни азобга гирифтор этади.
- Куфр ва ҳақни инкор қилишнинг илдизи кибр-ҳаводир.
- Қиёматда инсоннинг зоҳир ва ботини, юзлар ва қалбларнинг ранги бир хил бӯлади. Қалблари оқ бӯлмаган кишиларнинг юзлари ҳам қораяди.
Энди “Зуммар” муборак сураси 61-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَيُنَجِّي اللَّـهُ الَّذِينَ اتَّقَوْا بِمَفَازَتِهِمْ لَا يَمَسُّهُمُ السُّوءُ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ ﴿٦١﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Аллоҳ тақво қилганларга ютуқлари туфайли нажот берур. Уларга ёмонлик етмас ва улар хафа ҳам бўлмас. (61)
Кибр-ҳаво ва куфрлари туфайли юзи қаро бӯлиб, дӯзахийга айланган кишиларнинг ҳолати тасвирланган олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти каримада қиёмат азобидан нажот топишнинг йӯли тақво ва парҳезкорлик эканини уқтириб, Аллоҳ тақво аҳлига нажот бахш этади. Улар абадий саодатга эришадилар.
Саодат абадий лаззатдир. Гарчи тансиқ таомлар ва маззали ичимликлар лаззат бахш этсада, аммо улар бахтлилик ва саодат нишонаси эмаслар. Зеро, бундай лаззат доимий бӯлмай, қисқа бир муддатдан сӯнг барҳам топади. Аммо илм-маърифат ӯрганиш каби лаззатлар инсоннинг саодатга эришиши омили бӯлиши мумкин. Ҳақиқатни кашф қилиш ва маърифатни идрок этиш лаззати доимийдир.
Дунё лаззатлари бир муддат давом этсада, аммо инсон умрининг қисқалиги сабабли улар охират лаззатлари билан қиёсланганда арзимасдирлар.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Дунё ҳаётида тақвога амал қилиш охиратда саодатга эришишнинг омилидир.
- Тақво инсонни ёмонлик ва ёвузликлардан ҳимояловчи қалқондир.Қиёмат куни парҳезкорлар ёмонликлардан узоқда бӯлиб, ғам-ғусса ва пушаймонликка гирифтор бӯлишмайди.
Энди “Зуммар” муборак сураси 62-63-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
اللَّـهُ خَالِقُ كُلِّ شَيْءٍ ۖ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ وَكِيلٌ ﴿٦٢﴾ لَّهُ مَقَالِيدُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۗ وَالَّذِينَ كَفَرُوا بِآيَاتِ اللَّـهِ أُولَـٰئِكَ هُمُ الْخَاسِرُونَ ﴿٦٣﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Аллоҳ ҳар бир нарсанинг яратгувчисидир. Ва У ҳар бир нарсага вакилдир. (62) Осмонлару ернинг калитлари Унгагина хосдир. Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлар, ана ўшалар зиёнкорлардир. (63)
Бу муборак сура оятларининг мазмуни умуман олганда тавҳид ва ширк ҳақидадир. Бу ояти карималарда яна тавҳид мавзусига ишора қилиниб, буюриладиким: бу олам ишларини уни яратган зот бошқаради.
Бу ояти карималар мушриклар ва бутпарастларнинг ақидасига нисбатан бир киноядир. Қайд қилиш жоизким кӯплаб мушриклар Аллоҳни инсон ва оламнинг яратувчиси деб билишади, аммо улар сиғинадиган ашёларини ҳаётларига таъсир ӯтказа олади, деган ақидадалар. Улар оламнинг ишларини ӯша маъбудлари бошқаради, деб ӯйлашар, сиғинадиган маъбудларини ӯзларининг пушту паноҳи деб билишарди.
Қуръони карим нуқтаи назаридан Аллоҳни қӯйиб бошқага сиғинадиган, уларни дунёнинг ишларига таъсир кӯрсата олади, дея ишонадиганлар ҳақиқий зиёнкорлардир.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Бутун олам Аллоҳга муҳтождир. Бошқача қилиб айтганда у ҳам оламларнинг яратувчиси, ҳам парвариш қилгувчиси ва ҳам ҳимоячисидир.
- Тавҳид инсон ҳаётининг барча жабҳаларида мавжуд бӯлиши лозим бӯлган заруратдир.