октябр 30, 2016 14:26 Asia/Tashkent
  • Ислом ва қашшоқликни бартараф этиш йӯллари

Инсон ҳаётини шомил ва тўла равишда қамраб олган Ислом таълимотлари мулкчилик ҳаққига алоҳида эътибор берган. Исломда ҳар бир инсонга мулкчилик ҳаққи берилган ва бу ҳақ ҳақиқат эканлигига эътироф этилгандир. Шу билан бирга ҳалол мулкка эга бўлиш йўллари очиқ-ойдин кўрсатиб берилган ва мулкни, мулкчилик ҳаққини ҳимоя қилувчи қонун-қоидалар ҳам ишга солинган.

Азиз тингловчилар! Ӯтган дастуримизда исломий тизимида иқтисодий муносабатлар ҳақида суҳбатлашдик. Шунингдек табий манбаларнинг дуруст сарфланиши ҳақида такидлаб ӯтдик. Табий манбаларнинг дуруст тақсимланиши жамиятда қашшоқлик олдини олишга кӯмаг этади. Бу мавзунинг долзарблигини назарда тутиб, бугунги дастуримизда шу мавзуда суҳбатлашамиз. Табий манбаларнинг адолат юзасидан тақсимланиши бу манбалар захирасининг миқдорига чамбарчас боғлиқ. Исломий тизимда табий манбаларга эга бӯлишини дуруст равишда йӯлга қӯйилган.

Bсломий таълимотларда 3 хил мол-мулк тарифланади:

  1. Хусусий мол-мулк.
  2. Умумий мол-мулк.
  3. Давлатий мол-мулк.

Капитализм ва социализм тизимида мулкчилик ӯзига хос аҳамият касб этган.

Капитализм тизимида хусусий моликият одамлар истакларини назарда тутиб, мулкка эгалик қилишни инсоннинг табий ҳақларидан деб тарифлаган.

Социализм тизимида кишилардан манфаатталабликни салб этиб, умумий мол-мулкни куллий бир манбадек тарифланган.

Бугунги кунда социализм ва капитализм асосларида таъсис топган давлатлар ҳам ӯз принципларидан воз кечишиб, табий манбалар ва саноат соҳасини давлат моликиятига киритишга уринмоқдалар. Бундай давлатларда иқтисод тизимини хусусийлаштиришга киришишган. Мулкий муносабатлар тараккиётида хусусийлаштириш заруратга айланиб борди. Мулкий монополиядан мулкий эркинликка утиш мукаррарлигидан хусусийлаштириш зарурати келиб чикади. Мулчилик ўзлаштириш борасидаги муносабат бўлар экан, у эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этишнинг яхлтлигини тақозо этади. Мана шу уч жиҳат мулчиликнинг ажралмас унсурларидир.

Энди ислом таълимотлари нуқтаи назаридан мулкчилик муносабатларини кӯриб чиқамиз. Ислом динига кӯра инсоннинг  турли моддий-маънавий эҳтиёжлари бӯлиб, уларни қондириш учун лозим чора-тадбирларни кӯрган.

Инсон ҳаётини шомил ва тўла равишда қамраб олган Ислом таълимотлари мулкчилик ҳаққига алоҳида эътибор берган. Исломда ҳар бир инсонга мулкчилик ҳаққи берилган ва бу ҳақ ҳақиқат эканлигига эътироф этилгандир. Шу билан бирга ҳалол мулкка эга бўлиш йўллари очиқ-ойдин кўрсатиб берилган ва мулкни, мулкчилик ҳаққини ҳимоя қилувчи қонун-қоидалар ҳам ишга солинган. Ушбу ишларнинг ортида эса илоҳий таълимот ила йўғирилган Исломий ғоялар ётади.//////////// Қадрли тингловчилар! Сиз "Ислом ва қашшоқликни бартараф этиш йӯллари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Ислом таълимотлари инсоннинг фақат руҳи эмас, жисмига ҳам, фақат маънавий ҳаёти эмас моддий ҳаётига ҳам баробар эътибор беради. Бу таълимотларда инсон ила қўшилиб яратилган барча майл ва истаклар, қизиқишш ва хоҳишлар ҳисобга олингандир. Ҳар бир инсонда мавжуд майл ва истаклардан бири мулкчиликка бўлган мойилликдир.

  Молу мулк отдиришнинг мазкур йўллари Ислом шариятида қонунлаштирилган ҳалол касб ила молу-мулк топиш, бойлик ортдиришнинг баъзи йўллардир. Бу йўллар-тўғри ва ҳалол-пок йўллардир. Уларда бировга заррача зулм қилиш ёки бировнинг ҳақига заррача тажовуз қилиш йўқдир. Балки, бу йўллар молу-дунё топишнинг энг шарафли ва энг муҳтарам йўлларидир. Уларда ўз кучини, меҳнатини, зеҳн-закавотини ишга солиш бордир.
Ислом кишиларга тўлиқ мулкчилик ҳаққини берар экан, улардан ўша мулкни фақатгина ҳалол-пок йўл билан топишни ҳам талаб қилади.
Шундоқ қилиб, Исломда мулкчилик ҳаққи яхши йўлга қўйилган, яхши ҳимоя қилинган.
Исломда молу-мулк фақат ҳалол йўл билан топилади.
Исломда кишиларнинг мол-мулк ҳақлари тўла ҳимоя қилинади.