октябр 11, 2016 13:31 Asia/Tashkent

Бугун якшанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил меҳр ойининг 18- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил муҳаррам ойининг еттинчиси, ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 9-чи кунидир

Бундан 1377 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 61-йил муҳаррам ойининг 7-кунида Умар ибни Саъд Имом Ҳусейн алайҳиссалом корвонига Фрот дарёсидан фойдаланишни тақиқлаб қӯйди. Убайдуллоҳ бин Зиёд Карбалога кӯплаб лашкарлар юбориб, ул ҳазратни қамал қилгач, қӯшин бошлиғи Умар ибни Саъдга мактуб ёзиб, мактуб етиб бориши билан Ҳусейндан Язидга байъат олиши топшириғини берди ва имом Ҳусейн (а) байъат бергач, у ёғини ӯйлаб кӯрамиз, дея илова қилди.

У шунингдек Умар ибни Саъдга ёзган мактубида Имом Ҳусейн корвони ва Фрот дарёси оралиқ масофасини иложи борича кенгайтириш, ва корвон аъзоларининг дарё сувидан фойдаланишларига имкон бермаслик топшириғини берди. Умар ибни Саъд зудлик билан Амр  ибни Ҳужжожи   Зубайдий бошлиқ беш юз нафарлик гуруҳни корвон аҳлининг сувдан фойдаланмаслиги устидан назорат қилишга масъул қилиб тайинлади. Бу ғайриинсоний ҳаракатлар Имом Ҳусайн (а) шаҳодатга етказилишидан уч кун бурун юз берган эди. Аммо бу муддат ичида ҳазрат Абулфазл Аббос (а) тун қоронғулигидан фойдаланиб сув келтириб, хаймаларга тарқатарди. Ошуро кечаси ҳазрат Али Акбар 50 нафар ёронлари билан етарлича сув келтириб, хаймаларга тарқатишди. Ошуро куни тонгдан шомгача корвон аҳли, аёллар ва ҳатто болалар чанқоқликдан азоб чекишди.

Ххххххххххххххххххххххххх

35 йил бурун 1981 йилнинг 9 октябр куни Фаластинлик машҳур шахслардан бири Можид Абушарор сионистик режим томонидан Италияда террор қилинди. Фаластин озодлик ташкилоти таблиғот бӯлимининг масъули бӯлган бу шахс сионистик режим жосуслик ташкилоти МОСАД гумаштаси томонидан Рим шаҳрида қатл этилди.

Қайд қилиш жоизким, Фаластинликларни  босиб олинган юртлари Фаластин ва ундан ташқарида террор қилиш ирқчилликка асосланган сионистик режимнинг усулларидан биридир.

Хххххххххххххххххх

Бугун халқаро почта кунидир.

Ер куррасининг бир нуқтасидан бошқа бурчагига хабар етказиш энг муҳим ижтимоий эҳтиёж ҳисобланади. Ана шу эҳтиёжни баратараф қилиш мақсадида 1874 йилнинг 9 октябр куни Германиянинг халқаро почта хизматини ташкил қилиш тӯғрисидаги таклифи 22 мамлакат томонидан қӯллаб-қувватланди.

Бугунги кунда Халқаро почта бирлашмаси 192 та аъзога эга. Эрон 1256 ҳижрий-шамсий йил меҳр ойининг 22 –куни 29- мамлакат сифатида бу бирлашмага аъзо бӯлган эди. Халқаро почта бирлашмасининг марказий идораси Шветсариянинг Берн шаҳрида жойлашган.