Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун чоршанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойининг 12- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил сафар ойининг 2-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 2-чи кунидир.
Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун чоршанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойининг 12- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил сафар ойининг 2-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 2-чи кунидир.
1317 йил муқаддам, яъни ҳижрий-қамарий 121 йил сафар ойининг 2-куни имом Сажжод алайҳиссаломнинг фарзанди ва Аллоҳ расулининг пок невараси Зайд ибни Али ибни Ҳусейн шаҳодатга етказилди. Зайд ибни Али ибни Ҳусейн улуғ бобоси Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг ҳақталаблик қиёмини давом эттириб, Уммавий ҳокимлар зулмига қарши бош кӯтарди ва қаҳрамонларча кураш сӯнгида Куфа шаҳрида шаҳид бӯлди. Зайд қиёми ҳижрий-қамарий 61-йили имом Ҳусейн (а) томонидан асос солинган уйғониш ҳаракатининг натижаси эди. Ошуро қиёмидан сӯнг мусулмонлар вужудида ҳақталаблик руҳияси кучайиб, улар фисқ-фужурга берилган Уммавийлар ҳокимиятини ағдариш учун бирор-бир пешвога мунтазир эдилар.
Ана шу ҳақталаблик руҳияси Таввобин, Мухтор Сақафий қиёми каби норозилик ҳаракатларини вужудга келтирди. Бу ҳаракатлардан асосий мақсад имом Ҳусейн (а) хунини талаб қилиш, ҳамда зулм ва зӯравонликка асосланган Уммавий ҳукуматини ағдариб ташлашдан иборат эди.
Хххххххххххххххххх
Бундан 67 йил бурун, 1949 йилнинг 1 ноябр куни 35 йил давомида Голландиянинг мустамлакаси бӯлган Индонезия мамлакати ӯз мустақиллигини қӯлга киритди. Айни шу куни Голландия ҳамда доктор Аҳмад Сукарно ва Муҳаммад Ҳатолар бошчилигидаги Индонезиялик мустақиллик курашчилари томонидан имзоланган келишувга мувофиқ Голландия ӯша пайтда Ҳинд Голланди деб аталадиган бугунги Индонезиядан ӯзининг қуролли кучларини олиб чиқадиган бӯлди. Бу келишув эрксевар кучларнинг тӯрт йиллик курашлари натижаси эди.
Индонезия Осиё қитъасининг жанубий-шарқий қисмида жойлашган. Ҳудуди икки миллион км.кв, аҳолиси эса 250 миллион нафардан иборат бӯлиб, уларнинг 88 фоизи мусулмонлардир. Шу сабабли Индонезия аҳолиси энг кӯп мусулмон давлати ҳисобланади.
Минглаб ороллардан ташкил топгани сабабли Индонезия “Минг оролли мамлакат” деб ҳам юритилади.
Хххххххххххххххххххх
Ҳижрий-шамсий 1334 йил обон ойининг 12-куни, яъни бундан роса 61 йил бурун олим ва адиб доктор Аҳмад Баҳманёр Кирмоний 72 ёшида оламдан ӯтди. У ҳижрий-қамарий 1262 йили Кирмон шаҳрида зиёли оиласида дунёга келди.
Турк ва инглиз тилларини яхши ӯрганган олим бу икки тилда тадқиқот ишлари олиб борди. У Машрутиянинг дастлабки йилларида сиёсий кураш жабҳасига кириб 1289 йили “Деҳқон” газетасини таъсис қилди. Бу газетада чоп қилган мақолалари учун у Шерозга сургун қилиниб, бу шаҳарда қамоққа олинди.
Устод Баҳманёр кейинчалик Табриз университетининг раиси, Теҳрон университетининг профессори вазифаларида ишлаб, 1321 йили Эрон фанлар академиясининг академиги бӯлди.
“Тарихи Байҳақий” китобининг мукаммал матни, “Туҳфаи Аҳмадия”(Аҳмад ҳадяси), ва “Достонномаи Баҳманёри” (Баҳманёр достони) китоблари бу зукко тадқиқотчи ва истеъдодли адибдан қолган ёдгорликлардир.