Тарихий саналар
Бугун чоршанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил меҳр ойининг 14- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил муҳаррам ойининг учинчиси, ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 5-чи кунидир.
Бундан 1431 йил муқаддам ҳижрий-қамарий еттинчи йил муҳаррам ойининг учинчи куни ислом пайғамбари Муҳаммад мустафо (с) дунё подшоҳлари ва императорларига мактуб юбориб исломнинг бутунжаҳон даъватини расман бошлаб бердилар.Ҳудайбияда Расули акрам (с) ва Макка мушриклари орасида тузилган аҳдномадан муборак хотирлари бир оз осойиш топиб, дунёнинг улкан давлатлари бошлиқларини исломга даъват қилдилар. Тарихчилар Аллоҳ расулининг ӯша пайтда ёзган мактубларини 12 дан 26 тагача дея айтишган.Бу тарихий мактублар Рум, Эрон, Ҳабаша, Баҳрайн, Яман каби ӯша даврнинг улкан давлатлари раҳбарларига юборилган эди. Бу ҳукмдорларнинг ҳар бири расулуллоҳ (с) даъватларига турлича муносабат билдиришди. Бу тарихий даъватдан бир неча йил ӯтиб ислом дини юксак суръатда ёйила бошлади.
ххххххххх
Бундан 1377 йил бурун ҳижрий-қамарий 61-йил муҳаррам ойининг учинчи куни Умар ибни Саъд лашкари Карбало даштига кириб келди. Ҳур ибни Язид Имом Ҳусайн алайҳиссалом ва ёронларини Карбало даштида қамал қилгач, Язиднинг Куфадаги намояндаси Убайдуллоҳ бин Зиёд Язид лашкарига Умар ибни Саъдни қӯмондон қилиб тайинлади.
Умар ибни Саъд 61-ҳижрий-қамарий йил муҳаррамул ҳаром ойининг учинчи куни қуролланган тӯрт минг кишилик лашкар билан Карбало даштига кириб келди. У Карбало фожеасидан олдин Убайдуллоҳ томонидан Рай ҳокими қилиб тайинланган эди. Аммо Имом Ҳусайн (а) қиёми сабабли ҳали амирлик тахтига ӯтирмаганди. Умар ибни Саъд жуда улкан Рай вилоятининг ҳокимлигини кӯлга киритиш учун (бу мансаб унга ҳеч қачон насиб этмади), Язид лашкарининг қӯмондонлиги вазифасини ӯз зиммасига олиб, инсоният тарихидаги энг улкан ғайриинсоний жиноятни амалга оширди.
Умар ибни Саъд Карбало даштига кириб келган кундан бошлаб Убайдуллоҳ бин Зиёд томонидан унга доимий равишда янги кучлар юбориларди. Ривоятга кӯра муҳаррам ойининг олтинчи кунигача Умар ибни Саъд қӯшинининг сони йигирма минг нафардан ошди.
Ххххххх
Бундан 69 йил муқаддам мелодий 1947 йил октябр ойининг 5-куни СССР ташаббуси билан дунё коммунистларнинг олий органи Халқаро коминформ ташкил этилди. Бу нарса Шуролар ҳукуматининг раҳбари Иосиф Сталиннинг НАТО ташкил этилишига қарши аксиламали эди. Янги халқаро ташкилотни ташкил қилишдан мақсад Шарқий Европадаги СССР ишғол қилган мамлакатларга коммунистик режимни жорий қилишдан иборат эди. Европадаги тӯққизта давлат: СССР, Франсия, Италия, Югославия, Полша, Венгрия, Руминия, Чехо-словакия ва Болгария коммунистик партиялари халқаро муносабатларининг маркази --Коминформ идораси Югославиянинг пойтахти Белград шаҳрида эди. Аммо Коминформнинг умри узоққа чӯзилмади. Сталин вафотидан сӯнг 1956 йилнинг бошларидаёқ бу халқаро ташкилот тарқалиб кетди.