Биз ва тингловчи
Тингловчилар талаби
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва мўҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Қадрли мухлислар, ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг ушбу сони мухлисларимиз талаблари асосида тайёрланган. Улар Каспий денгизи соҳилида жойлашган Мозандарон ҳақида маълумот беришимизни сўрашган.
Эроннинг энг гўзал минтақаларидан бири Мозандарон вилояти ўзининг географик жойлашуви ва хушманзара иқлим шароити билан табиат бағрида сайр қилишга ишқивоз сайёҳлар учун энг яхши масканлардан биридир.
Ҳар йили бу ерга Эрондан миллионлаб, хориждан эса минглаб сайёҳлар ташриф буюришади.Кўплаб ўрмонлар, денгиз соҳиллари, денгиз бўйларидаги тоғ ва ўрмон боғлари, чиройли соҳилбўйи шаҳарлари сайёҳлар учун ўзига хос жозибадорлик бахш этади.Каспий денгизи бўйидаги автомагистраллар, Мозандарон ва Теҳронни боғловчи катта йўллар, Чолус шоссеси дунёнинг энг чиройли автомагистрал йўлларидан ҳисобланади.
Мозандарон вилоятининг маркази Сори шаҳридир.
Сори шаҳристонида кўплаб тарихий ва табиий диққатга сазовор жойлар мавжуд бўлиб, Сори шаҳрининг ўзи ҳам ана шулар қаторига киради.
Италиялик машҳур сайёҳ Петро Делла Валле шоҳ Аббос замонида Эронга сафар қилган ва ушбу мамлакат бўйлаб қилган сафарлари борасида китоб ёзган. У ўзининг сафарномасида Мозандарон минтақасига ҳам кўплаб ишоралар қилган.Мазкур минтақанинг гўзал ва ям-яшил табиати ҳамда у ерда яшовчи халқнинг камтарин ва меҳмоннавозлиги Делла Валлени ҳаяжонга солиб, унга улкан ижобий таъсир қолдирган.
У ўз китобида ёзган эди: " Мозандарон аҳлининг ҳаммалари ўз уйларини меҳмон ихтиёрига қолдиришни хуш кўрадилар ва унга одоб камоли ва меҳрибонлик ҳамда энг шоиста удумлар билан муносабат қилишади. Мен шундай хулосага келдимки, Осиёнинг энг гўзал нуқтаси Мозандарондир ва унинг халқи ҳам дунёнинг энг маданиятли халқларидан ҳисобланади."
Айтиш лозимки, Мозандарон Эронда аҳолиси энг кўп бўлган вилоятлардан бири бўлиб, аҳолининг жойлашуви ҳам ушбу минтақада турли хилдир.Масалан, Мозандарон шаҳарлари, саноат ва қишлоқ хўжалиги ривожланган минтақаларда аҳоли кўп ва зич жойлашган. Тоғли минтақаларда эса аҳолининг кам қисми яшашади.Ерлари ҳосилдор бўлган минтақаларда аҳолининг сони кўпайиб бормоқда. Бироқ Албурз тоғининг шимолий этаклари ва тепаликларга ўхшаган шароити қаттиқроқ тоғли минтақалардаги аҳолининг сони анча камдир.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда
"Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbeki@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақамлари орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри, +998974500185 Тошкент шаҳри.
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Мозандарон вилояти сув манбаларидан бой минтақа ҳисобланади. Ер ости сув манбалари ҳам кўпдир.Мозандарон денгизи мазкур минтақанинг асосий сув манбаси ҳисобланади ҳамда Эрон, Озарбайжон республикаси, Россия, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасида жойлашган. Мозандарон денгизи Абаскун, Хазар Гургон каби иронлик номлар билан ҳам зикр этилган.Аммо хорижий мамлакатлар китобларида Мозандарон денгизи Каспий денгизи дея аталади. Эронга тегишли Каспий денгизи соҳиллари яқинида форслар, турклар курдлар, лурлар, туркманлар, қозоклар ва бошқа миллат вакиллари яшашади.
Энди эса радиомиз эшиттиришлари ҳақида тингловчиларимиздан бири Отабекнинг билдирган фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Азиз тингловчимиз Отабекнинг сўҳбати эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.