сентябр 19, 2016 20:02 Asia/Tashkent

"Ғадир" байрамига бағишланган махсус эшиттириш

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Ғадир Хум” байрами муносабати билан барчангизни муборакбод этамиз ва ушбу санага  бағишланган махсус эшиттиришни эътиборингизга ҳавола этамиз. Бизни тинглаб боринг.

Қуръони Каримнинг Моида сураси  67 оятида буюрилган: Эй Пайғамбар (алайҳиссалом), Сизга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган нарсани етказинг! Агар (бу фармонга амал) қилмасангиз, Унинг элчилигини (бандаларига) етказмаган бўлурсиз, Аллоҳ Сизни одамлардан (уларнинг зараридан) сақлагай. Албатта Аллоҳ кофир қавмни ҳидоят қилмас.

Бу Пайғамбарнинг қулоғи  ва қалбига ўқилган ваҳий фариштасининг садоси эди. Муҳаммад (с) Аллоҳнинг расули ва амини хавотирда эдилар. Бир нарсадан  безовталанардилар гўё. Ул ҳазратнинг хавотирлари   Исломнинг келажагидан эди. Худо расули шу сабабдан  ушбу  илоҳий ҳукмни  халққа етказиш учун шошилмадилар ва  фақат муносиб   вақт келганида   бу хабарни етказишга қарор қилдилар.

Ҳижрий-қамарийнинг  ўнинчи йили эди. Худо расули (с) Ҳажга боришни эълон қилдилар ва имкони бўлган ҳар бир кишини ушбу маросимда иштирок этишини буюрдилар. Зеро Ислом қоидаларининг иккита муҳим ҳукми ҳануз халқ  учун  комил ва расмий тарзда йўлга қўйилмаган эди. Уларнинг бири Ҳаж ва бошқаси  халофат ва вилоят , яъни  пайғамбар (с) дан кейин раҳбарлик қилишнинг масаласи эди. Ушбу умумий эълондан сўнг мусулмонларнинг аксари  Ҳажга доир зарур бўлган  удумларни  пайғамбарнинг ўзларидан ўрганиш учун Макка томон боришади.

Пайғамбар (с)нинг “ бу йил умримнинг охирги йили” деган  ишоралари  кўплаб мусулмонларнинг ушбу Ҳаж маросимига  боришларига сабаб бўлади  ва қариб 120 минг киши ушбу маросимда  иштирок этишади. Худо расули (с) Ҳаж удумларини бирин-кетин бажо келтириб, уларнинг ҳар бири фарз ва вожиб эканлигини халққа тушунтирар эдилар. Мино водийсида Худо расули  тўплаганлар учун  муфассал хутба ўқийдилар.  Ушбу хутбада аввал жон, мол ва обрў жиҳатидан мусулмонларнинг ижтимой хавфсизлигига ишора қилдилар. Сўнгра жоҳилият даврида ҳақсиз тўкилган қонлар ва олинган молларни халқнинг  кўнглидаги кина-кудуратларни бартараф  этиш ва хавфсизликни таъминлашда умумий фазонинг яратилиши тайёр бўлиши учун расман кечирдилар. Ул ҳазрат, жумладан, ҳаётларидан кейин халқни  ўзаро низодан ҳазар  қилишга чорлаб, сақалайн ҳадисини ўқиб, шундай марҳамат қилдилар:” Мен икки қадрли нарсани сизга қолдираманким,  агар уларга  таянсангиз, ҳеж вақт гумроҳ бўлмагайсиз.Улар Аллоҳнинг китоби ва Аҳли байтимдир.”

 Мино водийсида  тўхтаганларининг учинчи кунида   Худо расули  халойиқни Хайф масжидида тўпланишларини буюрдилар ва у ерда ҳам ул ҳазрат хутба ўқидилар. Ушбу хутбаларда ҳам пайғамбар мусулмонлар имоми учун амал  ва жонкуярлик ихлосига эга бўлиш ҳамда  ўзаро низо қилмасликни буюриб, илоҳий ҳуқуқ ва қоидалар олдида ҳамма мусулмонлар тенг эканликларини эълон қилдилар.Шу вақтда муҳим бўлган халофат масаласига ишора этиб, ул ҳазрат сақалайн ҳадисини такрорладилар.

Ҳижратнинг ўнинчи йили зилҳижжа ойининг 18—куни Аллоҳнинг расули –пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с) тарихчиларнинг ёзишларича, 120 минг саҳобалар билан сўнгги Ҳаж сафаридан қайтаётган эдилар. Пешин маҳали эди. Кун қизигандан қизиб борарди.

     Карвон аҳли ва туялар бўйнидаги қўнғироқ садолари ўзаро қўшилишиб кетган. Бу шовқин—сурон ичра Аллоҳнинг Расули муборак чеҳралари бўлажак бир воқеадан гувоҳлик берарди. Ул ҳазрат чуқур ўйга чўмган эдилар. Худди муҳим бир хабарни кутаётган каби. Шунда Расуллуллоҳ ((с)га илоҳий  ваҳий нозил бўлди. Буюрдилар: "Ғадир Хумга етмаганлар тезроқ етиб келишсин, ўтиб кетганлар Ғадири Хумга қайтишсин!"

   Ғадир Хум Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунаввара оралиғидаги бир жой номи эди. Карвонлар бу ердан ўтиб кетишар ва бу ердаги булоқдан сув ичишарди .Ўша муборак кун бу  ерда  муҳим тарихни яратувчи ҳодиса юз берди.

Ул Ҳазрат корвони Ғадир Хум номли сувсиз ва қуруқ бир жойга етганидан кейин, Парвардигордан ваҳий келди ва пайғамбарга ушбу жойда вақтинчалик тўхтатишларини буюрди. Пайғамбар ҳам карвон аҳлини бироз ҳаракатни тўхтатишига даъват этдилар.

 Карвондагилар тўсатдан айтилган ушбу амрдан ҳайрон қолишганди. Зеро шундай бир сувсиз, қуруқ дашт -биёбонда ҳаракатни тўхтатилиши улар учун ажабланарли эди. Халқ ҳам Худованд томонидан буюк бир фармон келганганлиги хусусида гапиришарди. Худованд фармони ўз пайғамбарига қуйидаги оят билан нозил бўлганди:

" Ё айюҳарасул балағно анзал илайк мин раббак ва ан лам тафъил фамо баллағат рисолата валлоҳу яъсамак мин аннос (Моида сураси 67 оят).

Яъни " Эй пайғамбар парвардигорингдан келган сўзларни халқга етказиб бер ва агарда етказа олмасанг Худованд томонидан таинланган рисолатни бажо келтирмаган бўласан .Худованд сени халқ зарар- зиёнидан асрайди"

Сўнгра Пайғамбар(с) шундай марҳамат қилдилар:

"Мен мўъминларнинг барчасига нисбатан уларнинг ўзларидан устунроқ ва сазоворроқ эканлигимни биласизларми?"

     Шунда жамият: "Худди шундай, эй Расулуллоҳ!" деб, тасдиқлашди. У ҳазрат яна сўрадилар:"Мен ҳар бир мўъминга нисбатан унинг ўзидан устунроқ ва сазоворроқ эканимни билурсизми?"

      Жамият баралла овоз билан  "Худди шундай, эй Расулуллоҳ!" дея, жавоб беришди.

   Шунда  Расули Акрам (с)  Имом Али(а)нинг муборак қўлларини тутиб, юқорига кўтарган ҳолда шундай буюрдилар: "Эй инсонлар! Оллоҳ менинг пешвоим ва сарваримдир ва мен сизларнинг пешво ва сарварингиздирман. Демак, мен ҳар кимнинг пешвоси ва сарвари бўлсам, бу Али  унинг пешвоси ва сарваридир. (Бу жумлани уч марта такрорладилар).

       Сўнгра қўлларини дуога кўтариб шундай дедилар:

"Худоё Алини дўст тутган кишини дўст тутгин ва унга душманлик қилган кимсани душман деб билгин. Унга ёрдам бергувчи кишига мададкор бўлгин ва ундан ёрдамини дариғ тутган кимсани хор этгин. Унга (Алига) дарғазаб бўлган кимсага ғазаб қилгин!"

     Бугун Ғадир баракотидан баҳраманд бўладиган кун. Бу кунда Имом Содиқ (а) ўз дўстларига салом ва табриклар юборардилар ва Аллоҳ таъолодан  Ғадир кунида бошқалар билан биргаликда аҳли байтнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида сўҳбат қурадиган бандаларга раҳмат юборишини илтижо қилардилар.

     Байрам қайтиш маъносини ифодалайди. Кишилар баҳор чоғи табиатнинг совуқ вужудига яна ҳаёт  ҳарорати қайтишини байрам қилишади. Ғадир воқеаси ҳам ислом умматига қайтадан ҳарорат ва жонланиш бахш айлади. Элнинг Пайғамбардан кейин ким раҳбар бўлиши ҳақидаги паришон хотирини осуда айлади.

    Азизлар, “Ғадир Хум”нинг  улуғ  байрамига бағишланган махсус эшиттириш шу ерда ўз ниҳоясига етди.Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.