Тарихий саналар
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил меҳр ойининг 5-си,
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хазматингиздаман.
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил меҳр ойининг 5-си, ҳижрий-қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 24-си ва милодий ҳисоб билан 2016 йил 26 сентябр.
Бундан 128 йил олдин, милодий 1888 йилнинг 26-сентябрида Англиянинг машҳур адиби ва шоири Томас Стернз Элиот таваллуд топган. У 1922 йилда “Бузилган юрт” номли назмий асарини нашрдан чиқаради ва шуҳрат топади. Англиялик ушбу шоир кўплаб асарлар ёзган ва унда унинг динга бўлган тамойили яққол кўзга ташланади. “Беҳуда уруш”, “Муқаддас уруш”, “Церковдаги жиноят” унинг машҳур асарлари сирасига киради.
Элиот юксак тафаккур шоир эди, унинг асарлари замондош ижодкорларнинг ижодидан тубдан фарқланади. Шоир ўз ижодида мураккабликни мақсад қилиб олмади, балки бу мураккаблик унинг англанган ва ҳал этилган муаммоларининг серқирралиги билан белгиланади.
1948 йилда “Замонавий поэзияга қўшган катта новаторлик ҳиссаси учун” Элиотга Нобел мукофоти берилди. 1948 йилда Британиянинг Хизматлари учун ордени, 1954 йилда французларнинг Фахрий легион ордени ва олмонларнинг Ганзей иттифоқи таъсис этган этган мукофоти билан тақдирланди.
Томас Элиот 1965 йил 4 январда Лондонда вафот этди ва Вестминстер аббатлигига қарашли Ист-Кокер ҳудудида — Сомерсет қишлоғида дафн этилди. Худди шу ердан бобоси Эндрю Элиот XVII аср ўрталарида Америкага йўл олган эди…
Бундан 109 йил олдин, милодий 1907 йил 26 сентябрда Австралия шарқида жойлашган Янги Зеландия мустақиллика эришади. Янги Зеландия ороллари 1769 йилда Англия мустамлакаси эди. 19 асрда ушбу юртга инглисларнинг кўчиб боришлари кўпайгани боис Англияннинг Янги Зеландиядаги мустамлакачилик сиёсатлари ҳам авж олади. Шу сабабдан ушбу юртнинг маҳаллий халқи маёрийлар ерларини бегоналар қўлларида тушганини кўргач, 1840 йилда инглислар билан бир шартнома имзолашади.Ушбу шартномага мувофиқ, инглис муҳожирлари уларнинг ерларига ҳужум қилмаслик шарти билан маҳаллий халқи томонидан Англия ҳукумати расман тан олинади. Ушбу шартноманинг инглислар томонидан бузилгани маёрийлар билан икки қонли урушнинг юзага келишига сабаб бўлади. Ниҳоят 1907 йилда Янги Зеландия мустақилликка эришади.
Янги Зеландия Тинч океани жанубида жойлашган бўлиб, иккита асосий ва бир нечта кичик ороллардан иборатдир. Унинг масоҳати 268 минг квадрат километрни ташкил этади.
Бугунги кундан 35 йил олдин, яъни ҳижрий-шамсий 1360 йилнинг 5-меҳр ойида Эрон Ислом Жумҳурияти асосчиси Имом Хумайний (р) фармонлари билан эронлик жасур ва ботир ҳарбий курашувчилар Саддом қўшуни томонидан қамал этилган Ободон шаҳрини озод этиш амалиётини бошлашади. Ушбу шаҳар Эроннинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган ва Эронга қарши Саддом режимининг уруши бошланган вақтида қарийб бир йил давомида қамалда қолган эди. Кўплаб истеҳкомларга эга бўлгани боис ушбу шаҳарни қамалдан озод этиш жуда қийин эди. Аммо эронлик ҳарбий курашувчилар “Соминул айма” номини олган амалиёт орқали ушбу қамални бартараф этишади.Мазкур урушда ушбу амалиёт Эроннинг биринчи йирик ғалабаси ҳисобланади.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиршнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.