июл 14, 2016 14:41 Asia/Tashkent

Эронда олий ўқув юртларининг ташкил этиш тарихи тўғрисида

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

 ”Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги туркум  эшиттиришнинг янги сони  билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Ёдингизда бўлса, олдинги суҳбатларимизда  Исломий инқилоб ғалаба қилганидан кейин инқилобнинг жўшқин ҳаракатлари бўлган даврга, университетларнинг вақтинчалик  ёпилганига, мажбурий урушнинг юзага келишларига ва кейинги йилларда бўлган турли  санкцияларга  қарамай миқдор ва сифат бўйича кўзга кўринарли даражада  ривожланганини таъкидлаб ўтган эдик. Ушбу даврларда Эрондаги талабаларнинг сони 26 баробарга ошди. Шунингдек, таҳсил олиш факултетларининг сони  саккиз баробарга кўпайгани, илмий қутблар ва тиббий тадқиқот марказларининг 500 дан ошгани, таълим бериш фазоларининг 5 баробарга ошгани,  1957 йил ва кейинги йилларда илмий мақолаларнинг сони 341тадан 20 мингтага етгани Эрон Ислом иниқлобидан кейинги йилларда қўлга киритилган ютуқлардан эди.

Ҳозирги вақтда Эронда  олий ўқув юртлари  икки, яъни давлат ва нодавлат бўлимларига бўлинган.

 Давлат ва нодавлат олий ўқув юртларда  жами 3 мингта таҳсил олиш факултетлари,  доимий тарзда фаолият кўрсатадиган 70 мингдан кўпроқ аъзога эга илмий ҳайъатлар мавжуд. Университетлар ва олий ўқиш марказларининг сони 2 минг 600тадан ошган.

Шамсий 1394 йилда берилган статистик маълумотларга кўра, талабаларнинг умумий сони 4 миллион 700 минг нафарни ташкил этади. Шулардан 1 миллион 40 минг нафари ўрта  махсус билим юртларида, 2 миллион 900 минг нафари  бакалаврлик даражаси учун, 580 минг нафари магистратурада ва 67 минг нафари касбий докторлик  ва  73 минг 400 нафари ихтисосли докторлик даражалари учун таҳсил олишмоқда.

Эрон олий ўқув юртларининг илмий имтиёз ва эътиборлари

хорижий  ёш тадқиқотчиларни ҳам мамлакатнинг университетларига келиб таҳсил олишни давом эттиришга ундаган. Ўтган йигирма ва ўттиз йил давомида дунёнинг 123 мамлакатидан  хорижий талабалар Эронга келиб, ўз ўқишларини ушбу мамлакат олий ўқув юртларида давом эттиришмоқда.

Азизлар, бугунгача  эътиборингизга ҳавола этилган бир неча суҳбатлар билан  биз сизни Эронда олий ўқув юртлари  ташкил этилиши ва уларнинг ривожланиб борганининг   қисқа тарихи билан  таништирдик. Кейинги эшиттиришлар орқали ҳам сизни Эронда мавжуд энг афзал  ва обрўли олий ўқув юртлари ва дунёнинг бошқа университетларидан ушбу олий ўқув юртларнинг фарқ этадиган жиҳатлари билан таништириб боришга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, хорижий толибилмларнинг Эрон олий ўқув юртларида кириш учун мавжуд шароитлари,  ўзлари хоҳлаган  факултетларни танлашлари, улар учун мавжуд имтиёзлар ва хорижий талабанинг Эрон олий ўқув юртларида  ўқиши  учун муҳим бўлган бошқа маълумотлар билан ҳам сизни таништириб ўтамиз.

Замонавий университетларни ташкил этиш фикри милодий 1852 йилда дорулфунунни ташкил этиш билан амалга оширлиган эди. Ушбу заминада айрим тажрибалар қўлга киритилганидан кейин шамсий 1305 йилда Миллий Кенгаш Мажлиси вакили доктор Синк томонидан университетлар ташкил этиш таклифи ўртага ташланади. Натижада милодий 1928 йилда Эронда физика факултетининг асосчиси Маҳмуд Ҳисобий ўша вақтдаги Маданият вазири Али Асғар Ҳикмат билан Теҳрон университетини ташкил этишни ўртага ташлайди.

Милодий 1931 йилда Эроннинг  собиқ Маданият вазири ҳозирги дунё илмий муассасаларини ўрганиш ва тадқиқ этиш учун доктор Исо Сиддиққа АҚШ боришни  ва Эрон юртида  университет ташкил этиш лойиҳасини ҳам  Теҳрон  ҳукуматига тақдим этишни топширади. Эрон Маданият вазирлиги ҳамда Али Асғар Ҳикмат, Алиакбар Довар, доктор Ҳисобий каби  шахсиятлар томонидан кўплаб тадқиқотлар амалга оширилганидан кейин милодий 1933 йилда Теҳрон университетини таъсис этиш лойиҳаси Миллий Кенгаш Мажлисига тақдим этилади ва 1934 йилда ушбу лойиҳани парламент тасдиқлайди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда  “Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги  эшиттиришнинг янги  сонини  тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Дунёнинг замонавий илми билан эронликларнинг ошно бўлишлари билан биргаликда Теҳрон университети таъсис этилганидан  кейин ушбу олийгоҳ  бошқа мамлакатлар тамаддуни билан алоқа ўрнатишнинг асосий  ўзанига айланади. Теҳрон университетида таълим бериш фаолиятлари  бошланган  вақтдан ҳозиргача кўплаб шоиста ва етук шахсиятлар ушбу олийгоҳда таҳсил олишган. Устод Жалолиддин Ҳумоий, Абдулазим Қариб, Бадиъуззамон Фурузонфар, профессор Маҳмуд Ҳисобий, устод Али Акбар Деҳхудо, доктор  Муҳаммад Муъин, шаҳид доктор Мустафо Чамрон шулар жумласидандир.Шаҳид Муҳаммад Муфаттаҳ, устод шаҳид Муртазо Мутаҳҳарий, доктор Абдулҳусейн Зарринкўб,  доктор Карим Соий, доктор Аҳмад Ҳомий ва бошқа донишмандлар ҳам Теҳрон университетида ўқишган ва таълим беришган.

Теҳрон университети бугунги кунда 38 та университет шаҳарчалари  ва факултетга, 30та тадқиқот марказлари, 43та олий илмий марказлари ҳамда 16 бўлимдан иборат  фан ва технологиялар  парклари ва электроникани ўқитиш марказига  эгадир. Мазкур университет мажмуасида санъат, адабиёт ва гуманитар фанлар, бошқа фанлар, техника, ҳуқуқ, сиёсатшунослик, тиббиёт, стоматология,  фармацевтика факултетларининг бинолари, олийгоҳ масжиди, Эроннинг муҳим кутубхоналаридан бири бўлган марказий кутубхона биноси жойлашган. Экология, география, ижтимоий фанлар, бадан тарбияси, иқтисод, иллоҳиёт, ислом маорифи факултетлари Теҳрон университети мажмуасидан ташқарида жойлашган. Шунингдек, Теҳрон университетига  қарашли бошқа факултет ва тадқиқот марказлари Қум, Караж, Покдашт, Сори, Чуко ва Нашторуд шаҳарларида жойлашган.

Айтиш лозимки,  милодий 1991 йилда тиббиёт, стоматология ва  фармацевтика факултетлари Теҳрон университетидан ажратилади ва Теҳрон тиббиёт университети таъсис этилади.

Теҳрон универститетининг расмий  рамзи сифатида қабул қилинган рамз Эрон юртининг тарихий рамзларидан ҳисобланади. Ушбу рамз қадимий Эрон маданияти ва саноатида  узоқ вақтларгача хос мавқега эга бўлган. Ушбу нишонни Теҳрон университетининг   санъат факултетидаги  устозлардан бири Муҳсин Муқаддам тайёрлаган.У ушбу рамзни сосонийлар давридаги ҳудудларда ясалган нишонлардан олган. Мазкур рамзлар етук нақшлар ва муҳрларда , айниқса сосонийлар шаҳри бўлган Тейсфунда  кашф этилган.

Теҳрон университетининг асосий дарвозаси ҳам ушбу олий билиб юртининг рамзларидандир ва ушбу дарвоза шамсий 1345-1346 йилларда ясалган.

Қадрли тингловчилар, " Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг  навбатдаги     сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таоло паноҳида қолинг.