Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун сешанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил меҳр ойининг 27-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил муҳаррам ойининг 16-си ва милодий ҳисоб билан 2016 йил 18 октябрь
Бугунги кундан 94 йил олдин, милодий 1922 йилнинг 18 октябрида Англияда BBC радиоси таъсис этилади. Ушбу радио аввал хусусий эди, бироқ 1927 йили ҳукумат назорати остига олинади ва давлат радиосига айлантирилади. BBC радиоси 1936 йилдан бошлаб телевидения дастурларини ҳам эфирга узатишни бошлайди. Турли тилларда дастурларни эфирга узатувчи ушбу радионинг бюджети Англия ҳукумати томонидан таъминланади.BBC радиоси хабарларни етказишда бетарафлик мавқеини тутиши борасида иддао қилса ҳам, амалда Англия ҳукумати сиёсатларининг тарғибот воситасига айланган ва турли мамлакатларнинг ички ишларига дахолат қилиш учун Лондонга замина яратган.
Бугунги кундан 85 йил олдин, яъни милодий 1931 йилнинг 18 октябрида электр қувватини кашф этган буюк ихтирочи Томас Эдисон оламдан ўтган.
У милодий 1847 йилнинг феврал ойида Америкада таваллуд топган. Томас Эдисон олий маълумотга эга эмас эди. Бироқ у кўплаб саволларни ўртага ташлашлар ва фаровон синовлар натижасида ўзининг билим даражасини ва огоҳлик савиясини олий даражаларга кўтаради. У ўсмирлик пайтида химия лабараториясини ташкил этади ва унда турли синовларни ўтказади. Томас Эдисон тинимсиз изланишлари туфайли кўплаб ихтироларни амалга оширади. Электр қуввати, лампочка, граммафон, фотография шулар жумласидандир.
Бундан 29 йил олдин, яъни ҳижрий-шамсий 1366 йилнинг 27 меҳр ойида Америка ҳарбий кемалари Ироқнинг Эронга қарши мажбурий уруши жараёнида Форс кўрфазидаги нефтдан бой Эрон оролларига ҳужум қилишади.
Қувайт ҳукумати Эрон Ислом Жумҳуриятини ракета ҳужумини амалга оширишда айблайди ва шамсий 1366 йилнинг 17 шаҳривар ойида ушбу баҳона билан Ироқ Эроннинг иншоотларига ҳужум қилади. Эрон ҳам Қувайтнинг нефт ташувчи кемасига ракета отиб, унга айрим зарарлар етказади. Америка давлати ушбу танкернинг устида ўзининг байроғи борлигини баҳона қилиб, қасд олиш ҳаракати пайидан бўлади ва ўша йилнинг 27 меҳр ойида АҚШнинг 4та ҳарбий кемаси Рашодат нефтининг бош бекати бўлган Рустам ороли томон йўл олади ва унга оғир артилерия орқали мингта снаряд отиб, нефт танциясини ишдан чиқаради. Сўнгра америкалик зобитларнинг бошқа гуруҳи Рустам оролининг шимолида жойлашган Рисолат нефт майдонига ҳужум қилиб, у ердаги иншоотларни нобуд қилишади. Америкалик зобитлар ушбу маконда радар ва алоқа станциялари мавжуд бўлгани боис унга ҳужум қилишганларини иддао қилишади. Ҳолбуки ушбу нефт платформасида ҳеж қанақа ҳарбий иншоот мавжуд эмас эди. Эрон територия яхлитлигига Американинг мазкур ҳужумлари БМТ конвенсияси, халқаро ҳуқуқлар қонунлари, Хавфсизлик Кенгаши резолюциясининг барча бандларининг бузилгани эди ва Американинг бетарафлик мавқейини тутиш бобидаги иддаоларининг ёлғон эканини кўрсатади.
Эроннинг нефт платформаларига Американинг ушбу ҳужумларига қарши дунёнинг кўплаб мамлакатлари аксиламал кўрсатишади ва айрим юртлар бу босқинчилик ҳужумларни қоралашади.