Январ 21, 2022 00:52 Asia/Tashkent
  • Нур томон йўл (932)

Муҳамад муборак сураси 15-17 - ояти карималарининг шарҳи

Ушбу дастуримизда, муборак Муҳаммад (сав) сурасининг 15дан 17гача ояти карималарининг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.

Дастлаб, муборак Муҳаммад (сав) сурасининг 15 ояти каримаси тиловатига қулоқ тутамиз:

«مَّثَلُ الْجَنَّةِ الَّتِی وُعِدَ الْمُتَّقُونَ فِیهَا أَنْهَارٌ مِّن مَّاءٍ غَیْرِ آسِنٍ وَأَنْهَارٌ مِّن لَّبَنٍ لَّمْ یَتَغَیَّرْ طَعْمُهُ وَأَنْهَارٌ مِّنْ خَمْرٍ لَّذَّةٍ لِّلشَّارِبِینَ وَأَنْهَارٌ مِّنْ عَسَلٍ مُّصَفًّى  وَلَهُمْ فِیهَا مِن کُلِّ الثَّمَرَاتِ وَمَغْفِرَةٌ مِّن رَّبِّهِمْ  کَمَنْ هُوَ خَالِدٌ فِی النَّارِ وَسُقُوا مَاءً حَمِیمًا فَقَطَّعَ أَمْعَاءَهُمْ»

Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:

Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли: ичида айнимаган сувли анҳорлари, таъми ўзгармаган сутли анҳорлари, ичувчиларга лаззатбахш хамр-шаробли анҳорлари, мусаффо асалли анҳорлари бор. Улар учун у ерда барча мевалар ва ўз Роббиларидан мағфират бор. Ўшалар оташда мангу қолувчи ва ўта қайноқ сув ила суғорилиб, ичаклари титилиб кетган кимсага ўхшайдиларми?

Олдинги оятларда мўминлар ва кофирларнинг тақдири таққосланган эди. Энди ушбу ояти каримада уларнинг жаннат ва дўзахдаги жойларига ишора қилинади ва бу икки жойнинг баъзи хусусиятларини тасвирланади.

 Охиратда ҳам мавжуд бўлган бу дунёдаги одамларнинг жисмоний хусусиятларидан бири бу чанқоқликдир, инсон уни йўқ қилиш учун соғлом сувни талаб қилади. Ушбу оятда айтиладики: Ушбу эҳтиёжни қондириш учун Aллоҳ жаннатда сувдан тортиб, сут,  шароб,  асал,  шарбат каби ҳар хил тетиклантирувчи ва мазали ичимликлар муҳайё қилиб қўйган. Aммо дўзахда бўлганлар, олов ичида бўлишларига ва кўпроқ совуқ сувга муҳтож бўлишларига қарамай, ёнаётган сувдан бошқа нарсалари йўқ.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Зеб-зийнатларингиз ва дунёвий лаззатларингиз сизни гуноҳга этаклашига йўл қўйманг, чунки Aллоҳ охиратдаги жаннат аҳли учун энг юқори ютуқлар ва завқларни берган.

 2. Тақво туфайли, ношаръий ва ўткинчи лаззатлардан қочганлар,  абадий завқ ва лаззатга эришадилар.

 3. Aллоҳнинг махсус раҳм-шафқати ва мағфирати, моддий ва жисмоний неъматлар билан бирга жаннат аҳлининг руҳи ва онгини тинчлантиради. 

4. Жаннат аҳлига турли хил ичимликлар билан бирга турли хил егуликлар ва мевалар берилади. Жаннат неъматлари офат, нуқс ва нобуд бўлишдан  йироқдир.

Энди муборак Муҳаммад (сав) сурасининг 16 ояти каримаси тиловатига қулоқ тутамиз:

«وَمِنْهُم مَّن یَسْتَمِعُ إِلَیْکَ حَتَّى إِذَا خَرَجُوا مِنْ عِندِکَ قَالُوا لِلَّذِینَ أُوتُوا الْعِلْمَ مَاذَا قَالَ آنِفًا  أُولَئِکَ الَّذِینَ طَبَعَ اللَّهُ عَلَى قُلُوبِهِمْ وَاتَّبَعُوا أَهْوَاءَهُمْ»

Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:

 Ва улардан сенга қулоқ осадиганлари бор. Ҳузурингдан чиққанларида эса, илм берилганларга: «Ҳали у нима деди?» дерлар. Ана ўшалар қалбларига Аллоҳ тамға босганлар ва ҳавои нафсларига эргашганлардир.

 

Ушбу оят Ислом жамиятида яшаган, аммо Пайғамбарнинг сўзлари ва илоҳий ваҳийга иймон келтирмаган заиф фикрли ва қалбсиз кишилар гуруҳига ишора қилади. Улар пайғамбардан Aллоҳ таолонинг каломини эшитишди, лекин: Биз бу ҳақда ҳеч нарсани тушунмаймиз ва англамаймиз ва улар онгли ва ақлли мўминларга дуч келганларида, уларни масхара қилиб: Пайғамбарнинг сўзларини тушундингизми? Бизку ҳеч нарсани тушунмадик! Дерлар. 

Ушбу оят бу гуруҳнинг нотўғрилигига жавобан айтади: Пайғамбарнинг сўзлари аниқ ва равшан. Aммо сиз ўзингизнинг хоҳишингизни излаётганингиз ва ҳақиқатга эргашишни истамаганингиз учун, сиз ҳақиқатни англай олмайсиз. Бошқача қилиб айтганда, муаммо Пайғамбарда эмас, балки ҳақиқатни қабул қилмайдиган сизда.

Ушбу оят каримадан билиб оламиз: 

1. Итоат етиш ва танадаги ношаръий истакларга ергашиш инсонни ҳақни ботилдан ажратиш салоҳиятидан айириб, ҳақиқатни англаш  имкониятидан маҳрум қилади.

 2. Ваҳийнинг ҳаққонийлигига ва Пайғамбарнинг сўзларига шубҳа остига олиб, одамларнинг эътиқодини заифлаштирадиган жамиятдаги қалбан бебор кимсалардан эҳтиёт бўлишимиз лозим. 

3. Aллоҳнинг сўзини ўқиш ва эшитиш этарли эмас, балки унинг таълимотлари ва кўрсатмаларини тушуниш ва амал қилиш муҳимдир. баъзи одамлар Пайғамбарнинг аниқ сўзларини эшитган бўлсалар-да, лекин улар ўзларининг нафсоний истаклари ортидан бўлганликлари учун, ҳақни қабул қилишдан бош тортдилар.

Энди муборак Муҳаммад (сав) сурасининг 17 ояти каримаси тиловатига қулоқ тутамиз:

«وَالَّذِینَ اهْتَدَوْا زَادَهُمْ هُدًى وَآتَاهُمْ تَقْوَاهُمْ»

Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:

{У зот ҳидоят топганларнинг ҳидоятини зиёда қилгай ва уларнинг тақволарини бергай.

Пайғамбарнинг йўл-йўриқларини қабул қилмайдиган ва унинг ҳаққонийлигига шубҳа қиладиган бемор қалбли кимсалар олдида, Қуръон ушбу оятда ким пайғамбарларнинг дастлабки ҳидоятини қабул қилса, Aллоҳ унга икки қимматбаҳо неъматни беришини ваъда қилади: бири  ҳаётнинг  эгри-бугри сўқмоқларида ҳидоят қилиш /  бошқа  эса руҳий саломатлик ва поклик / 

Табиийки, инсон ҳар доим хато қилиш ва тўғри йўлдан оғишга мойил бўлиб, иқтисодий, ижтимоий, маданий, оилавий ва ҳоказо турли масалаларда тўғри йўлни аниқлаши осон эмас. Инсон ҳаёти давомида илоҳий йўл-йўриққа муҳтож, шунинг учун Aллоҳ унга ўзининг бирламчи ҳидоятини қабул қилса, унга тўғри ҳаёт йўлини аниқлашда ёрдам беришга ваъда берган.

Aлбатта, бу ҳидоят билан бирга туҳр ва ички поклик ҳам одамларга нотўғри туйғулар таъсир қилмаслиги ва ғазаб, ҳасад, очкўзлик ёки бошқа ёмон ахлоқий хусусиятлар туфайли тўғри йўлдан чиқмаслиги учун зарурдир. 

Ушбу оят каримадан билиб оламиз: 

1. Бирламчи ҳидоятни қабул қилиш, Aллоҳ томонидан ҳидоятнинг кўпайиши учун асосдир. 

2. Йўл-йўриқ эргашиш инсоннинг мавжуд имкониятларини оширади. 3. Ҳақиқий қалб поклиги ва тасаввуфга фақат олоҳий ҳидоят билан эришиш мумкин,  буддизм, ҳиндуизм ва шунга ўхшаш инсоний мактаблар орқали эмас.

Ёрлиқ