Тарихий саналар
2016 йил 25 июль
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хазматингиздаман.
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил мурдод ойининг 4-си, ҳижрий-қамарий 1437 йил шаввол ойининг 20-си ва милодий ҳисоб билан 2016 йил 25 июль.
Бундан 620 йил олдин, ҳижрий-қамарий 817 йилнинг 20 шаввол ойида луғатшунос олим Муҳаммад бин Яъқуб Фирузободий вафот этган. У ҳадис, тафсир ва тарих заминасида кўплаб билимларга эга эди ҳамда мазкур мавзуларда китоблар ҳам ёзган. Бироқ Фирузободий луғат илми заминасида муҳим ва асосий фаолиятларни амалга оширган. Ушбу соҳада ёзган унинг энг муҳим китоби "Қомус" асаридир ва араб тилининг луғатномаси ҳисобланади. "Сафар-ул-саодат" ва "Танвир-ул-миқёс" ушбу эронлик олимнинг бошқа муҳим асарларидан ҳисобланади.
Бундан 122 йил олдин, яъни милодий 1894 йилнинг 25-июлида япон кучларининг Хитой соҳилларига ҳужум қилишлари билан Япония ва Хитой уруши бошланади. Ушбу урушнинг сабаби Корея ярим ороли ва Хитой юртининг шимолидаги кенг ерларни ишғол этиш учун Япониянинг ҳужуми эди. Япония илғор ҳарбий тажҳизотларга эга бўлгани боис ушбу урушда ғалаба қилади.
Бундан 74 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1323 йилнинг 4-мурдод ойида Эронда Паҳлавий сулоласининг асосчиси ва Ризохон номи билан танилган Ризо Паҳлавий 16 йиллик салтанат ва 3 йиллик бадарғадан кейин Жанубий Африкада оламдан ўтади.
У ҳижрий-шамсий 1257 йилда Эрон шимолидаги қишлоқларнинг бирида таваллуд топган. Ризохон шамсий 1299 йилда ҳарбий кучларнинг зобити бўлган бир ҳолда Англия томонидан Лондон ҳукуматининг манфаати учун Эронда давлат тўнтарувини амалга ошириш топшириғини олади. Ушбу тўнтаришдан кейин у Эрон Мудофаа вазири бўлади, кейинроқ бош вазирлик лавозимига етади. Англиянинг ҳимояси билан у 1304 йилда Қожор сулоласини тахтдан ағдариб, руҳонийлар ва эркпарвар сиёсатчиларининг қаршиликларига қарамай Эрон шаҳаншоҳлик тахтига ўтиради. У 16 йил давомида давлатни мустабидлик билан бошқаради ва Ғарб маданиятини исломий маданият ўрнига жорий этишга ҳаракат қилади. Шу нарса Ризохонга қарши халқнинг норозилигини оширади. Иккинчи Жаҳон уруши бошланганидан кейин у Германия диктатори Гитлер билан иттифоқчи бўлиш пайидан бўлади. Бироқ уларга қарши бўлган иттифоқчилар Эронни ишғол этишади. Шамсий 1320 йилда Ризохон қўлга олинади ва Жанубий Африка яқинидаги Морис оролига бадарға қилинади.