Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун якшанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойининг 16- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил сафар ойининг 6-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг6-чи кунидир.
Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун якшанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойининг 16- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил сафар ойининг 6-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг6-чи кунидир.
Бундан 804 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 634-йил сафар ойининг олтинчи куни эронлик машҳур файласуф, табиб ва мунажжим Қутбиддин Маҳмуд Шерозий Шероз шаҳрида дунёга келди. У ёшлигидан табобат илмини ӯрганди. Отаси вафотидан сӯнг унинг ӯрнига Шерознинг машҳур шифохоналаридан бирида шифокорлик билан шуғуллана бошлади.
Эроннинг шимолий –ғарбий қисмида Мароғаҳ расадхонаси ташкил этилгач, Қутбиддин Маҳмуд Шерозий узоқ йиллар машҳур олим Хожа Носириддин Тусий ҳузурида бӯлиб, илми нужумни ӯрганди.
У дунёнинг турли мамлакатларига сафарлари чоғи замонасининг машҳур олимлари билан танишиб, уларнинг тажрибасидан фойдаланди.
Қутбиддин Маҳмуд Шерозийдан улкан маънавий мерос ёдгорлик қолди. “Жомеъул усул”, “Ниҳоя ал идрок фи дироятул афлок” каби арзирли китоблар шулар жумласидандир. Олим ҳижрий-қамарий 710 йили оламни тарк этди.
Ххххххххххххххххххххх
Бундан 203 йил илгари, 1813 йил 6 ноябр куни Жанубий Америка халқлари озодлик ҳаракатининг қаҳрамони Симон Боливар ӯз мамлакати Венесуелани Испания мустамлакасидан озод қилиш учун олиб борган илк кураши ғалаба билан тугади. Жангда Симон Боливар 6500 нафар лашкари билан Испаниянинг 13 минг нафарлик қуролли кучларини мағлуб этди. У Венесуелани озод қилгач, ӯз кучлари билан Жанубий Америкадаги бир неча мамлакатнинг Испания мустамлакачиларига қарши озодлик ҳаракати курашчиларига ёрдам берди.
Ххххххххххххххххххххххх
1860 йилнинг 6 ноябр куни, яъни бундан 156 йил бурун Америкада қулдорлик тузумининг мухолифларидан бири Абраҳам Линкольн мамлакат президентлигига сайланди.
Линкольн ҳали президент бӯлмасидан илгари қулдорликка қарши курашини расман бошлаган эди. Орадан беш йил ӯтиб, у қулдорлик тузумига барҳам бериш ғояси мухолифларидан бири томонидан қатл қилинди.