Нур диёридан
Расули Акрам (с) жавобларини интизорлик билан
Азиз тингловчилар, эсингизда бўлса, ўтган дастуримизда бошлаган ривоятимизни охиргача баён этмагандик. Уша дастуримиз давомида айтиб ўтган эдикки ислом динининг Пайғамбари (с) ўз ҳижратларнинг 7 йилида уша замоннинг султонларига номалар ёзиб бу янги динига уларни даъват этганлар. Ушбу ёзган номалар жумласидан Эрон шоҳи Хусрав Парвизга ёзган нома эдиким ул ҳазратнинг элсчиси унга етказган эди.
Бир неча муддатдан сўнг Хусрав Парвиз Ямандаги ўз намояндасига нома ёзиб бир раҳбарни танлаб Ҳижоздан Расули Акрам (с)ни олиб келиши учун буйруқ берган эди. Хусрав Парвизнинг Ямандаги намояндасининг исми Бозон эди.
Бозон қўшунининг энг машҳур паҳлавони Пируз исмли шахсни танлаб Хусрав Парвиз буйруқи билан маъмур этиб элчи сифатида юборади. Пируз Мадина шаҳарида Расули Акрам (с) билан мулоқот қилишга мушарраф бўлиб ул ҳазрат билан сўҳбатлашади.
Бугун эса, Расули Акрам (с) жавобларини интизорлик билан кутган уша эронлик раҳбар ҳол аҳволидан маълумот олиш мақсадида ривоятимиз давомини эшитамиз. Биз билан бирга бўлинг.
Тонг ботиши билан ноништани олиб келишди, қаду қомати келишган чиройли бир эркак кириб келди. Уни танимадим. Шу пайтда у ўзини таништирди: Мен Абдо Хузофаман. Бу шахс уша Форс шоҳига Расули Акрам(с) номаларини етказган элчиси эди.
Пируз айтди: Тонг ботиш пайтида мулойим ва иллиқ унинг сўзлари менга лаззат бағишларди. Мен Хусрав Парвиз ва мусулмонлар Пайғамбари (с) ўрталарида нима гаплар бўлганини билмас эдим. Аммо у шахсни кўриш ва каломини эшитишни жуда хоҳлардим.
Абдо айтди: Қўлимда Расули Акрам (с) номалари билан сарзаминингизга қараб йўл олдим ва Ктесифонга етиб келдим. Бир неча ҳарбийлар келиб ушбу номани олиб ўзлари Расули Акрам (с)га етказишга сайъ-ҳаракат қилишди. Уларга ўзим бу номани шоҳга етказиш истагини айтдим. Улар Хусрав бундай қилишингни хоҳламайди деб айтдилар. Элчилар нома етказиш учун мухтор ва эркин бўлишади деб айтдим. Улар ҳеч нима демадилар ва бир неча муддатдан сўнг мени шоҳ олдига олиб боришди.
Шоҳга салом бердим ва Пайғамбар (с) номаларини бериш учун унга яқинлашдим. У мендан ҳурмат-эҳтиром ва таъзим қилишни кўтган эди. Аммо мусулмонлар фақат ягона Аллоҳга бўйсунишларини билмас эди. Мактубни мендан олиб ўз хизматкорларидан бирига бериб уни ўқиб беришга фармон берди.
Пайғамбар (с) мактубда шундай ёзган эдилар: "Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан! Форслар шоҳи Парвизга салом. Ҳидоят излаган ва ўз пайғамбарига иймон келтирган шахсга саломлар бўлсин!
Сени Аллоҳ таоло истак-хоҳиши билан у зотга тоат-ибодат қилишига даъват этаман. Мен дунё аҳлини огоҳлантириш ва куфрга берилганларни ноумид қилиш учун пайғамбарликка сайланганман. Ислом динини қабул қилгин. Акс ҳолда амонда қолишинг учун форсларнинг барча гуноҳлари сенинг бўйнинга бўлади!
Абдо айтди: Хусравнинг авзойи бузилди. Салтанат ғурури уни тўғри йўлдан оздирди.
— Менга қарши бундай густоҳлик қилишга журъат этган ким экан? У ким эканки, исмини менинг исмимдан олдин ёзишга жасорат кўрсатяпти? – деди, ранги бўзариб мактубни парча-парча қилиб ташлади. Абдо айтди: Аскарлар келиб мени дарбордан чиқаришди ва сўнгра Ктесфондан чиқариб юборишди.
Пируз айтди: Абдонинг Эрон сарзаминига сафар қилган хотирасидан ҳайратда эдим. Мен шоҳ қўшуннинг раҳбарларидан бўлсамда аммо уни ҳеч қачон кўрмаган эдим. Менинг ўртоқларим шоҳнинг ғуррурланишдан кўп шикоят қилишарди. Уни базм чоғларида ўз ҳукмронлигидан ғурурланиб ва фақат ўзини билиб жуда дабдаба ва ҳашаматни севадиган шоҳ сифатида билишарди.
Абдо ўз сафарнинг хотираларини ҳикоя қиларди ва мен эса қулоқ солиб эшитардим.
Абдо айтди: Мадинага қайтдим ва Пайғамбар (с) олдиларига бориб ўз сафарим достонининг ҳақида айтиб бердим.
Бўлган воқеани Расули Акрам (с)га тушунтирди. Шунда Пайғамбаримиз хотиржам бир ҳолда:
— Кисронинг давлати ҳам худди шундай парчаланажак! – дея марҳамат қилдилар.
Пируз айтди: Абдо бу сўзларни айтиб сўнг сукут сақлади ва кўзлари билан менга тикилиб қолди. Гуё ўзининг тикилиши билан мендан шоҳ бундай қилиши тўғрими деб сўрарди. Ва мен унга жавоб беришдан нотавон бўлмаслигим учун, қарашим билан арабнинг лаънат қилиши Эронзамин шоҳининг шукуҳ ва шаҳоматига зарба етказардими дея сўрардим.