октябр 11, 2016 10:27 Asia/Tashkent

Бугун душанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил меҳр ойининг 19- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил муҳаррам ойининг саккизинчиси, ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 10-чи кунидир.

Бундан 1377 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 61-йил муҳаррам ойининг 8-кунида жазирама Карбало даштида Имом Ҳусейн (а) корвонида сув тугади. Хоразмий ӯзининг "Мақталал Ҳусейн", Хиёбоний эса "Вақойеъал айём" китобларида ёзишларича муҳаррам ойининг 8-кунида Имом Ҳусейн (а) ва ёронлари сувсизликдан танг аҳволда қолишди.

Имом ҳазратлари метинни қӯлга олиб, хайманинг ортига ӯтдиларда, қиблага қараб 19 қадам юргач, ерни ковлай бошладилар. Ердан мусаффо сув қайнб чиқди. Чанқоқликдан азоб чекаётган одамлар тӯйиб-тӯйиб ичишди, машкларни тӯлғозишди. Шундан сӯнг сув ерга сингиб, ғойиб бӯлди. Бу хабар Убайдуллоҳ бин Зиёдга етганида у Умар ибни Саъдга чопар юбориб,  шундай мактубни унга тутқазди: "Мен Ҳусайн чоҳ қазиб,  сув чиқарган, деб эшитдим. Бу мактуб қӯлингга етиши билан уларни сувдан маҳрум қилувчи барча қатъий чораларни кӯр". Умар ибни Саъд унинг кӯрсатмасига тӯлиқ амал қилди.

ххххххххххххххх

Ҳижрий-қамарий 61-йил муҳаррам ойининг 8-куни Имом Ҳусайн (а) ёронларидан бири Амр ибни Қарзаҳни ибн Саъд ҳузурига юбориб,   тунда икки сипоҳ оралиғида мулоқот қилиш истагини билдирдилар. Кечаси Имом Ҳусейн (а) 20 нафар ёронлари, Умар ибни Саъд ҳам 20 нафар сипоҳийлари билан белгиланган жойда ҳозир бӯлишди.

Имом Ҳусейн (а)ёронларига орқага қайтиш топшириғини бериб, фақат укалари Аббос ва фарзанди Али Акбарни қолдирдилар. Умар ибни Саъд ҳам  ӯғли  Хафс ва қулини ёнида қолдириб, бошқаларга жавоб берди. Мулоқотда Умар ибни Саъд Имом Ҳусейн(а) ҳазратларининг "Мен билан жанг қилиб, мени қатл қилмоқчимисан?" деган саволларига ӯнғайсизланиб, узрхоҳлиқ қиларди. Ҳатто бир маротаба "Уйимни вайрон қилишади" дея жавоб берди. Имом ҳазратлари буюрдилар: "Мен уйингни қайтадан бунёд қиламан". Ибн Саъд деди: Мол-мулкимни тортиб олишади, деб қӯрқаман". Имом ҳазратлари буюрдилар: "Мен Ҳижоздаги мол-мулким ҳисобидан унданда яхшисини сенга бераман". Умар ибни Саъд деди: Куфада ибни Зиёд аҳлу аёлимни қиличдан ӯтказади". Имом ҳазратлари Умар ибни Саъднинг ӯз қарорини ӯзгартиролмаслигига ишонч ҳосил қилгач, ӯринларидан тураётиб буюрдилар: "Ӯзингни ӯйламайсанми? Аллоҳ касаллик билан азоблаб жонингни олсин. Қиёмат куни сени кечирмасин. Аллоҳга қасам, мен биламан, Райнинг буғдой нони сенга насиб қилмайди. Ибни Саъд заҳарханда қилиб деди: "Бизга арпа нони ҳам бӯлаверади". Бу мулоқотдан сӯнг Умар ибни Саъд Убайдуллоҳга мактуб ёзиб, Ҳусайн ҳижозга қайтаман ёхуд бошқа мамлакатга кетаман, деб айти. Шунинг учун уни озод қилиш керак, деган таклифини етказди. Убайдуллоҳ ӯзининг аъёнлари ҳузурида Умар ибни Саъд мактубини ӯқиди. Шимр ибни Зилжавшан қиттиқ ғазабга келиб, Убайдуллоҳнинг Умар ибни Саъд таклифини қабул қилишига тӯсқинлик қилди.

********************************

Бундан 26 йил бурун ҳижрий-шамсий 1369 йил меҳр ойининг 19-куни оятуллоҳ Хоманайи ҳазратларининг кӯрсатмалари билан Эронда "Исломий мазҳабларни яқинлаштириш уюшмаси" таъсис этилди. Исломий мазҳабларни ӯзаро яқинлаштириш уюшмаси бундан олдин оятуллоҳ Буружерди замонида ҳам мавжуд бӯлиб, бу уюшма аҳли суннатнинг машҳур олимлари билан музокара қилиш мақсадида Мисрнинг Қоҳира шаҳрига ҳайъатлар юборарди. Бу мулоқотлар яхши натижалар берди. Жумладан "Ал азҳар" илмий ҳавзасини шайх Маҳмуд Шалтут бошқарган чоғлари бу университет аҳли суннат уламолари шиа мазҳабини расман тан олишди.

Бугунги кунда бу халқаро уюшма мазҳаблар орасида ӯзаро яқинлашишнинг эътиқодий, фикрий, каломий, фиқҳий ва илмий жабҳалардаги заминаларини вужудга келтиришга ҳаракат қилмоқда. Уюшманинг асосий мақсади исломий ҳокимиятни ӯрнатиш ва ихтилофлардан узоқлашишга қаратилган.