октябр 08, 2016 10:12 Asia/Tashkent

Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил меҳр ойининг 17-чиси Ҳижрий- қамарий 1438 йил муҳаррам ойининг 6-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 8-чи кунидир.

Бугун шанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил меҳр ойининг 17-чиси

Ҳижрий- қамарий 1438  йил муҳаррам  ойининг  6-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 8-чи кунидир.

Бундан 1377 йил илгари ҳижрий-қамарий 61 йил муҳаррам ойнинг 6-чисида:

Имом Ҳусейн алаҳиссалом ўз укаси Муҳаммад Бин Ҳанафия ва Мадинадаги бир гуруҳ шиалар номига қисқа ва айни ҳолда муҳим бир мактуб ёздилар. Мактубнинг  мазмуни шундан иборат эди: "Бисмиллоҳир –раҳмонир-раҳим: Мен билан бирга бўлган шахс шаҳодатга етади ва агар хиёнат қилса фатҳ ва ғалабага эришолмайди".  Бу мактуб бир нечита паёмга  эгадир. Биринчи паём шундан иборатким, Имом Ҳусейн алайҳиссалом ислом йўлида золим ва мустабид Язид ҳукумати билан қарши кўраш олиб боришда  ўзи ва ёронлари шаҳид бўлишларидан огоҳ эканлигини намойиш этади. Иккинчиси,  вужудга келган вазъиятнинг  охирида ҳамма ҳалок бўлишлари барчаларга аниқ эди ва бошқа мақсад билан келган шахс бу йўлдан қайтиши лозим. Имом турли босқичларда ҳар ким қаерга  боришни хоҳласа борсин деб, ёронларининг байъатини  бекор қилди. Имом алайҳиссаломнинг ўз укаси Муҳаммад Бин Ҳанафияга йўллаган мактубининг учинчи паёмида шу нарса таъкидланадиким, Имом Ҳусейн алайҳиссалом шаҳодат топганидан сўнг бирон кишида ғалаба қозониш ва фатҳ этишнинг умиди қолмайди. Чунончи, Карбало воқеасидан кейин амалга оширилган кўп ҳаракатларни мушоҳида этамиз, аммо бу ҳаракатлар бирон бир муваффақият олиб келмади.                          

Бундан 105 йил олдин милодий 1911 йил октябр ойнинг 8-чисида: 

Болгария, Сербия ва Греция иштирокида Усмонийлар империясига қарши "Балкан уруши" бошланди. Усмонийлар императорлиги узоқ муддат давомида ғарбий Осиёнинг кўп қисми, шимолий Африка ва шарқий Европани ўзининг ҳукмронлиги остига қарор берди ва ўз ҳудудларини кенгайтирган эди. Бу ўртада ҳукмронлик остида қарор олган ўлкаларнинг истиқлолталаблик истак-хоҳишлари вазъиятни оғирлашиб қолишига олиб келдиким, Балкан уруши бу ҳодисалардан бири эди. Милодий 1911 йил 8 октябрда юз берган Биринчи Балкан  урушининг асосий сабаби Усмоний императорлигининг Монте Нэгро, Болгария, Сербия  ва Грецияга эркинлик ва мустақиллик беришдан қул тортишидан иборат эди.  Шунинг учун бу ўлкалар ушбу императорликка қарши қузғалон кўтаришди ва Усмонийларнинг ҳарбий қўшунларини  унинг тасарруфида бўлган Европадаги терреторияларидан ҳайдаб чиқаришди ва фақат  Қунстантиния (ҳозирги Истамбул) ни уларга қолдиришди. Аммо бу урушнинг натижаси  Сербия мамлакати учун нохуш оқибатни олиб келди, чунки мустақил Албания мамлакатини таъсис этиш билан Сербия Адриатик денгизидан ажралиб қолди. Шунинг учун Болгариядан Мақедония ер-ҳудудларининг кўп қисмини унга беришини сўради. Ва бу масала милодий 1913 йилда Балканнинг иккинчи урушини вужудга келтирди. Балкан урушлари националистик ва миллатчилик ҳисс-туйғуларини кучайтирди ва кейинги йилларда  қонли биринчи жаҳон уруши учун йўл очиб берди.                          

Бундан 11 йил олдин милодий 2005 йил октябр ойининг 8-чисида:

Покистоннинг шимол-шарқида рихтер жадвали билан 7,6 бал мизонида ер қимирлади. Бу ер қимирлашнинг маркази Покистон назорати остида бўлган Кашмир марказининг Музафаробод шаҳри эди. Бу ҳодиса юз бергани натижасида 90 минг нафар шахс ҳалок бўлишди ва 3 миллиону 300 нафар шахс эса уй-жойсиз қолишди. Покистонда юз берган ер қимирлашидан кейин зарар кўрганларга ёрдам кўрсатиш учун халқаро кўмаклар зилзила юз берган минтақаларга юборилди.