сентябр 22, 2016 11:14 Asia/Tashkent

Янги эшиттиришлар билан таништириш

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони  яна эфирда. Бизни тинглаб  борасиз деган умиддамиз.

Қадрли мухлислар,  ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи”  рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг ушбу сонида ҳам Эрон халқаро радиосининг Ўзбек хизматида ўрин олган  янги эшиттиришлар  билан сизни ошно этмоқчимиз.

Тонги дастурларимизда  ўрин олган  янги  эшиттиришлардан яна бири  “ Инсон қадр-қиймати” унвонли радиомақолалардир.

Радиомизнинг Маданият ва маориф бўлимида тайёрланган ушбу эшиттиришларнинг режиссёри Умид Сафоиниё бўлиб, матлар таржимони ва эшиттириш бошловчиси хонум Рахшонадир.

Ушбу эшиттиришлар борасида  сиз азиз тингловчиларимизга кўпроқ маълумот бериш учун  биз ҳамкоримиз хонум Рахшонани сўҳбатга чорладик.

Қизиқарли сўҳбатлари учун хонум Рахшонага миннатдорчилик изҳор этамиз.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда

"Биз ва тингловчи"  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  тинглаяпсиз. Эслатиб ўтамиз,  сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни  радиомизнинг янги интернет сайти  ParsToday.com / uz ва  электрон манзилимиз uzbeki@ ParsToday.com  ҳамда мобайл апликешн орқали   бизга юборишингиз мумкин.

Биз билан ушбу телефон рақамлари  орқали ҳам боғланишингиз  мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри, +998974500185 Тошкент шаҳри.

Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.

Эшиттиришимиз давом этади.

Шу ўринда айтиш лозимки, инсон қадр-қиймати   энг аввалги ва зотий хусусият  бӯлиб, жамиятнинг ҳар бир аъзоси инсон бӯлгани сабабли, дин, ирқ ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар бу инсоний шарофатдан баҳраманд бӯлиши лозим.

Бундан ташқари ҳайвонлар ҳаёти ҳам бор. Бундай ҳаётда меҳр, гина, дӯстлик ва душманлик ҳис-туйғулари мавжуд. Ҳайвонлар ҳам илоҳий неъматлардан фойдаланиб, ҳис-туйғулардан ҳам холи эмас.

Албатта ҳайвоний ҳаёт ҳам аниқ бир қадриятлар ва ҳурматга эга. Аммо ҳайвоний ҳаётни инсоний ҳаёт билан қиёслаганда,  у пастги поғонада туради.

Инсон моддий ва маънавий ҳаётдан бирини танлаш имконига эга бӯлган ҳолда, у маънавий ҳаётни танлаши лозим. Чунки маънавий ҳаёт моддий ҳаётга қараганда файзлироқдир.

Инсон хилқати тупроқ билан пайваст табиатга эга. Шунингдек, унинг хилқати илоҳий руҳга бориб тақаладиган фитратга ҳам эгадир. Инсоннинг барча фазилатлари унинг "фитратига" қайтиб, барча кам-кӯстликлари унинг " табиатига" боғлиқ.

Энди эса  радиомиз эшиттиришлари ва сайтимиз  ҳақида тингловчиларимиздан бири Ҳусниддиннинг билдирган фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Азиз тингловчимиз Ҳусниддиннинг  сўҳбати эди.

Қадрли   мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам  Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг.  Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.