Масжид- ишқ ва имон маскани
Аллоҳ таоло масжид баракоти ва уша маконга бориб тоат -ибодат қиладиган инсонлар учун иллоҳий хайротни нозил этади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Масжид- ишқ ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Азиз тингловчилар, ӯтган дастурларимизда айтган эдикки масжид аллоҳнинг ӯйидир ва бу муқаддас маконга борган инсонлар иллоҳий махсус раҳматидан баҳраманд бӯлишади. Аллоҳ таоло масжид баракоти ва уша маконга бориб тоат -ибодат қиладиган инсонлар учун иллоҳий хайротни нозил этади. Чунончи Пайғамбар (с) шундай марҳамат қиладилар: "Масжидга борган шахс аллоҳ таолонинг меҳмони ҳисобланади ва Парвардигор уни моддий ва маънавий жиҳатдан озуқлантиради.
Мусулмонлар исломнинг зуҳур топган вақтида масжид қурилишда жуда кӯп сайъ ҳаракат қилишарди. Бу алоқа ва қизғин завқланиш Пайғамбар (с) сиратидан келиб чиқади. Ул Ҳазрат Мадина шаҳрига қилган ӯзларининг ҳижратларининг бошида Қубо масжиди ва Масжидун Набийни ӯз муборак қӯллари билан бино этган эдилар. Ундан сӯнг қабилаларнинг турли маҳаллаларида яна 9 та масжид бино этдилар. Пайғамбар (с) масжид қуриш мақсади билан уларнинг қабилалари ва маҳалларига бориб масжид ва унинг қибласини аниқлаб берардилар.
Масжидни қуришидан сӯнг биринчи намоз бу масжидда ул ҳазрат иқомати билан бажо келтириларди ва шу тартиб билан масжид расмий равишда очиларди.
Пайғамбар (с) қаерга сафар қилмасинлар уша ерда бирон бир маконни намоз ӯқишга ихтисос берардилар. Ул Ҳазрат бу амаллари билан масжид қуришнинг маданиятини ривожлантирдилар.
Албатта, Расули Акрам қурган масжидларни баланд дивор, чиройли устун ва шифтга эга бӯлган чиройли иморат деб тасаввур этмаслик лозим, балки ул ҳазрат бу масжидларни бино этишда уша маконларда кӯп бӯлган ёғоч ва тош каби дастлабки қурилиш маҳсулотларидан фойдаланишардилар.
Жобир Бин Усома шундай фикрни баён этарди: "Бир куни Расули Акрам (с) ни бир гуруҳ саҳобалари билан Мадинанинг бозорида кӯрдим. Ул ҳазратнинг ҳамроҳларидан сӯрадим: Қаердан келияпсизлар?
Улар, сенинг маҳаллангдан келияпмиз, деб жавоб бердилар. Нима иш учун борган эдингизлар, деб сӯрадим.
Айтдилар: "Расули Акрам (с) қибла ва масжид маҳаллини аниқлаш учун у ерга борган эдилар.
Ӯз маҳалламга қайтганида ул ҳазрат томонидан масжидни қуриш маҳаллини аниқлаган жойини кӯрдим. Ул ҳазрат қибла аломатини белгилаш унвонида бир ёғочни қӯйган эдилар. Шунинг учун Пайғамбар (с) ӯз муборак қӯллари билан кӯп масжидларни бино этиб унинг қибласини аниқлаб берган эдилар.Кӯп жойларда ҳам масжид қуриш дастурини берардилар. Шу тартиб билан масжид исломий жамият ва ислом динининг асосий белгиси ва рамзи бӯлиб қолди.
Ислом динини қабул қилган шахс ҳам ӯзининг дастлабки сайъ -ҳаракатларида масжид қуриш билан шуғулланарди.
Расули Акрам (с) нинг барча ушбу фаъолиятлари мусулмонлар ӯртасида бирдамлик ва ваҳдатнинг барқарор бӯлиши учун исломнинг мақсадлари йӯлида амалга оширилган эди.
Шунингдек Расули Акрам (с) мусулмонлар ӯртасида тафриқа солиш учун фитна найрангнинг мақсади билан бир гуруҳ мунофиқлар томонидан масжид қурганларидан огоҳ бӯлганларида на фақат бу масжидда намоз ӯқмадилар балким бу масжидни ёндириб ташлаш ва бузиш учун дастур бердилар.
Қуръоннинг оятларига кӯра бу масжид, Масжидун Зирор ёки Азрор, яъни зиён етказадиган масжид деб номланди. Қуръони карим Тавба сурасининг 107 ояти каримасида мунофиқлар томонидан Масжидун Зирорни бино этганларининг мақсадларини шундай баён этади: " Яна шундай кимсалар ҳам борки, улар (мўминларга) зиён етказиш, куфрни кучайтириб ва мўминлар ўртасига тафриқа солиш ҳамда илгари Аллоҳ ва унинг Пайғамбарига қарши уришган (бир) кимсага кўз тутиш учун (фитна юзасидан) масжид қуриб олдилар. Яна: “Биз фақат яхшиликнигана истаган эдик”, деб қасам ҳам ичадилар. Аллоҳ гувоҳлик берурки, улар шак-шубҳасиз ёлғончилардир. "
Ҳақиқатан ҳам кимсалар зоҳирий исломий кўриниш билан масжид қуриш орқали бу диний марказдан фойдаланиб мусулмонлар жамиятининг ўртасидан тўриб мусулмонларга зарба етказишга сайъ-ҳаракат қилишарди. Аммо Масжиду Зирорни вайрон қилишда Расули Акрам (с)нинг инқилобий ҳаракатлари ва уни ахлатхона қилиб ташлашларига кўрсатган шижоатлари янада шуни исбот қилдиким ҳаттоки зоҳирий кўриниши муқаддас ранг-тусга эга бўлсада, ботил тимсоллар бўзилиши лозим.