сентябр 19, 2016 14:37 Asia/Tashkent

Атроф-муҳит масаласи муҳимлиги 1948 йилда Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси имзоланиши ва шу асосда унга боғлиқ масалалар кӯриб чиқилишига сабаб бӯлди. Бундан кейин бу масала шу даражагача муҳим бӯлиб қолдики 1972 йили Стокголм йиғилишида инсонлар ҳуқуқлари ва атроф-муҳит масалалари чамбарчас мавзуга айланди.

Охирги йилларда атроф-муҳитни муҳофаза этиш муҳим масалалардан бӯлиб, жаҳон ҳамжамияти таважжуҳини ӯзига жалб этган. Инсонларнинг тоза муҳитда яшаш ҳақлари башарият ҳақ-ҳуқуқларидан бӯлиб, бу соҳада кӯплаб чора-тадбирлар кӯриб чиқилган.

Атроф-муҳит ифлосланиши бугунги кунда инсоният ҳаётига таҳдид солган хатарлардан бири бӯлиб, одамларни турли мушкулотга гирифтор қилган. Шуни ҳам такидлаш жоизким инсонлар ифлосланган муҳитда ӯз табий ҳаётларини идома бера олишмайди. Шунинг учун ҳам охирги йилларда атроф-муҳитни муҳофаза этиш ва табий ҳаётни идома бериш мақсадида бир қатор ҳужжатлар имзоланган.

Албатта инсоннинг тоза муҳитда яшаш ҳаққи унинг бошқа ҳақлари қатори катта аҳамиятга эга бӯлиб, соғлом атроф-муҳитга эга бӯлиш дегани бу соғломликни энг қуйи даражасига эга бӯлиш деганидир.

Ҳаёт ҳаққи инсонларга мансуб бӯлган биринчи ҳақ-ҳуқуқлар жумласидан бӯлиб, бу ҳақни собит этган ҳолда ва ана шу ҳақ асосида бошқа ҳуқуқлар жорий этилади. Бир тирик жоннинг ҳаётига идома беришига уни қамраб олган муҳити сабаб бӯлади. Шу ерда соғлом муҳит катта аҳамиятга эга бӯлади ва мутахассилар соғлом муҳитнинг муҳимлигига ишора этиб уни "соғлом муҳит ҳаққи" деб тарифлашади. Яъни ҳар бир инсон барча шароитлардан қатъий назар соғлом муҳитда яшашга ҳаққи бор. Ҳеч ким ҳавони, тоза сувни ва тупроқни булғашга ҳақли эмас.

Атроф-муҳит масаласи муҳимлиги 1948 йилда Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси имзоланиши ва шу асосда унга боғлиқ масалалар кӯриб чиқилишига сабаб бӯлди. Бундан кейин бу масала шу даражагача муҳим бӯлиб қолдики 1972 йили Стокголм йиғилишида инсонлар ҳуқуқлари ва атроф-муҳит масалалари чамбарчас мавзуга айланди.

1982 йил БМТ да табиатни муҳофаза қилишнинг Умумжаҳон Хартияси ва 1992 йил Рио-де-Жанейрода БМТ нинг 11-умумжаҳон табиатни муҳофаза қилиш Хартияси қабул қилинди.

Ҳар бир инсон соғлом муҳитга эга бӯлиш шуни англатадики башарият соӯлом муҳитда яшаб фаолият этиши лозим. Шунингдек соғлом муҳитда иқтисодий, ижтимоий, маданий ва ҳуқуқий ривожланишларга эришиши мумкин.

 Табиат – кенг маънода бутун борлиқ олам ва унинг хилма – хил шакллари; тор маънода кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаи бўлган атроф табиий муҳит. Инсон ўзининг ҳаёти давомида бутун борлиқдан эмас, балки уни ўраб турувчи ва унинг таъсири доирасида турган атроф табиий муҳитдан фойдаланиш мумкин.

Азиз тингловчилар! Сиз "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам бизни ҳамроҳлик қилинг.

Шу тариқа инсоният тарихида жамият билан табиат ўртасида тўхтовсиз ва хилма – хил ўзаро таъсирлар рўй берган. Жамият ва табиат, инсон ва яшаб турган муҳит ўртасидаги ўзаро таъсир муаммоси инсониятнинг абадий муаммоларидан биридир.

Табиат бутун жонли мавжудотларни ривожланишига ҳамда унинг моддий-маънавий эҳтиёжларини қондирувчи бирламчи манбадир. Инсон табиатнинг ажралмас бир қисми, аммо у табиатнинг бошқа элементларидан ақл-заковати, онглилиги билан ажралиб туради.
Инсон бутун меҳнат фаолияти давомида табиатда яшаб унга таъсир этиб яшаши учун зарур бўлган барча нарсаларни озиқ-овқат, кийим-бош, қурилиш материаллари, энергетик ва минерал ресурслар ва бошқаларни меҳнати натижасида табиатдан олади.

Табиатни муҳофаза қилиш деганда ҳозирги ва келгуси авлодларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳитни мусаффо ҳолида сақлашга қаратилган, илмий асосда амалга ошириладиган маҳаллий, давлат ва халқаро тадбирлар мажмуаси тушунилади. Табиатни муҳофаза қилиш деганда комплекс фан ҳам назарда тутилади.