Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун душанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил меҳр ойининг 26- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил муҳаррам ойининг 15-чиси, ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 17-чи кунидир.
Бундан 253 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 1185 йил муҳаррам ойининг ӯн бешинчи куни Эроннинг машҳур хаттотларидан бири Абдулмажид Толиқоний 35 ёшида вафот этди.
Бундан 253 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 1185 йил муҳаррам ойининг ӯн бешинчи куни Эроннинг машҳур хаттотларидан бири Абдулмажид Толиқоний 35 ёшида вафот этди. Қисқа умри давомида яратган ноёб нусхалар Абдулмажид Толиқонийни хаттотлик санъатининг устодлари сафидан ӯрин олишига сабаб бӯлди. У хат машқини настаълиқдан бошлаб, кейинчалик хати шикастада бу санъатни юқори чӯққиларга кӯтарди. Афсуски, устод Толиқонийдан бизнинг замонамизгача фақатгина Саъдий Шерозий девонининг қӯлёзмаси ва бир неча пароканда мактублар етиб келган, холос.
Устод Толиқоний моҳир хаттот бӯлиши билан бирга ҳассос шоир ҳамдир. Унинг дилкаш шеърлари "Девони хуш" номи билан алоҳида девонга жамланган.
ххххххххххх
1973 йилнинг 6 октябр куни Сурия ва Мисрга қилинган ҳужуумда босқинчи сионистик режимни ёқлаб чиққани учун 17 октябр куни, яъни бундан 43 йил бурун нефт ишлаб чиқарадиган араб мамлакатлари Америка, Англия ва сионистик режимга нефт сотадиган ширкатларга иқтисодий санксия жорий қилиш ишини бошлашди. Нефт ишлаб чиқарувчи мамлакатлар Кенгаши--ОРЕК йиғилишида араб давлатлари Америка, Англия ва Сионистик режимга нефт сотмасликларини эълон қилгач, нефтнинг нархи кӯтарила бошлади.Бу нарса Ғарб мамлакатлари учун кутилмаган ҳодиса бӯлганлиги сабабли "нефт шоки" дея атала бошланди.
Бир муддат ӯтгач бу иқтисодий санксия бекор қилинган бӯлсада, аммо у мусулмонлар Ғарб мамлакатларининг сионистик режимни қӯллаб-қувватлашига барҳам берувчи таъсирли қуролга эга эканликларини кӯрсатди.
хххххххххххх
Ӯн еттинчи октябр халқаро камбағалликни тугатиш куни ҳисобланади.
Камбағаллик ва иқтисодий тенгсизлик бугунги инсоният жамиятининг энг оғриқли муаммоларидандир. Халқаро инсон ҳуқуқлари деклоратсиясининг 25-моддасига биноан етарли миқдордаги озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий воситаларга эга бӯлиш барча инсонларнинг асосий ҳуқуқи ҳисобланади. Аммо инсоният жамиятининг анчайин ривожланганига қарамай, афсуски бугунги кунда камбағаллик жамиятнинг асосий иллати бӯлиб, маълумотларга кӯра унинг сони йил сайин камайиш ӯрнига кӯпайиб кетмоқда.
1992 йили БМТ жаҳон ҳамжамиятининг диққатини бу муҳим муаммога жалб этиш мақсадида 17 октябрни камбағалликни тугатиш халқаро куни дея эълон қилди.