октябр 04, 2016 15:24 Asia/Tashkent

 Ғарбда аёллар тенг ҳуқуқлилиги (феминизм) учун олиб борилган узоқ курашлар аёлларга бахт-саодат, ҳуррият, оилавий фароғат ўрнига чексиз кулфат, бахтиқаролик, оналик саодатидан мосуволик ва хўрлик олиб келганини ҳеч ким инкор эта олмайди.

Агар аёллар эркакларга тенг бӯлиб, уларга ӯхшаб хушбахт бӯлмоқчи бӯлишса, ӯзларини уларга тенглаштириш ва ӯхшатишдан воз кечишлари лозим. Эркаклар учун уларга мос ҳуқуқлар ва аёллар учун уларга мос ҳуқуқлар тайинланган.

 

Жамиятда аёлларга нисбатан камситилишларнинг бири бу аёлларнинг яратилишлари эркаклар орқали вужудга келиб, улар эркаклар эҳтиёжларини қондириш учун яралганлар деган тушунчадир. Қуръони карим эркак ва аёлларни тенгқур ва бир-бирларини такомиллаштириш учун яралганлар деб такидлайди.

Қуръони карим Бақара муборак сураси 187 ояти шарифасида келган:

  Сизларга рўза кечасида хотинларингизга яқинлик қилиш ҳалол қилинди. Улар сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз. Аллоҳ сизнинг ўзингизга ҳиёнат қилаётганингизни билди, тавбангизни қабул этди ва сизларни афв этди. Энди уларга яқинлашаверинг ва Аллоҳ сизга ёзган нарсани талаб қилинг. Тонг пайтида оқ ип қора ипдан ажрагунча еб-ичаверинг. Сўнгра рўзани кечасигача батамом қилинг. Масжидларда, эътикофдалигингизда уларга яқинлик қилманг. Булар Аллоҳнинг чегараларидир, унга яқинлашманг. Аллоҳ одамларга Ўз оятларини шундоқ баён этади. Шоядки тақво қилсалар.

Эркак ва аёллар бир-бирларини ёмон йӯлдан қайтариш ва бир-бирларининг камчиликларини беркитиш учун яралишган.

Жамиятда аёлга нисбатан салбий бӯлган назар, улар наҳс- ёмонликлар манбаилар деган тушунчалардан иборат. Аммо Қуръони карим аёллар вужуди эркакларни ором олишлари ва хотиржам бӯлишлари учун мущим деб тарифлаган.

Жумладан, Қуръони карим Рум муборак сураси 21 ояти каримада ӯқиймиз:  Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир.

Бугунги замонда эркак ва аёлларни уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари жиҳатидан тенглаштириш ҳаракатлари яққол кӯриниб, уларнинг фитрий тафовитларини инобатга олишмайди.

Махсусан, Ғарб давлатлари ва жамоат ташкилотлари доим эркак ва аёл ҳақ-ҳуқуқлари ҳаётнинг барча соҳаларида тенг бўлиши кераклиги, бусиз ривожланиш ва тараққиёт бўлмаслигини бот-бот жамоатчиликнинг эсига солиб туришдан чарчамайди.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

 Ғарбда аёллар тенг ҳуқуқлилиги (феминизм) учун олиб борилган узоқ курашлар аёлларга бахт-саодат, ҳуррият, оилавий фароғат ўрнига чексиз кулфат, бахтиқаролик, оналик саодатидан мосуволик ва хўрлик олиб келганини ҳеч ким инкор эта олмайди.

Шу боис у, бир кўринишда ўзаро тенглик ва умумийлик тарғиботидек туюлади. Лекин туб моҳиятига эътибор қилинса, бундай ниқоб остидаги ҳаракатлар миллатларнинг ўзлигини йўқотиш, асрлар давомида қадрлаб келинаётган муқаддас тушунчалар, урф-одатларга зарба бериш, бошқача айтганда, кишини ўзлигидан жудо қилишга қаратилган.

Ислом дини эркак ва аёлларнинг яратилиши ва улар жисмининг нозикликларидан хабардор. Шу боис уларнинг жинслари ҳақида муҳим нукталарга такидлаб, эркак ва аёллар ӯрнини жамият ва оилада сақлаб қолиш учун муносиб чоралар кӯрган.

Ислом динида эркак ва аёлларнинг яратилишлари уларнинг жинсларидан қатъий назар инсоний камолотдир.