Тарихий саналар
Бугун якшанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 28- чиси Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 16-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 18-чи кунидир.
Бугун якшанба
Ҳижрий -шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 28- чиси
Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 16-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 18-чи кунидир.
Бундан 966 йил олдин ҳижри қамарий 471 зилҳижжа ойининг 16-сида:
Андалусиялик мусалмон математик ва мунажжим Абдуллоҳ Муҳаммад Бин Жиёний оламдан ўтди. У ҳижрий қамарий 379 йил Испаниянинг қадимги Қуртоба шаҳрида дунёга келди. У ўзининг бошланғич маълумотларини ўз ватанида олди. Кейин Миср пойтахти Қоҳира шаҳрига борди ва у ерда тўрт йил яшади. Ибн Жиёний астрономия ва математика илмида кўп олимларнинг илмларидан баҳра олди ва Евклиднинг "Усул" китобини тарафдори эди. Ибн Жиёнийнинг астрономия йўналишида таълиф этган асарлари ўртасидан "Евклид усул китобининг бешинчи мақоласига шарҳ изоҳ" деган китобига ишора этиш мумкин.
Бундан 233 йил илгари милодий 1783 йил сентябрь ойининг 18-чисида:
Машҳур ва таниқли швецариялик математик ва астроном, шунингдек физика, механика ва астрономия фанларига сезиларли ҳисса қўшган олим Леонард Эйлер вафот этди. Эйлер милодий 1707 йил 15 апрель ойида Швецариянинг Бол шаҳрида таваллуд топди. Леонард математика илмига қизиқарди ва бир неча муддатдан кейин Бол университетида ушбу йўналишда илм ўрганишни бошлади. Эйлернинг шўҳрати 19 ёшлигида бошланди. Чунки шу ёшда бўлганида Париж академияси кемаларнинг устунларини қуриш масаласини ҳал этишни мусобақада қуйди. Ва Эйлернинг ушбу масала бўйича ёзган мақоласи иккинчи ўринни эгаллади. У кейинги йилларда Россия ва Германияга сафар қилди. Ва Германия илмлар академиясининг раҳбарлигида ушбу илмий марказни янгитдан ташкил этди. Эйлер математика соҳасида кўп асарлар ёзди. Физика ва инжинерлик заминасида амалга оширган унинг ишлари фаровон тарзда фойдаланилади. Ва сон ёзиш системасига катта кўмак берган. У астрономияда. Айниқса ер, қуёш ва ойнинг ҳаракат қилишини магнит жозибалиги остида амалга оширди ва нур тўлқинининг ҳаракатланиши бўйича теориясини исботлади. Эйлернинг ўзгарувчан ҳисоблар ва мураккаб сонларнинг теориясидаги кўмаклари ушбу заминада равожланиш учун асос солди. Леонард Эйлер ўз умрининг охирида кўп тадқиқот ўтказиши сабабли кўзлари ожизланиб қолди. Шунга қарамасдан илмий изланишлардан қул тортмади. Ва охири милодий 1783 йил сентябрь ойининг 18-чисида 76 ёшида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида оламдан ўтди.
Бундан 35 йил олдин ҳижрий-шамсий 1360 йил шаҳривар ойининг 28-чисида:
Эроннинг ғарбида жойлашган шаҳарлардан бири Сусангирд шаҳри эронлик аскарлар томонидан Ироқ баъс режими кучларининг ишғолидан озод этилди. Бу буюк ғалаба халқ ва армия кучларининг яқин ҳамкорликлари ва ҳамжиҳат бўлишлари натижасида қулга киритилди. Сусангирд шаҳри эронлик ёшларнинг мудофаа этишда ўзларидан қаҳрамонлик кўрсатган шаҳарларидан ҳисобланади. Сусангирд Аҳвознинг ғарбида жойлашган Дашти Озодагон минтақасининг маркази ва ундан 65 км узоқликда жойлашган. Исломий Эронга қарши Ироқнинг ҳужум қилган дастлабки кунларида Ироқ кучлари Чаззоба чегараларидан Эрон Ислом Жумҳуриятининг ер-ҳудудларига киришди ва Сусангирднинг халқи душманнинг қуршовида қолишди ва ушбу қуршов уч кун давом этди. Учинчи кунда Ироқнинг бир нечита танклари Сусангирд шаҳрига кирди ва эронлик ёшлар кам имконият ва енгил қурол-яроқлар билан уларга қаршилик кўрсатардилар. Уларда қурол-яроқ, озиқ-овқат ва бошқа тажҳизот бўлмасада ҳамда уларнинг сони бир неча юз нафардан ошмасада, аммо улар ўз кўрашларини давом этишарди. Бу кўраш янги куч етиб келишича давом этди ва охири қатъий муқовимат кўрсатишларидан кейин ушбу кунда Сусангирд шаҳри озод этилди.