апрел 16, 2021 11:53 Asia/Tashkent
  • Нур томон йӯл – 919

"Жосия" муборак сураси  15-20-ояти карималарининг  шарҳи.

Дастлаб " Жосия" муборак сураси 15-ояти каримасининг  тиловатига қулоқ соламиз:

مَنْ عَمِلَ صَالِحًا فَلِنَفْسِهِ ۖ وَمَنْ أَسَاءَ فَعَلَيْهَا ۖ ثُمَّ إِلَىٰ رَبِّكُمْ تُرْجَعُونَ ﴿١٥﴾‏ 

Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:

Ким солиҳ амал қилса, ўзига фойда. Ким ёмонлик қилса, ўзига зарар. Сўнгра Роббингизга қайтарилурсиз. (15) 

Ӯтган суҳбатимиздаги сӯнгги ояти карима шарҳида қиёмат кунини инкор қилувчилар билан муомала усули ҳақида гапирган эдик. Бу ояти каримада буюрилади: Сизнинг иймон ёхуд куфрингиз, итоат ёки итоатсизлигингиз Худога фойда ёки зиён келтиради, деб ӯйламанг. Ким қайси амални бажарса, натижаси ӯзига қайтади ва қиёмат куни оқибатини кӯради. Худди ӯқитувчининг ӯқувчиларига қарата: дарсни ӯқисангиз-ӯқимасангиз фойда-зарари ӯзингизники, менга бунинг фойда-зарари йӯқ, дегани каби.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Илоҳий азоб ва мукофот тизими инсоннинг яхши-ёмон амали асосидадир. Барча инсонлар Илоҳий қонун наздида тенгдирлар.
  2. Аллоҳ инсонга муҳтож эмас. Илоҳий таълимот одамизодни камолотга етказишга қаратилган.

Энди "Жосия" муборак сураси 16-17-ояти карималарининг тиловатига қулоқ соламиз:

وَلَقَدْ آتَيْنَا بَنِي إِسْرَائِيلَ الْكِتَابَ وَالْحُكْمَ وَالنُّبُوَّةَ وَرَزَقْنَاهُم مِّنَ الطَّيِّبَاتِ وَفَضَّلْنَاهُمْ عَلَى الْعَالَمِينَ ﴿١٦﴾‏ وَآتَيْنَاهُم بَيِّنَاتٍ مِّنَ الْأَمْرِ ۖ فَمَا اخْتَلَفُوا إِلَّا مِن بَعْدِ مَا جَاءَهُمُ الْعِلْمُ بَغْيًا بَيْنَهُمْ ۚ إِنَّ رَبَّكَ يَقْضِي بَيْنَهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فِيمَا كَانُوا فِيهِ يَخْتَلِفُونَ ﴿١٧﴾‏ 

Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Батаҳқиқ, биз Бани Исроилга китобни, ҳукмни ва Пайғамбарликни бердик, уларга пок нарсаларни ризқ қилиб бердик ва уларни оламлар ичида афзал қилдик. (Ўз замонасида, албатта, Бани Исроил ўзгалардан афзал бўлган. Чунки Таврот уларга туширилган, Пайғамбарлар улардан чиққан.) (16) Ва Биз уларга (дин) иши ҳақида очиқ-ойдин баёнотлар бердик. Бас, улар ўзларига илм келганидан сўнг ўзаро ҳасад-адоват қилибгина ихтилофга тушдилар. Албатта, Роббинг улар орасида қиёмат куни ихтилоф қилган нарсалари ҳақида ҳукм чиқарур. (17) 

Бу ояти каримада Аллоҳнинг ислом умматига намуна бӯлсин учун ӯтган асрларда Бани Исроил қавмига ато этган неъматларига ишора қилинган. Аввалига самовий китоб, ҳукуматни қӯлга киритиш ва пайғамбарлар биъсатига тӯхталади, сӯнгра покиза ризқларга ишора қилиниб, буюрилади: бу Илоҳий муҳаббатлар туфайли улар замонанинг бошқа қавмларидан кӯра устунликка эга бӯлдилар. Аммо афсуски, ӯзаро ҳасад ва рақобат туфайли ихтилофларга гирифтор бӯлишди. Ҳақиқат уларга ошкора бӯлгани ва Илоҳий китоб орқали Ҳақиқатни тушуниб етиш имкониятига эга бӯлишларига қарамай, ихтилофдан қӯл тортмадилар. Улар ихтилоф ва тафриқаларини давом эттирдилар, натижада ӯз қудрат ва азаматларини қӯлдан беришди ва ҳукуматдан ағдарилдилар.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Моддий ва маънавий неъматлар Аллоҳдан эканлигини англаб, бу дунёдаёқ устунликка эришиш учун  улардан оқилона фойдаланиш лозим.
  2. Нубувват ва сиёсат ӯртасида ихтилоф йӯқ. Сиёсат диний қадриятлар асосида юритилиши керак.
  3. Аллоҳ таъоло ҳақиқатни англаш учун одамларнинг ихтиёрига ҳужжат юборган. Шундай экан қиёмат куни уларни адолат юзасидан сарҳисоб қилади.

Энди "Жосия" муборак сураси 18-20-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

ثُمَّ جَعَلْنَاكَ عَلَىٰ شَرِيعَةٍ مِّنَ الْأَمْرِ فَاتَّبِعْهَا وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَ الَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ ﴿١٨﴾‏ إِنَّهُمْ لَن يُغْنُوا عَنكَ مِنَ اللَّهِ شَيْئًا ۚ وَإِنَّ الظَّالِمِينَ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ ۖ وَاللَّهُ وَلِيُّ الْمُتَّقِينَ ﴿١٩﴾‏ هَٰذَا بَصَائِرُ لِلنَّاسِ وَهُدًى وَرَحْمَةٌ لِّقَوْمٍ يُوقِنُونَ ﴿٢٠﴾

Бу ояти карималар   қуйидагича таржима қилинган:

Сўнгра Биз сени (дин) ишида бир шариатга йўлладик. Бас, унга эргаш, билмайдиганларнинг ҳавои нафсларига эргашма. (Бани Исроилнинг иши, юқорида айтилгандек, муваффақиятсиз тамом бўлганидан сўнг биз сени Ислом шариатига йўлладик.) (18) Албатта, улар сендан Аллоҳ томонидан бўладиган ҳеч бир нарсани арита олмаслар. Ва, албатта, золимлар бир-бирларига дўстдирлар. Аллоҳ тақводорларнинг дўстидир. (19) Бу (Қуръон) одамлар учун қалб кўзлари, аниқ ишонадиган қавм учун ҳидоят ва раҳматдир. (20)

Бани Исроил қавмининг саргузашти баён этилгач, бу ояти карималарда исломнинг азиз пайғамбарига қарата буюрилади: Биз сизга  одамларни яктопарастлик динига даъват қилишингиз учун шариат ва Ҳақ динига элтувчи ёруғ йӯл яратдик.

Албатта, мушриклар ва мухолифлар йӯлингизга тӯғаноқ бӯлишади. Улар динингизнинг кенг тарқалиши олдини олиш учун сизга турли таклифлар беришади. Аммо Аллоҳнинг дини учун ҳеч қачон улар билан муомала қилманг.

Эй пайғамбар! Ҳақ йӯлида устувор ва собитқадам бӯлинг, фақат Аллоҳнинг фармонини бажаринг ва ҳеч қачон мухолифларнинг истакларига эътибор қаратманг. Зеро, Аллоҳ фақат парҳезкорларнигина ҳимоя ва ҳидоят қилади. Аммо зулмкор кофирлар ӯзларига ӯхшаган кимсаларнинг шериги бӯлиб, Аллоҳнинг истагига қарши бировга зарар етказолмас ва ҳеч кимни Илоҳий азобдан қутқаролмайдилар.

Сизга нозил бӯлган ушбу Қуръон барчага кифоят қилур. Зеро, у ҳаётнинг ҳар қандай қирраларида тӯғри йӯлни танлаш воситасидир. Шубҳасиз, яқин босқичига етиш ниятида бӯлганларни бу Китоб ҳидоят қилади ва Аллоҳнинг хос раҳматидан баҳраманд айлайди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Илоҳий динлар Ҳақ ва ҳақиқатга етиш йӯлларидир. Барчасининг руҳияси бир хил. Ислом ҳам ӯтган пайғамбарлар дининингдавоми сифатида келган.
  2. Аллоҳ йӯлига эргашмаган киши ӯзининг ёхуд ӯзгаларнинг илм ва ҳақиқатдан узоқ бӯлган ҳаво ва ҳавасларига эргашишга мажбур.
  3. Жоҳилларнинг кибрли истакларига эргашиш уларнинг улуғлигини тан олиш ва Аллоҳнинг улуғлигидан узоқлашиш кабидир.
  4. Ишонч ва яқинни қӯлга киритиш учун диндорлик басират ва

огоҳлик асосида бӯлиши керак.

  1. Қуръони карим фикрий, ахлоқий, ижтимоий, сиёсий ва оилавий каби барча соҳаларда басират ва маърифат воситасидир.