Биз ва тингловчи
Янги эшиттиришлар билан таништириш
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Қадрли мухлислар, ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг ушбу сонида ҳам Эрон халқаро радиосининг Ўзбек хизматида ўрин олган янги эшиттиришлар билан сизни ошно этмоқчимиз.
Оқшомги дастурларимизда ўрин олган янги эшиттиришларимиздан яна бири “Масжид –ишқ ва иймон маскани” рукни остидаги эшиттиришлардир.
Радиомизнинг Маданият ва маориф бўлимида тайёрланган ушбу эшиттиришларнинг режиссёри Умид Сафоиниё бўлиб, матнлар таржимони ва эшиттириш бошловчиси ҳамкоримиз хонум Адиба Қодирийдир.
Ушбу эшиттиришлар борасида сиз азиз тингловчиларимизга кўпроқ маълумот бериш учун биз ҳамкоримиз хонум Адиба Қодирийни сўҳбатга чорладик.
Қизиқарли сўҳбатлари учун хонум Рахшонага миннатдорчилик изҳор этамиз.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда
"Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг янги интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbeki@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақамлари орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри, +998974500185 Тошкент шаҳри.
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Ҳазрат Муҳаммад (с) Мадина шаҳрига киришлари билан дастлаб Қубо номланган минтақада масжид қуришни бошлаган эдилар. Тарихий китобларда ушбу масжид ҳақида шундай нақл этишади: “ Худо Расули (с) душанба куни Қубо маҳалласига кириб борадилар. Қубо минтақаси Мадина шаҳрининг энг гўзал ва қулай иқлимга эга минтақаларидан эди.. Шу боисдан ҳам Қубо минтақасида кўплаб хурмозорлар мавжуд бўлган.
Мазкур минтақанинг аҳолиси Худо Расулини биринчилардан бўлиб кутиб оладилар. Расули Акрам (с) ушбу минтақада бир неча кун яшадилар ва кейинроқ ул ҳазрат хонадонларининг аъзолари Али (а) ва Фотимаи Заҳро саломуллоҳи алайҳо ҳам ул ҳазратга ҳамроҳлик қилишади ва улар биргаликда Мадинага қараб йўл олишади. Расули Акрам (с) Қубода 4 кун бўлган вақтларида ушбу ноҳияда деворлари тошдан иборат бир масжид бино этилади. Шу тартибда Расули Акрам (с) бино этган биринчи масжид Қубо масжиди ҳисобланади. Ул ҳазрат Қубо масжидида намоз ўқиш ҳақида шундай марҳамат қилганлар: "Менинг масжидим бўлган Қубога келиб икки ракъат намоз ўқиган шахс умра савоби билан қайтади. "
Энди эса радиомиз эшиттиришлари ва сайтимиз ҳақида тингловчиларимиздан бири Ўктам Қодировнинг билдирган фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Азиз тингловчимиз Ўктам Қодировнинг сўҳбати эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.