сентябр 19, 2016 13:12 Asia/Tashkent

Тижорат қилиш ҳам ҳазрат Муҳаммад (с) назарида катта аҳамиятга эга. Ул ҳазрат бозордаги муносабатларни яхшилаш ва  ривожлантириш мақсадида рибохӯрликни ҳаром дедилар. Шунингдек ӯзбошимчалик қилиб, мол-мато нархини юқори кӯтаришга йӯл бермасдилар.

Азиз тингло вчилар! Бугунги дастуримизда севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) исломий ҳукуматларида инсонларнинг ижтимоий таъминланганлари ҳақида кӯрган чора-тадбирлари ҳақид суҳбатлашамиз.

Исломий таълимотларда аҳолини ижтимоий таъминлангани масаласи турли жанбаларга эга. Азиз пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) мантиқий сиёсатларни ишга солиб, аҳолини ижтимоий жиҳатдан таъминланишлари учун бор саъй-ҳаракатларни ишга солганлар.

Аҳолининг таъминланишини назарда тутиб, Ул ҳазрат одамларни ӯз куч-қуввати ва мол-сарватлари билан рӯзғорларини таъминлашга буюрганлар. Шунинг учун ҳам ҳазрат пайғамбар (с) танбаллик, қарамлик ва сустиродаликдан ҳазар қилиб, илоҳий ҳалол ризқни талабида бӯлишга буюрганлар.

Тарихнинг гувоҳига кӯра, ҳазрат Пайғамбар (с) моддий кӯмаг истаган фуқароларнинг куч-қувватларига қараб, уларни қӯл чӯзиб, тилаш ӯрнига ишлаб рӯзғорларини таъминлашга буюрганлар. Ҳазратнинг ӯгитлари ӯз ёронларига шундай таъсир қилдики улар ӯзларида иззат ва шарофат ҳис этиб, фақат ӯзларига ёндашишга ва ӯзлари ҳалол ризқ пайида бӯлишга келишишди.

Тижорат қилиш ҳам ҳазрат Муҳаммад (с) назарида катта аҳамиятга эга. Ул ҳазрат бозордаги муносабатларни яхшилаш ва  ривожлантириш мақсадида рибохӯрликни ҳаром дедилар. Шунингдек ӯзбошимчалик қилиб, мол-мато нархини юқори кӯтаришга йӯл бермасдилар.

Исломда тижорат соҳаси энг ҳалол касблардан бири эканлиги айтилади. Қолаверса, Қуръони каримда ҳам бу ҳақда айтиб ўтилган. Ислом шариати инсонларни ҳамиша ўлчов ва тарозида инсоф билан иш тутишга, ўзгалар ҳаққига ҳиёнат қилмасликка буюради. Қуръонда: "Эй, инсонлар! (муомалада) вазнда адолат ўрнатингиз ва тарозида зиёнкорлик қилмангиз" (Роҳман сураси, 9-оят) дейилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) ҳам тижорат билан шуғулланганлар. Ҳалол тижорат ва савдо инсоний муносабатларнинг энг самарали ва яхшиси, охират неъматларига эришиш воситаси. Аллоҳ таоло ҳузурида банда даражасини юқорига кўтарувчи амаллардандир.

Савдода ҳалол бўлиш учун молга ортиқча нарх қўйиб, катта фойда олинмаслиги, молнинг тури, сифати, ишлаб чиқарилган жойи ва ҳаражатлари ҳақида ёлғон аралаштирмай, сотишда ҳам, сотиб олишда ҳам қаттиқлик қилмай, молнинг нархини камайтириб бермаслик лозим.

Тижоратчилар ҳақида  Пайғамбаримиз Муҳаммад (с): "Ростгўй, ишончли тижоратчи (савдогар) жаннатда набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлади", деб марҳамат қилганлар.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши биринчи сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Ҳадиси шарифлардан келиб чиқиб, айниқса, савдода тўғри ва ҳалол бўлиш, бирор касб-ҳунар ёки тадбиркорлик, ўзига инъом этилган ақл-фаросат, зеҳн-идрок, ихлос ва эътиқод билан ҳалол меҳнат орқали оиласини моддий жиҳатдан таъминлаш, эл-юртга, инсонларга манфаат келтириш лозим.

Меҳнати давомида, ҳар бир соҳада, айниқса, тижорат ишларида ростгўйлик, ҳалолликка эришиш охир-оқибат улуғ даражотларга етказади.      Ислом дини инсонларни ўзаро муносабатларда ҳамиша адолатли, инсофли, ҳалол бўлишини талаб қилади ва мусулмонларни шунга даъват этади. Мол-дунё ҳаёт давом этишида бир восита бўлиб хизмат қилади, холос.

Унга ҳалол йўл билан эришиш ислом динининг асосий таълимотларидандир.

Ислом дини тадбиркорлик ва савдогарлик ишлари билан шуғулланувчи инсонларни ҳалолликка чорлаш билан бирга бировни алдаш, савдо битими шартномаларини сохталаштириш ҳамда ўзганинг ҳаққига ҳиёнат қилишдек ишлардан қайтаради.

Ислом дини инсонларни ўзаро муносабатларда ҳамиша адолатли, инсофли, ҳалол бўлишини талаб қилади ва мусулмонларни шунга даъват этади. Мол-дунё ҳаёт давом этишида бир восита бўлиб хизмат қилади, холос.