Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун якшанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойининг 2 - чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил муҳаррам ойининг 21-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 23-чи кунидир.
Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун якшанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойининг 2 - чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил муҳаррам ойининг 21-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 23-чи кунидир.
Бундан 88 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1307 йил обон ойининг иккинчи куни Эроннинг улуғ мутафаккир ва инқилобий сиёсатчиларидан бири оятуллоҳ доктор Саййид Муҳаммад Ҳусайний Биҳиштий Исфаҳон шаҳрида дунёга келди. У 18 ёшида Эроннинг мазҳабий шаҳарларидан бири Қумга борди ва замонанинг улуғ олимлари, жумладан имом Хумайний раҳимаҳуллоҳдан таълим олди. Ӯткир зеҳн-заковатли бу йигит илмий ҳавзада таҳсил олиш билан бирга университетдаги дарсларини ҳам давом эттириб, фалсафа фанлари доктори унвонини олишга мушарраф бӯлди.
Исломий билимларни эгаллагач, бу истеъдодли руҳоний ҳижрий-шамсий 1344 йил дин таблиғи учун Германиянинг Ҳамбург шаҳридаги исломий таблиғот марказига борди. Немис, инглиз ва араб тилларини яхши билган оятуллоҳ Биҳиштий Европада исломни таблиғ қилиш ишида улкан муваффақиятларга эришди. У 1349 йили Эронга қайтиб, Паҳлавийнинг диктаторлик режимига қарши курашини давом эттирди ва Эронда амалга оширилган исломий инқилобда муҳим рол ӯйнади.
Исломий инқилобдан сӯнг оятулло Биҳиштий имом Хумайний ҳазратларининг ишончли шахси сифатида давлатнинг муҳим вазифаларини сидқидилдан бажарди ва охир-оқибат бу йӯлда ӯз жонини фидо айлади.
Оятуллоҳ Биҳиштий ҳижрий-шамсий 1360 йили Жумҳурии Исломий партиясининг йиғилиши жараёнида мунофиқин гуруҳининг гумаштаси томонидан ӯрнатилган бомбанинг портлаши натижасида 72 нафар давлат ва ҳукумат арбоблари билан биргаликда шаҳодатга етказилди.
Оятуллоҳ Биҳиштийдан улкан маънавий мерос ёдгорлик қолган. "Қуръон нуқтаи назаридан Худо", "Банк фаолияти ва исломнинг иқтисодий қонунчилиги", "Инсон ҳаётида иймоннинг роли" каби бебаҳо китоблар шулар жумласидандир.
Имом Хумайний ҳазратлари шаҳид Биҳиштий ҳақида шундай буюрмишлар: "Имом Хумайний мазлум яшади, мазлумларча вафот этди. У душманлар кӯзига қадалган тикон эди".
ХХХХХХХХХХХ
Мелодий 1942 йил октябр ойининг 23 куни, яъни бундан 74 йил муқаддам иккинчи жаҳон уруши йиллари Мисрнинг Ал Оламайн шаҳрида Британия ва Фашизм Германиясининг армиялари ӯртасида "Ал Оламайн" номи билан юритиладиган тарихий тӯқнашув бошланди.
"Ал Оламайн" жанги фашизм германияси кучларининг мағлубияти билан ниҳоясига етди. Аммо Шимолий Африкада бу икки мамлакат кучлари орасида тӯқнашувлар давом этди. Охир-оқибат иккинчи жаҳон урушида Германия узил-кесил мағлубиятга учрагач, Шимолий Африкада ҳам тинчлик барқарор бӯлди.
хххххххххххххххххх
Бундан 69 йил олдин 1947 йил октябр ойининг 23-куни Фаластиндаги исломий муқовимат ҳаракатининг раҳбари Абдулазиз Рантисий дунёга келди. Олти ойлигида оила аъзолари Газза бӯлгасига қочиб келиб, қочқинларнинг Хон Юнус жамлоғида яшай бошлашди. Сионистик режим кучлари томонидан ҳамос ташкилотининг раҳбари шайх Аҳмад Ёсин терор қилингач, озодлик ҳаракатидаги Ҳамос ташкилотининг раҳбарлиги Абдулазиз Рантисий зиммасига юклатилди. У бу ташкилотга 26 кун раҳбарлик қилгач, 2004 йилнинг 7 апрел куни сионистик режим вертолётидан автомашинасига отилган ракета натижасида бир қанча шериклари билан биргаликда 57 ёшида шаҳид этилди.