Тарихнинг ӯчмас кунлари
2016 йил октябр ойининг 24-чи куни
Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун душанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойининг 3 - чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил муҳаррам ойининг 22-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 24-чи кунидир.
Азизлар, 24 октябр куни халқаро қуролсизланиш кунидир.
Дунёни турли оммавий қирғин қуролларидан пок кӯриш бугунги инсониятнинг энг муқаддас орзусидир. Ана шу орзуни амалга ошириш мақсадида БМТнинг қарори билан ҳар йили октябр ойининг 24-30 кунлари Халқаро қуролсизланиш ҳафталиги эълон қилинган.
БМТ ӯз деклоратсиясининг 39-моддасига асосан тинчликка ҳар қандай йӯл билан таҳдид солиш, тинчликка барҳам бериш ва тажовузни маҳкум қилиб, дунё тинчлигига халал етказадиган давлатларни сергакликка чақиради. Бу нуфузли халқаро ташкилотнинг тавсияларига амал қилмай, жаҳон тинчлигига хавф-хатар солаётган мамлакатларга нисбатан БМТ ӯз деклоратсиясининг 41-42-моддаларига асосан иқтисодий қамал чорасини қӯллаши, ёхуд куч билан бу саркаш мамлакатни раъйидан қайтариши мумкин.
Афсуски, бугунги кунда айрим Ғарб давлатлари, айниқса Америка ӯзларини қуролсизланиш жараёнининг ташкилотчилари, дея иддао қилишсада, дунё миқёсидаги энг кӯп қурол-яроқни ишлаб чиқармоқдалар.
Ххххххххххх
Бундан 978 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 460 йил муҳаррам ойининг 22 куни ислом оламининг улуғ олимларидан бири муҳаддис ва фақиҳ, "Шайх ал Тоифаҳ" лақаби билан машҳур бӯлган Шайх Муҳаммад ибни Ҳасан Тусий вафот этди. У ҳижрий-қамарий 385 йили Эроннинг Тус шаҳрида туғилиб, бошланғич таълимдан сӯнг Ироққа йӯл олди. Бу ерда у шайх Муфид ва Саййид Муртазо каби замонасининг улуғ олимларидан сабоқ олиб, илм хазиналарини эгаллагач, шогирдлар таълим-тарбияси билан шуғуллана бошлади. Бир неча йилдан сӯнг шайх Тусий асрлар давомида етук илмий марказ ҳисобланган Нажафда илмий ҳавзага асос солди.
Олимдан Қуръони карим тафсири, фиқҳ, ривоят ва ҳадис каби исломий мавзуларда битилган улкан мерос ёдгорлик қолди. Унинг ӯн жилддан иборат "Ат тибён" номли тафсир китоби ва ҳадис илмидаги "Истибсор" асарлари илм аҳлининг ишончли китоблари ҳисобланади.
Хххххххх
Бундан 87 йил бурун 1929 йил октябр ойининг 24-куни Америкада "Волстрит"номли шиддатли иқтисодий кризис бошланди. Волстрит Ню-йоркдаги кӯпгина иқтисодий муассасалар, турли йӯналишдаги улкан банклар жойлашганлиги сабабли Американинг муҳим иқтисодий маркази ҳисобланган кӯчаси ҳисобланади.
1929 йилнинг 24 октябр куни Волстритнинг қимматли қоғозлар ва векселлар бозорида улкан иқтисодий фожеа юз берди. Бу иқтисодий фожиа америкалик 13 миллиондан ортиқ кишининг ишсиз қолиши, шиддатли қаҳатчилик, миллионлаб кишиларнинг оворагарчилиги, минглаб корхона ва банкларнинг синишига сабаб бӯлди.
Бу иқтисодий кризиснинг шиддати шу даражада эдиким, 19 кун давомида 400 долларлик қимматли қоғозлар 30 доллардан сотиладиган бӯлди. Бир ой давомида эса Америка қимматли қоғозлар бозорининг иқтисодий зарари 40 миллиард долларга етди.