октябр 31, 2016 10:17 Asia/Tashkent

Бугун якшанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойининг 9- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил муҳаррам ойининг 28-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 30-чи кунидир.

Бугун якшанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил обон  ойининг  9- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил муҳаррам ойининг 28-чиси  ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 30-чи кунидир.

Бундан 782 йил муқаддам худди шу куни, ҳижрий-қамарий 656 йил муҳаррам ойининг 28-куни Аббосий ҳукмдорларнинг пойтахти Бағдод шаҳри муғул босқинчиларининг пешвоси Ҳалокухон томонидан босиб олинди. Аббосийлар сулоласининг сӯнгги халифаси Муътасимнинг ӯлдирилиши натижасида ислом мамлакатининг кӯпгина ҳудудларига 500 йил давомида ҳукмронлик қилган бу сулола сиёсат майдонини тарк этди.

Талончилик ва тажовузкорлик ишида улкан тажриба тӯплаган муғул лашкарбошиси Ҳалокухон Эроннинг бир қисм ҳудудига юриш қилиб, шаҳар ва қишлоқларда даҳшатли қатлиомларни амалга оширгач, Бағдодга йӯл олган эди. У Бағдод шаҳрида жуда кӯп одамларни ваҳшийларча қирғин  қилиб, обод мавзеларни харобазорга айлантирди.

хххххххххххххххххххх

Ҳижрий шамсий 1362 йил обон ойининг 9-куни, яъни бундан 33 йил бурун БМТ Ироқнинг Форс кӯрфазидаги савдо кемаларига қилган ҳужумини маҳкум қилиб 540-рақамли резолютсиясини қабул қилди. Ҳижрий-шамсий 1360 йили ҳамда Эронга қарши тажовузкорлик уруши жараёнида Ироқнинг БААС чи ҳарбий ҳаво кучлари Форс кӯрфазидаги савдо кемаларига ҳужум уюштириб, бу минтақа тинчлигини издан чиқаргани сабабли БМТ бу резолютсиясини қабул қилди. БМТ ӯзининг бу тарихий ҳужжатида Халқаро сувлар ҳудудида савдо кемаларининг қатнови эркин эканлигини таъкидлаб, барча мамлакатлардан бу ҳужжатга қатъий риоя қилишларини сӯради.

Бу тарихий резолютсия Ироқ  мамлакати Форс кӯрфазида Эроннинг нефт ташувчи кемаларига ҳужумларини кучайтириб, минтақа тинчлигига барҳам бераётган эди.

Хххххххххххххххххххххххххх

Бундан 30 йил муқаддам ҳижрий шамсий 1365 йил обон ойининг 9-куни ҳозирги замон Эрон адабиётининг йирик вакилларидан бири шоир Салмон Ҳиротий вафот этди.

Салмон Қанбар Ҳиротий Исломий инқилоб ва мазҳаб куйчиси эди. У Озарпод тахаллуси билан шеърлар ёзган, унинг ижодиётида Суҳроб Сипеҳрий ва Фуруғи Фаррухзоднинг таъсирини сезиш мумкин. Шоирдан "Осмони сабз" ( Яшил осмон)  ва "Даре ба хонаи хуршед"( Қуёш уйининг эшиги) номли икки шеърий мажмуа ёдгорлик қолди.

Салмон Ҳиротий Эроннинг инқилобий шоири бӯлиб, унинг ижодиётида тил, тафаккур ва   ақида жабҳасида янги-янги  топилдиқ ва кашфиётлар  кӯзга ташланади. Унинг шеърлари содда, самимий ва жозибали бӯлиб, уларда Аллоҳ билан шоирнинг розу ниёзлари ӯз аксини топган.

Салмон Ҳиротий ҳижрий-шамсий 1360 йил автомобил фалокати натижасида оламдан ӯтди.

 

 

Ёрлиқ